1.Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни


 Ўқув модулининг мақсади ва вазифалари


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana27.12.2022
Hajmi0.76 Mb.
#1067550
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 курс Педагогик амалиёт

2. Ўқув модулининг мақсади ва вазифалари 
2.1. Модулнинг мақсади – талабалар томонидан олий ўқув юртларида 
эгалланган назарий билимларни профессионал таълим муассасаларида 
педагогик амалиёт орқали синаб кўриш ва мустаҳкамлаш, уларни бўлажак 
касбий фаолиятга тайёрлаш, касбнинг илғор усулларини эгаллаш, педагогик 
амалиётнинг 
методологик 
асослари 
ва 
тамойиллари, 
тажрибали 
ўқитувчиларнинг иш фаолиятини ўрганиш, ўз устида ишлашга оид 
кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
2.2. Модулнинг вазифалари:
- талабаларга 
педагогик амалиёт доирасида профессионал таълим 
муассасаси структураси, ходимларнинг лавозим вазифаларини ўрганиш, 
бириктирилган кафедра ўқув-услубий, илмий-педагогик ишларини 
ўрганиш, асосий меъёрий ҳужжатлари билан танишишни;
- дарсларга кириш ва кузатиш, умумкасбий ва махсус фанларни ўқитиш 
шакллари, методлари ва воситаларини танлаш, уларни амалга ошириш 



технологияси, умумкасбий ва махсус фанларни ўқитиш жараёнида 
ноанъанавий методларни қўллашни;
- дарсга оид асосий меъёрий ҳужжатлар, дастур, дарслик ва ўқув режалари 
билан ишлаш, дарснинг технологик харитасини ва хронологик харитасини 
ишлаб чиқиш, назарий ва амалий машғулотлар бўйича ўқув-дидактик 
материаллари, таълим воситаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш
назорат топшириқларини ишлаб чиқишни,
- тиббиёт коллежида амалга оширган педагогик амалиёт фаолиятини 
кундалик дафтарда акс эттириш ва бажарилган ишлар бўйича ҳисобот 
тайёрлашни ўргатиш. 
2.3. Педагогик амалиёт ўташ объекти (базаси): 
– Профессионал таълим муассасалари – тиббиёт коллежлари ёки тиббиёт 
техникумлари педагогик амалиётни ўтказиш учун мўлжалланган бўлиб, унда 
талабалар тиббиёт коллежлари ёки тиббиёт техникумларининг тузилиши ва 
уларда касбий фаолият олиб бориш бўйича кўникмаларга эга бўладилар. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling