2-боб. Ер ишлари технологияси ва механизациялаш § 10. Грунтларнинг ќурилиш ћоссалари
Ер ишлари сифатини назорат ќилиш босќичлари
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
2.боб 10-26пр
26.2. Ер ишлари сифатини назорат ќилиш босќичлари
Грунтдан ќуриладиган иншоотларни барпо ќилишда ер ишларининг сифати бир неча босќичда теширилади. Ќурилиш майдончасида грунтни ќазиб олишда унинг гранулометрик таркиби, ўртача зичлиги ва намлиги текширилади. Буни грунтни карьердан чиќиш назорати деб ћам айтилади. Грунт ётќизиладиган майдончага келтирилгандан кейин кириш назорати ўтказилади ва керакли ћолларда грунт оптималл кўрсатгичгача ќўшимча намланади. Ќурилиш майдончасида грунт ќатлам-ќатлам ќилиб зичлангандан кейин унинг ўртача зичлигининг лойићада кўрсатилган кўрсатгичга мослиги текширилади ва грунт зичлаш ишлари технологик жараёнларига тегишли ўзгартишлар киритилади. Ќурилиш ишлари тугатилгандан кейин зичланган грунтнинг сифатини текшириш учун иш ваќтида юритилган иш журнали дала шароитида ўтказилган лаборатория текшируви ћамда ишга оид тузилган актлар асос ќилиб олинади. Ер ишларини бажариш натижасида грунт иншоотлари ќурилгандан кейин у махсус комиссия (ишлаб чиќариш, тармоќ, давлат комиссияси) томонидан ќабул ќилиниб, фойдаланишга топширилади. Ќабул ќилиш комиссияси таркибига маћаллий ћокимят вакили, буртмачи вакили, ќурилиш бошќармасининг ћамда шу иншоотни ишлатиш идораси вакиллари ва бошќа ћудудий назорат идоралари вакиллари кирган бўлади. Комиссия ер ишларининг бажарилиш сифатини уч баллик тизимда баћолаши мумкин. ЌМЌ талабларининг энг юќори чегараси ва ундан ћам юксак кўрсатгичларга тўлиќ мос ва юќори технологик интизом билан лойића талабларини тўлиќ ќондирадиган ќилиб бажарилган ишлар «аъло» баћога, ЌМЌ талабларига тўлиќ мос ва лойићага тўлиќ мос ќилиб бажарилган ишлар «яхши» баћога, 238 «ќониќарли» баћога эса, техник ва меъёрий ћужжатлар талабларидан жуда кам фарќ ќиладиган, лекин лойића ташкилоти билан келишилиб, иншоотнинг мустаћкамлик, барќарорлик, узоќ муддатга чидаш ва бошќа эксплуатация кўрсатгичларини камайтирмагандаги сифат кўрсатгичлари баћоланади. Мабода иш ћажми кўп бўлиб, ќурилиш узоќ муддатга чўзиладиган бўлса, у маълум ќисми тугатилганидан кейин ќабул ќилинади ва бунга «ишга тушуриладиган комплекс» деб аталади. Ер ишлари сифатини текширишда ќурилиш меъёрлари ва ќоидалари талабларига амал ќилинганми ёки ќилинмаганлиги аниќланади, бунда иш даврида бажарилган бўй ва кўндаланг кесим профилларидан фойдаланилади. Ћамда бажарилган иш ћажми текшириб кўрилади. Ќуриб битказилган канални ќабул ќилишда каналнинг асосий элементларидан ћисобланган ќуйидагилар текширилади: каналнинг ости ва усти бўйича эни, ќияликлари коэффициентлари (откослари) рулетка билан ўлчанади; каналнинг чуќурлиги ва туби нишаблиги, лойића бўйича бажарилганлиги замонавий нивелирлар ёрдамида аниќланади. Шунингдек каналнинг маълум узунлигида канал трассаси ярим кўтарма ярим ќазилма кўринишида ќурилган бўлса бу кўтарманинг асосий элементларидан: остки ва устки эни, баландлиги ва ќияликларининг лойића бўйича бажарилганлиги текширилади. Кўтармани тиклаш учун ёнидан ќазиб олинган резервнинг лойића бўйича ќазилгани, чуќурлиги, остки эни, тубининг ён томонига нишаблиги ћамда ён ќиялиги текширилади. Агар грунт тўѓон турли категориядаги грунтлардан ќурилган бўлса, ќуйидагилар текширилади: 1) тўѓон ўрнидаги ўсимлик ќатлами ќазиб олинганидан кейинги белгиси (отметкаси) ўзгарган бўлса, бунинг сабабини тасдиќлайдиган акт; 2) тўѓон танасига ётќизилган грунт ќатламининг ќалинлиги ва оптимал намлигини кўрсатувчи лаборатория хулосалари; 3) ћар бир ќатламнинг ўртача зичлик кўрсатгичи ўлчанади ва солиштирилади; 4) ќатламлардаги грунтлар зичлигини кўрсатувчи хужжат бўлмаса, тўѓоннинг 239 икки-уч жойидан шурф (ќудуќ) ќазиб, ћар хил чуќурликдаги грунтларнинг ўртача зичлиги лабораторияда текширилиб кўрилади; 5) тўѓоннинг ћўл ва ќуруќ томон ќияликлари ўлчаш асбоблари билан ўлчаниб, баландлиги нивелир билан аниќланади ва лойићага солиштириб кўрилади; 6) тўѓон ќияликларининг пардозланганлиги ва ќурилиш майдончасининг вертикал ва горизонтал йўналишда текисланганлиги ћаќида тузилган акт ќайд ќилинади. Нићоят, комиссия томонидан юќорида айтиб ўтилганлар ћаќида акт тузилади, агар камчиликлар аниќланган бўлса, уларни тузатиш муддатлари шу актда кўрсатилади. Камчиликлар бўлмаса, текшириш актида ќурилиш ишлари сифати ќайд ќилинади ва объектни (унинг бир навбатини, ќисмини) давлат комиссиясига, ишлаб чиќаришга топшириш тавсия ќилинади. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling