2- маъруза оптик алоқа тизимларининг таснифи. Оптик алоқа тизимларининг тузилиш принциплари
Оптик алоқа тизимларида тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш
Download 162.87 Kb.
|
2-Ma\'ruza OAT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
Оптик алоқа тизимларида тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш
Тўлқин узунлиги 1,55 мкм ва узатиш тезлиги 35 Мбит/с дан юқори бўлса, бир ОТдан қарама - қарши йўналишли сигналларни узатувчи ТОА тизимида ўтиш шовқинлари кам бўлиб, оптимал иш режимига эга бўлади. Тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган (бир толали кўп поласали бир кабелли) ТОА тизимида бир оптик тола бўйлаб бир вақтда тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган бир неча оптик ташувчилар узатилади. Бундай тизимларни тузиш, қўлланилладиган спектр оралиғида оптик кабелнинг сўниш коэффициентини оптик ташувчи частотасига (ёки тўлқин узунлигига) нисбатан кам боғлиқлигига асосланади. Шунинг учун бир оптик тола бўйлаб, ахборотларни узатишнинг натижавий тезлигини ошириб, бир неча кенг оралиқли оптик каналларни ташкил этиш мумкин. Оптик каналлари тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган ТОАТнинг тузилиш схемаси 2.6-расмда кўрсатилган. n КҲҚУдан сигналлар n оптик узатгич ОУз га узатилади. ОУз чиқишидаги 1, 2,..., n тўлқин узунликли турли оптик ташувчилар мультиплексор (МП) ёрдамида бир оптик толага киритилади. Қабул қилувчи станцияда демультиплексор (ДМ) ёрдамида 1, 2,..., n тўлқин узунликли турли оптик ташувчилар ажратилади ва оптик қабул қилгич (ОҚқ) га берилади. Шу тарзда, бир оптик тола орқали n тÿлқин узунлиги бўйича ажратилган оптик каналлар ташкил қилинади, яъни ўтказиш қобилиятидан самарали фойдаланиш коэффициенти бошқа анъанавий тузилган оптик тизимларнинг линия трактига нисбатан n марта ошади. λ1 λ1 λnλn 2.6-расм. Тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган ТОА тизимининг тузилиш схемаси Оптик ташувчиларни бирлаштириш ва ажратиш учун турли оптик спектрал қурилмалар оптик мультиплексор ва демультиплексорлар қўлланилиши мумкин. Уларнинг иши физик оптиканинг дисперсия, дифракция ва интерференция ходисаларига асосланган. Оптик мультиплексор ва демультиплексорлар оптик призма, кўп қатламли диэлектрик, дифракцион панжара асосида тузилишлари мумкин. Бунда линия кабелидаги бир оптик тола орқали кÿплаб ахборотларни узатиш хисобига сезиларли даражада иқтисодий самарадорликка эришилади. Бундан ташқари, бу усул қўшимча қурилиш ишларисиз тармоқ ривожланишини таъминлаш, шунингдек тармоқланган дарахтсимон ва халқали тармоқларни тузиш имконини беради. Бунда ҳар хил тезликли, рақамли ва аналог турли модуляцияли (телефон, телевидение, телеметрия, бошқариш сигналлари) сигналларни узатиш имконияти кенгаяди. Бу эса иқтисодни тежовчи кўп функцияли алоқа тизимларини ташкил этишни таъминлайди. Оптик толанинг спектрал ўтказиш оралиғидан бир мунча тўлиқ фойдаланиш бу усулнинг энг муҳим афзалликларидан бири ҳисобланади. Хозирги кунда 0,8....1,8 мкм диапазон оралиғи ўрганилган. Агарда спектрал каналнинг кенглиги 10 нм ни ташкил этса, у ҳолда белгиланган диапазонда 100 тагача спектрал каналларни жойлаштириш мумкин. Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган ТОА тизимларида сўниш ва дисперсия қийматлари кичик бир модали оптик толалардан, қуввати юқори лазер нурланиш манбаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Фойдаланиладиган бир модали оптик тола 1,5...1,6 мкм тўлқин узунлигида ишлаши ва кварц шишасидан тайёрланган бўлиши керак. Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган ТОАТда узатишда оптик каналларни бирлаштириш учун оптик мультиплексор ва қабул қилишда оптик каналларни ажратиш учун оптик демультиплексор ишлатилинади. Оптик мультиплексор ва демультиплексорлар спектрал сезгир бўлиб, селектив ҳисобланади, яъни уларнинг характеристикалари оптик тўлқин узунлигига боғлиқ. Назорат саволлари ОА тизимлари қандай таснифланади? ТОАТ линияларини қандай асосий зичлаштириш усулларни биласиз? ТОАТ линияларини вақт бўйича зичлаштириш усулини тушунтиринг. ТОАТ линияларини частота бўйича зичлаштириш усулини тушунтиринг. Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш усулини тушунтиринг. ТОАТ линияларини зичлаштириш усулларидан қайси бири максимал ахборот сиғимига эга? Download 162.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling