2-илова “Заковат” интеллектуал клубининг “Заковат” ўйини бўйича


Download 265.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana16.06.2023
Hajmi265.34 Kb.
#1505687
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
“Zakovat” intellektual klubining “Zakovat” o‘yini bo‘yicha Professional

IV. 
Профессионал лига 
4.1. Профессионал лигада 20 та жамоа қатнашади. 
4.2. Ҳар мавсум охирида профессионал лигада энг ёмон натижа кўрсатган 
5 та жамоа (кейинги ўринларда – қуйи бешлик) профессионал лигани тарк 
этиб, кейинги мавсумдан биринчи лигада иштирокини давом эттиради. 
4.3. Мавсум якунига етмасидан профессионал лигадаги иштирокини бир 
жамоа тўхтатадиган бўлса, мавсум якунида биринчи лигага 4 та жамоа йўл 
олади. Агарда иштирокини тўхтатган жамоалар сони кўпроқ бўлса, биринчи 
лигага мос равишда ундан ҳам камроқ жамоа йўл олиши мумкин.



4.4. Мавсум якунига етгач, қуйи бешликдан ташқаридаги жамоа 
профессионал лигадаги иштирокини тўхтатадиган тақдирда, биринчи лигада 
энг яхши натижа кўрсатган 5 жамоага қўшимча равишда улардан кейинги 
ўринларни эгаллаган жамоа ҳам профессионал лигага йўлланма олади. Бунда 
профессионал лигага бериладиган қўшимча йўлланмалар сони профессионал 
лигада иштирокини тўхтатган жамоалар сонига мос равишда белгиланади.
4.5. Ҳар мавсум охирида биринчи лигада энг яхши натижа кўрсатган 5 та 
жамоа профессионал лигага йўл олади. 
V. 
Биринчи лига 
5.1 Биринчи лигада профессионал лига жамоаларидан бошқа барча 
жамоалар иштирок этади.
5.2. Биринчи лигада иштирок этувчи жамоалар сони ҳар мавсум олдидан 
ТГ томонидан ўйин ўтказилувчи жой сиғимидан келиб чиққан ҳолда 
белгиланади. 
5.3. Биринчи лигада иштирок этувчи жамоа аввалги турда бирорта ҳам 
баллни қўлга киритмаган тақдирда кейинги тур ўйинларига қўйилмаслиги 
мумкин. Бунда ТГ томонидан кейинги тур ўйинига захирадаги жамоалардан 
бири таклиф қилинади. 
5.4.Агар биринчи лигада юқори бешликка кирган жамоа (ёки жамоалар) 
мавсум ўйинларидаги иштирокини тўхтатса, унинг ўрнига ўша мавсумда 
биринчи лигада рейтинг бўйича кейинги ўринни эгаллаган жамоа (ёки 
жамоалар) профессионал лигага йўл олади. 
5.5. Биринчи лигадаги ўйинларда жамоа ҳар қандай мавсумнинг ҳар 
қандай туридан иштирок этишни бошлаши мумкин. Бунда жамоа натижаси 
нолдан ҳисобланади. 

Download 265.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling