2-боб. Ер ишлари технологияси ва механизациялаш § 10. Грунтларнинг ќурилиш ћоссалари


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/98
Sana18.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1784689
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   98
Bog'liq
2.боб 10-26пр

25.3. Грунтни тўкмага ётќизиш 
Ќиш фаслида профилли тўкмалар (уймалар, босимли тўѓонлар, 
дамбалар) ва ќайта кўмиш ишларини бажариш фаќат эриган грунтдан ва 
тозланган, музламаган ёки эриган асосда ќуришга (ћосил ќилишга) рухсат 
этилади. 
Босимли иншоотлар учун музлаган грунт бўлакларининг умумий 
ћажми ётќизилувчи грунтнинг умумий ћажмининг 10 % ортиши мумкин 
эмас. Айрим ћолларда бу меёрдан четга чиќишга йўл ќўйилиши, музлаган 
грунт бўлакларининг музламаган ќисмидаги грунт иссиќлиги ћисобига 
эриган ћолатга ўтишини исботловчи иссиќлик техникаси ћисоблари билан 
асосланган бўлиши керак. 
Ќишда тўкмалар ћосил ќилишда ва ќайта кўмишда грунтни зичлаш 
усуллари грунтни ёзда зичлаш усулларидан фарќ ќилмайди. Ќишда музлаши 
эћтимоллиги юќори бўлганлиги учун грунт ётќизиш жойида ќўшимча 
намланмайди. 
Зарур ћолларда конлардаги ќуруќ грунтлар куздан шундай ћисоб-
китоб билан намланадики, намлиги эриган грунтнинг оптимал намлигидан 
бироз паст бўлиши ва ќуйидаги шартдан ошмаслиги шарт: 


235 
W
3
 = W
p
 + П/4 
Бу ерда Wp – грунтнинг ёйилиш чегарасига мос намлиги; П – 
пластиклик сони. 
Музлаган (кесаклар) бўлаклар ўлчами грунт ётќизилиш ќатламининг 
0,3…0,5 ќисмидан ошмаслиги керак. 
Ќазиб олинган, эриган грунт унинг музлаши бошланишига ќадар тўкма 
танасигача етказиб борилиши, ётќизилиши ва кейинги ќатлам билан 
ёпилиши керак: 
Хаво харорати,
0
С 
-5 -10 -20 -30 
Тупроќ музлаши бошлангунча бўлган ваќт,мин 
90 
60 
40
20 
Грунтнинг музлаши бошланишигача бўлган ваќтни узайтириш учун
унга ош тузи эритмаси сепилади ёки пленка материал билан ёпилади. 
Босимсиз тўѓонлар ва йўл тўкмалари ќурилишида музлаган грунтнинг 
йўл ќўйилган ћажми 20 % оширилиши мумкин, грунт тўлиќ чўкиб 
бўлганидан сўнг ишлатилувчи тўкмаларда эса 50 % гача оширилиши мумкин. 
Машина ва транспорт воситаларига грунт музлаб ёпишиб ќолмаслиги 
учун иситиладиган кузов ќўлланиши, битум ва бошќа эритмалар суртилиши 
мумкин. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling