2- амалий машғулот
Download 274.57 Kb.
|
2.2.-модуль-2-мавзу амалий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Педагоглардаги Эмоционал Толиқиш Синдроми Психопрофилактикаси
- ЭКРАН
- ЁШЛИК ВА НАВҚИРОНЛИК (Медитация)
Организмни бошқаришнинг табиий усуллари: Кулги, табассум, юмор; Яхши ва ѐқимли нарсалар хақида ўйлаш; Мушакларни бўшаштириш каби турли ҳаракатлар; Ойна ортидаги манзарани кузатиш; Хона гуллари, расмлари ва ѐқимли бўлган нарсаларни кузатиш; Олий кучларга ишониш ва уларга мурожаат қилиш; Қуѐш нурларидан бахраманд бўлиш; Тоза хаводан нафас олиш; Шеърлар ўқиш; Атрофдагиларга мақтов ва комплиментлар айтиш. Тренинг машғулотининг бориши 1. Кириш қисми машғулотлари. ―Наполеон‖ позаси машқи. ―Жамоавий хисоб‖ машқи. ―Расм‖ машқи. ―Молодец‖ машқи. ―Геометрик шакллар‖ машқи. 2. Асосий қисм. ―Ҳиссий толиқишни қандай бартараф этиш мумкин?‖ машқи. (қоғоз ва ручка тақдим этилади) ―Хордиқ чиқариш‖ машқи. (қоғоз ва ручка тақдим этилади) 2.1. Зўриқишни бартараф этишга йўналтирилган машқлар. ―Чуқурроқ нафас олинг‖ машқи. ―Ўчирғич‖ машқи. ―Музқаймоқ‖ машқи. ―Хордиқ‖ машқи. 3. Якуний қисм. ―Қалбимиздаги гўдак билан учрашув‖ машқи. ―Бешта ѐқимли сўз‖ машқи. ―Устоз тўғрисидаги ривоят!‖ 5 та оддий қоидани унутманг: Қалбингизни ғазабдан бўшатинг, кимдан хафа бўлсангиз барчасини кечиринг. Юрагингизни хавотирдан бўшатинг, уларнинг кўпи бефойдадир. Содда ҳаѐт кечиринг, борига шукур қилинг. Қўлингиздан келадигандан кўпроқ беришга ҳаракат қилинг. атрофдагилардан камроқ … кутинг. Хамкорликдаги иш учун барчангизга ташаккур. Омад ва яхши кайфият тилайман! Тренинг машғулоти слайдлар ва тарқатма материаллар билан олиб борилади. Педагоглардаги Эмоционал Толиқиш Синдроми ПсихопрофилактикасиИшдан мақсад: руҳий зўриқишни енгиллатиш ва олдини олишга ҳамда психологик саломатликни таъминлашга қаратилган психокоррецион ишлари намуналари билан таништириш. ЭКРАНЭкран психологик маслаҳат жараѐнида қўлланиладиган машқ бўлиб, руҳий зўриқишни коррекциялаш усули дейилади. ТАЙЁРГАРЛИК: Бир марта ўпкани тўлдириб чуқур нафас олинг. Нафасни секин чиқаринг. Бир неча марта такрорланг. Нафас олиш тугагандан сўнг қўллар ѐнга туширилади. Шу ҳолатда мижоздан секин, бир текис нафас олиш сўралади. Металл жиҳозлар олинади. (Тилладан ташқари). Организмни бўшаштириб кўзлар юмилади. (Бир минут давомида енгил ритмли мусиқа қўйилиши мумкин). Мусиқада қўшиқ бўлмаслиги керак. КЎРСАТМА: Менинг сўзларимни эшитинг. Мен берадиган топшириқни берилиб бажаришга ҳаракат қилинг. Ҳар бир сўзимдан кейин организмда қандайдир ўзгаришлар юз беради, уни фақат сиз биласиз. Сиз ўзингиз учун ишланг. Мен сизга ѐрдамлашаман, холос. Организмингиз енгил бўшашган, нафас олишингиз текис, секин. Машқни бажаришга тайѐрмисиз. Бош қимирлатиб билдиринг. Қаршингизда (сирли оҳангда) оппоқ экранни тасаввур этинг. Экранни тасаввур этганингизда бошингизни қимирлатиб билдиринг. Шу вазиятда экранни қаршингизда ушлаб туринг. Қаршингиздаги экранда хаѐтингизда кечган энг бахтли, сизга қувонч бағишлаган воқеа ѐки дақиқани тасаввур қилинг. Шу воқеа ѐки ҳодисани кино тасмасида акс эттиргандек бошидан то охиригача ўтказиб экранда тасаввур этинг.(овозингизга янада сирли оҳанг беришга ҳаракат қилинг). Шундай бўлаѐтганлиги ҳақида бош қимирлатиб билдиринг. Шу тасвирни экранда ўзоқроқ ушлаб туришга ҳаракат қилинг.(мижозингиз руҳий ўзгаришини юзида акс этаѐтганлигини билишга ҳаракат қилинг). Бахтли дақиқангиз худди кино тасмасидек бошидан охиригача экранда ўтиб турибди. Уни кузатар экансиз ўзингизни ўша бахтли, қувончли кундагидек ҳис қилинг, ҳис қилаяпсиз. Сиз бахтлисиз. Шу дақиқада энг бахтли инсонсиз. Ҳис қилинг. Бахтингизни юракюракдан ҳис қилинг. Шу ҳолатда мижозни 3-5 дақиқа сақлаб туринг.(енгил мусиқадан фойдаланиб туринг).
Мазза қилиб дам олдингиз. Бахтли онларингизни эсладингиз. Уларни эсингизда сақлаб қолинг. Экрандан эса ўчиринг. Қаршингизда яна экран. (Экраннинг оқарганлиги ҳақида бошингизни қимирлатиб билдиринг). Қаршингизда оппоқ экран. (3-чи маротаба такрорланади). Организмингиз оғир. Қаршингизда оппоқ экран. Экранда аста-секинлик билан сизни қийнаган, азоб берган алам, дард бўлган кўнгилсиз воқеа пайдо бўла бошлайди. Бу воқеа тасмадагидек экрандан ўтаяпти. Бу кўнгилсиз ҳодиса сиз учун алам, дард, қайғу. Бутун вужуд билан (мижознинг бу ҳолатга тушганини юзидан сезиш керак). Қаршингизда оппоқ экран. (буйруқ оҳангида). Бу қисм оғир, дардли мусиқа оҳангида ўтказилса яхши бўларди. Оппоқ экранни тасаввур қилганингиз ҳақида бош қимирлатиб жавоб беринг. 4.Қаршингизда оппоқ экран. Экранни ўртасида чизиқ пайдо бўлди. Экран иккига бўлинди. Бир вақтнинг ўзида экраннинг ўнг томонида Сизнинг энг бахтли, энг қувончли дақиқаларингиз акси. Шундайми? Чап томонида эса сизни қийнаган, бахтсиз, оғир ходиса пайдо бўлди. Шундайми? Экранда ҳам бахтли, қувончли, ҳам қайғули кунларингиз. (Шу холатда бахтсизлик ҳақида дилкаш сўзлар билан изоҳ берилшади). Менинг сўзларимни диққат билан тингланг ва уни бажаришга ҳаракат қилинг. Экранда бахтсиз ва қувончли дамларингиз. Қувончли кунингизга эътиборни қаратинг. Экранингиз ўнг томони кенгайиб бораяпти. Бахтли кунларингиз бахтсиз кунларингизни экрандан сиқиб чиқаряпти. Ўнг томон кенгайяпти. Аста-секин сизни қийнаган бахтсиз кунингиз экрандан чиқиб кетади. Шу ернинг ўзида енгил мусиқа қўйилади. Экранда энг бахтли кунингиз. Бахтли дақиқаларингиз оқ-қора тасвирда. Бахтли кунларингизга ранг беринг. Сиз рангларни аниқ тасаввур қиляпсиз. Тасвир ҳаракатда. Экранда бахтли кунларингиз рангли тасвирда. Шу холатда бахтлисиз. Ҳаѐтдан қониққан бахтли инсонсиз. Экранда рангли тасвир. Тасвирда Сизга бахт, қувонч, ҳаѐтдан қониқиш бағишлаган ходиса, дақиқа. Ўзингизни руҳан тетик ҳис қиласиз. Сиз энг бахтли инсонсиз. Чуқур нафас олинг, секин чиқаринг. Дунѐ гўзал, ҳаѐт, яшаш ширин. (3 марта такрорланг). Кўзингизни очинг, чуқур нафас олинг, секин чиқаринг. Қўлларингизни баланд кўтаринг. Сиз бахтлисиз. Дунѐ гўзал. Яхшилаб керишинг. Қандай хохласангиз шундай керишинг. (Икки қўл мижознинг елкасида). Дардсиз инсон йўқ, ҳаммада ҳам дард бор. Сиз менинг айтганларимни бажариб, ѐрдам бердингиз. Қўл-қўлга туширилади (бармоқ ушланмайди ва унинг қўлини кўтарасиз). ЁШЛИК ВА НАВҚИРОНЛИК (Медитация)Ушбу медитатив машқ руҳий зўриқишни енгиллатиш ва олдини олишга ҳамда психологик саломатликни таъминлашга қаратилган. Инсон танасидаги ѐшлик ва навқиронлик гармонларининг устун бўлиши уларнинг ўзоқ умр кўришини ҳамда доимий соғлом ва тетик руҳда бўлишини кафолатлайди. Шу жиҳатдан ушбу машқ ҳар қандай ѐшдаги шахсларга мўлжаллангандир. Тасаввур қилинг, сиз қандайдир ажойиб, сеҳрли мамлакатдасиз. Бу ажойиб мамлакатга Сиз вақти-вақти билан келиб, йиллар азоби, қалбингиздаги йиллар давомида тўпланган ғам, касаллик, қайғуларингиздан озод бўласиз. Бу ерга Сиз бахтли ва навқирон бўлиш учун келасиз. Баланд тепаликда ўз қўлингиз билан қурилган кичкинагина уйча бор, пастда эса чексиз океан. Баҳайбат тўлқинлар қирғоққа келиб урилади. Қулоқ тутинг, уйча орқасида кенг дала ва ажойиб ўсимликлар билан қопланган чексиз йўл. Бошқа томонда эса осмонўпар чўққилари оппоқ қор билан қопланган тоғлар чўзилиб ѐтибди. Тоғнинг этагида эса сеҳрли ўрмон. Тасаввур қилинг, ҳис этинг! Эрта тонг, Сиз ҳали оппоқ тўшагингиздасиз. Деразадан қуѐш аста-секин кўтарилаѐтгани кўриниб турибди. Нақадар ажойиб, биринчи муҳаббат каби покиза ва беғубор. Тонг шафақи ва майин шабада (2 марта) ўзи билан денгиз, ер, гуллар, асал ҳидини таратиб секингина пардани очади ва сизга яқинлашади. Сочингизни, юзингизни оҳиста силаб хушбўй хидини сизга таратиб, ―Уйғон, азизим, тонг отди‖,- деб шивирлайди. Тасаввур қилинг, ҳис этинг! Осойишта ва хотиржам керилиб ўрнингиздан секингина турасиз ва оѐқ яланг хотиржам эшик томонга юрасиз. Ажойиб бу кундан завқланиб, оѐқ яланг уйдан чиқасиз. Ўтўланлар билан қопланган йўлакчадан кета бошлайсиз. Оѐқларингизга ҳали қуѐш нурида қуриб улгурмаган шудринг томчилари томчилайди. Тасаввур қилинг, оѐқларингиз шудринг томчиларидан нам бўлди. Эсаѐтган шабада сочларингизни силайди, юзларингизни силаб, тонг билан қаршилайди. Тасаввур қилинг, ѐн атрофингиз ажойиб гуллар билан ўралган оқ, сариқ, қизил, кўк, майда ва майин, баъзилар катта ва виқорли..... ҳис этяпсизми? Олдинда шаршара бор. Шаршара Сизни худди кўриб туриб, тошиб отилаѐтганга ўхшайди. Ҳар бир томчисида ѐшлик, соғлик, бахт, ўзоқ умр мужассам. Ернинг кучини бамисоли абадийлик олиб келаѐтгандек. Сиз эгнингиздаги либосингизни ечиб шаршара тагига тушасиз. Ажойиб, мўздеккина шаршара бутун вужудингизни, ажинларингизни, Сиздаги чангларни ювиб кетаѐтганини сезаяпсизми? Тасаввур қилинг, мазза қилиб ювиниб, енгил, тетик бўлиб шаршарадан чиқдингиз ва сувдаги ўз аксингизга бир қаранг. Қаранг..... сувдаги ўз аксингизга бир қаранг! Бу мўъжиза! Ўзингизга яхшилаб қаранг. Шаршара Сизнинг барча камчиликларингизни, чарчоқ, умидсизликларингизни ҳам ювиб кетди. Ўзингизга четдан хавас билан қаранг, меҳр билан қаранг. Юзингиз, танангиз худди ѐш боланикидек, майин, таранг. Юзингиз гўѐки гўзаллик тимсоли, хаѐлан ўзингиз ҳам завқланасиз ва хаѐлан ўзингизни шу танада ҳис қилинг. Бу сокинликка ва хотиржамликка қулоқ тутинг. Энди хаѐлан тушдагидек учишга ҳаракат қиламиз. Хаѐлимизга келтирган гўзаллик тимсолида кўкка парвоз қиламиз. Агар истасангиз далалар устидан, гулзор устидан, истасангиз тўфонлар ичидан, чақмоқ, момақалдироқ орасидан парвоз қилинг. Хаѐлотга эрк берамиз (2 марта) чексиз парвоз, кўкка парвоз этинг. Жала, момақалдироқ, чақмоқни тасаввур этинг ва бир неча созандалар жаладан беркиниб айвончада ўзлари учун куй чалаяптилар. Хаѐлингизга эрк беринг, чексиз парвоз, яна ва янада аниқроқ хаѐлингизга эрк беринг. Баракалла, парвоз этамиз. Энди ѐруғлик томонига парвоз қиламиз. Созандалар сизга махлиѐ бўлиб, фақат Сиз учун куй чалади. Сиз эса шохона либосдасиз, қоматингиз келишган, ҳамма сизга махлиѐ, хаѐлан қасрни кўз олдингизга келтиринг, Сиз қимматбаҳо либосда гўзаллик тимсолисиз, хотиржам, ўзингизга бўлган ишонч ва қувонч кўзингизда порлайди, ҳаммани кўзи сизда. Хаѐлан тасаввур қилинг! Кўзларимиз юмуқ, юмуқ ҳолда
Мен жамоат транспортида ўзимдан катталарга ва болаликларга жой бераман? А)ҳар қандай ҳолатда (2) Б)баъзида (1) В) қачонки бунга мажбурлашса (0)
Мен ўзимда намоён бўладиган ҳиссиётларимни бошқара оламан? А)ҳар доим (2) Б)баъзида (1) В) камдан –кам (0)
Агар менга берилган топшириқда нимадир мен учун тушунарсиз бўлса мен: А) топшириқни бажаришдан олдин барча вазифаларни аниқлаб оламан (2) Б)баъзида шундай йўл тутаман (1) В) шуни бажариш жараёнида барча ноаниқлиларни ечиб бораман (0)
Мен иш жараёнида ўз ҳаракатларимни кузатиб бораман А)ҳар доим (2) Б) у ёки бу вазиятларда (1) В) камдан-кам (0)
Бир аргументни натижасини чиқаришдан олдин мен бир оз кутишни таклиф қиламан, қачонки мен бунга ҳақ эканлигимни билгунимча: А) ҳар доим (2) Б) одатда (1) В) қачонки мақсадга мувофиқ бўлса (0)
Мен ҳисоблайманки, ҳар қандай жиддий вазият алоҳида кийиниш услубини талаб қилади? А) қўшиламан (2) Б) қисман (1) В) қўшилмайман (0)
Одатда мен ўз фикрларимни катталардан кейин ва вазиятга қараб билдираман А) ҳа (2) Б) ҳар доим ҳам эмас (1) В) йўқ (0) 9. Менга виждонийлик билан ёндашадиган аниқ билим ва малакани талаб қилувчи ишлар ёқади? А)ҳа (2) Б) баъзида (1) В) йўқ (0) 10. Агар мен “қизарсам” мен ҳар доим сезаманки бу: А) ҳа (2) Б) баъзида (1) В) йўқ (0) 11. Иш жараёнида мен ўзимни қанчалик тўғри бажараётганимни назорат қилишга ҳаракат қиламан? А)ҳар доим (2) Б) у ёки бу вазиятларда (1) В) қачонки хатоликка йўл қўйган бўлсам (0) 12. Агар менда ўқиган матн бўйича тўғри тушунча ҳосил қилдими деган иккиланиш фикри туғилса унда мен: А) матнни тушунмаган жойини яна бир бор ўқиб чиқаман (2) Б) баъзида шундай йўл тутаман (1) В) бунга эътиборимни қаратмайман, ишнинг кейинги босқичига ўтиб кетаман (0) 13. Ишимни тугатгандан сўнг иш жойимни тартибга соламан эртанги кунги иш учун тайёрлайман: А) одатда (2) Б) баъзида (1) В) камдан-кам (0) 14. Мен ўзимга яраша талабчан инсонман ҳар доим ҳамма ишлар тўғри ва ўз вақтида бажаришга тўғри ҳаракат қиламан А) ҳа (2) Б) ўртача (1) В) йўқ (0) 15. Ўз қилмишларим устида мен ҳамиша жамоат қоидасига риоя қилган ҳолда ўзимни босиб туришга ҳаракат қиламан А) ҳа (2) Б) унча ишонмайман (1) В) йўқ (0) 16. Мен ўзимга ёқмаган инсонлар билан қўпол муомала қилмайман А) тўғри (2) Б) ҳар доим ҳам эмас (1) В) нотўғри (0) 17. Агар мен матнни ўқиш жараёнида қандайдир ноаниқликларга дуч келсам унда мен: А) уларга эътибор бермайман ўқишени давом эттираман (0) Б) баъзида шундай йўл тутаман (1) В) уларни аниқлашга ҳаракат қиламан (2) 18. Одатда мен тез-тез инсонларга жаҳл қилиб тураман А) ҳа (0) Б) баъзида (1) В) йўқ (2) 19. Жамоат жойларида одатда мен баланд гапирмасликка ҳаракат қиламан А) ҳар доим риоя қилишга интиламан (2) Б) баъзида риоя қиламан (1) В) камдан-кам риоя қиламан (0) 20. Бажарилган ишда хатоликларни тўғрилаш керак: А) фақат кимдир бунга эътибор берган вазиятларда (2) Б) ўртача ҳолатларда (1) В) кимдир келиб айтгунча кутиб туролмайман (1) 21.Қачонки бирон бир нарса устида хавотирлансам ўз хатти-ҳаракатларимни назорат қилолмайман А) одатда ҳар доим (0) Б) баъзида (1) В) камдан-кам (2) 22. Қачонки мен ўз фаолиятимни ривожлантирсам шу ишни бажариш учун қанча вақт кетишини кўриб чиқаман А) ҳар доим (2) Б) баъзида (1) В) камдан –кам (0) 23.Топшириқни бажаришда мен шунда қониқаманки қачонки барча элементар ҳолатларга эътибор қаратилган бўлса А) тўғри (2) Б) унча ишонмайман (1) В) нотўғри (0) 24. Аудиторияга сўзга чиқишдан один мен ўз овоз тонимни тўғрилашга ҳаракат қиламан А) ҳар доим (2) Б) баъзида (1) В) камдан-кам (0) 25. Барча нарсалар жой-жойида турганлигига ишонч ҳосил қилмагунча ишга киришмайман А) одатда (2) Б) унча қўшилмайман (1) В) камдан-кам (1) 26. Уйдан чиқиб кетишдан олдин мен газ, свет, дазмол, сувни ўчиришни эсдан чиқариб қўяман А) қўшиламан (0) Б) унча қўшилмайман (1) В) қўшилмайман (2) 27. Мулоқот жараёнида мен: А) ўз ҳиссиётларимни эркин баён эта оламан (0) Б) ўртача ҳолатда (1) В) ўз ҳиссиётларимни намоён қилмайман (2) 28. Агар мен жамоат жойда қандайдир қўпол ҳаракатга йўл қўйсам тезда унутиб юбораман А) ҳа (0) Б)ўртача (1) Б) йўқ (2) 29. Баъзида менга менинг овозимда ва хатти-ҳаракатларимда ортиқча ҳаяжонланишимни айтишади А) ҳа (0) Б) унча ишонмайман (1) В) йўқ (2) 30. Мен ўз хонамда қатъий тартибда ушлайман барча нарсалар ҳар доим ўз жой-жойида туради. А) ҳа (2) Б) ўртача ҳоларда (1) В) йўқ (0) 31. Мен тартибли инсонман ва одатда ҳеч қаерга кечга қолмайман А) тўғри (2) Б) ҳар доим ҳам эмас (1) В) нотўғри (0) 32. Баъзи вазиятларда ноўрин гапириб қўяман кейинчалик эса афсусланаман А) тўғри (2) Б) унча ишонмайман (1) В) нотўғри (0) 33. Менга айтишадики, қачонки мен бирон-бир нарсани гапирсам мен вазиятдан чиқиб кетаолмайдиган ҳолатга тушиб қоламан А) тўғри (0) Б) қисман (1) В) нотўғри (2) 34. Мен шундай берилиб овқатланаманки, ҳатто баъзида овқатланиш маданиятига риоя қилмайман баъзи инсонларга ўхшаб А) тўғри (0) Б) унча ишонмайман (1) В) нотўғри (2) 35. Қачонки мен хафа бўлсам, ўз ҳиссиётларимни яширин ҳолда назорат қиламан А) тўғри (2) Б) ўртача ҳолларда (1) В) нотўғри (0) 36. Мулоқот жараёнида мен ҳоҳлайманки: А) калламга келган барча фикрларимни айтиш (2) Б) ўртача ҳолларда (1) В) аввал ўз фикрларимни таҳлил қилиб олиш керак (0)
2.Фаолиятда ўз-ўзини назорат қилиш 4, 5, 9, 11, 12, 13, 14, 17, 20, 22, 23, 25. Бу саволлардан 4, 12, 25 айни ҳолларда юзага келувчи вазиятларда ўз-ўзини назоратига йўналтирилган. 5, 11, 23-саволлар эса асосан иш жараёнидаги ўз-ўзини назорат қилиш фаолиятига қаратилган. 3.Ижтимоийлашувда ўз-ўзини назорат қилиш 2, 6, 7, 8, 15, 16, 19, 26, 28, 30, 31, 34, 36.
Download 274.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling