2- маъруза оптик алоқа тизимларининг таснифи. Оптик алоқа тизимларининг тузилиш принциплари


Толали оптик алоқа тизимининг тузилиши


Download 162.87 Kb.
bet2/3
Sana18.02.2023
Hajmi162.87 Kb.
#1212112
1   2   3
Bog'liq
2-Ma\'ruza OAT

Толали оптик алоқа тизимининг тузилиши

ТОА тизимининг тузилиш схемаси (2.2–расм) ҳам ОА тизимига хос стандарт қурилмалардан иборат. Фақатгина оптик сигналларни тарқалишини таъминлаш учун узатиш муҳити сифатида оптик кабел толаси ишлатилади.






a) ТОАтизими узатиш трактининг тузилиш схемаси

б) ТОА тизими қабул қилиш трактининг тузилиш схемаси


2.2–расм. ТОА тизимининг тузилиш схемаси


ТОАтизимининг тузилиш схемаси таркибига қуйидагилар киради:


КҲҚУ – канал ҳосил қилувчи ускуна;
МвҚ – мувофиқлаштирувчи қурилма;
ОУз – оптик узатгич;
ОНМ - оптик нурланиш манбаи;
МҚ – мослаштирувчи қурилма;
УзОМ – узатувчи оптик модул;
ОТ – оптик тола;
ОР – оптик ретранслятор;
ОҚқ – оптик қабул қилгич;
ҚқОМ – қабул қилувчи оптик модул;
ОНҚқ – оптик нурланиш қабул қилгич.

Хозирги кунда ОА нинг охирги қурилмалари сифатида рақамли узатиш тизимлари (РУТ)дан фойдаланилмоқда. Чунки РУТ аналог узатиш тизимларига қараганда қуйидаги афзалликларга эга: шовқин бардошлилиги юқори, сигнални узатиш сифати линия тракти узунлигига кам боғлиқ, техник иқтисодий кўрсаткичлари юқори ва бошқалар. Каналлари частота бўйича бўлинган аналог узатиш тизимларининг бир қанча камчиликлари туфайли, уларнинг ОА да қўлланилиши чегараланган.


2.3. Толали оптик узатиш тизимларининг икки томонлама линия трактларини тузиш принциплари. Оптик алоқа тизимларида тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш

Оптик алоқа тизимларининг линия трактиикки томонлама алоқани ташкил этиш бўйича қуйидагича классификацияланади:


- икки толали бир полосали бир кабели (тўрт ўтказгичли бир полосали бир кабелли);
- биp толали бир полосали бир кабелли (икки ўтказгичли бир полосали бир кабелли);
- бир толали кўп полосали бир кабели ёки тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган оптик алоқа тизимлари.
2.4 – расмда кўрсатилган ТОА тизимининг тузилиш схемаси фақат узатишнинг бир йўналишини кўрсатади.
Бундай тузилишда оптик сигналларни узатиш ва қабул қилиш икки тола бўйлаб (2.4 – расм), биттa тўлқин узунлигида амалга оширилади.

2.4-расм. Икки толали бир полосали бир кабелли ТОАтизимининг схемаси

Хap бир оптик тола икки симли физик занжирга ўхшайди, чунки кабелнинг оптик толалари орасида ўзаро ўтишлар бўлмайди [4]. Шунинг учун ТОА тизимининг узатиш ва қабул қилиш трактлари битта кабел бўйлаб ташкил этилади, яъни ТОА тизими бир кабелли ҳисобланади. Шу тарзда, берилган оптик линия трактини ташкил этиш схемаси икки толали бир полосалибир кабелли ҳисобланади.


Ушбу алоқа ташкил этиш схемасининг афзаллиги бу охирги ва оралиқ станцияларнинг узатиш ва қабул қилиш қурилмаларининг бир турдалигидир. Камчилиги эса оптик тола (ОТ)нинг ўтказиш қобилиятидан фойдаланиш коэффициенти жуда кичик.
Кабел қурилмаларига кетадиган харажатлар оптик алоқа тизимлари нархининг катта қисмини ташкил этишини, оптик кабел нархи етарли даражада қимматлигини ҳисобга олсак, оптик толадан бир вақтда катта ҳажмдаги информацияни узатиш ҳисобига унинг ўтказиш қобилиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масаласи юзага келади. Бунга масалан, битта оптик тола (ОТ) бўйлаб қарама-қарши йўналишдаги сигналларни узатиш ҳисобига эришиш мумкин.
Бир толали бир полосали бир кабелли оптик линия трактининг тузилиш схемаси 2.5 – расмда кўрсатилган. ОТ ни бир тўлқин узунлигида иккала йўналиш сигналлари учун қўлланилиши бу схеманинг хусусияти ҳисобланади [4].

2.5-расм. Бир толали бир полосали бир кабели ТОАтизимининг схемаси


ОАҚ- оптик ажратувчи қурилма, ёруғлик тўлқинларининг қутбланишини ёки оптик нурланишнинг йўналтирилган тўлқинлари турини ажратишни амалга оширади.
Қарама-қарши икки томонлама сигналларни узатганда оқимлар орасида ўзаро ўтиш шовқинлари ҳосил бўлади. Ўтиш шовқинлари ОТ ва тармоқлагичлардаги тескари сочилишдан, ёруғликни уланган жойлардан ва линия охиридаги ажраладиган улагичлардан қайтиши натижасида вужудга келади. Шовқин сатҳи ва унинг спектр таркиби узатилаётган сигналнингузатиш тезлигига, импульс формасига ва линия тракти параметрлари (оптик толанинг сўниши, тўлқин узунлиги, сонли апертура, синдириш кўрсаткичлари)габоғлиқ.

Download 162.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling