3
сўраб бу ҳақда хабар беради. Ушбу ҳолат такроран кузатилган тақдирда ТГ
билимдонни ўзи билан боғланиб, қайси жамоа таркибида ўйнаш истагида
эканлигини аниқлаштириб олиши мумкин.
3.6. Жамоа аъзолари ўз жамоасини мавсум бошида ўзгартириши мумкин.
Бунда жамоанинг янгиланган таркибини 3.2.-бандда кўзда тутилган тартибда
қайта рўйхатдан ўтказиш керак.
3.7. Мавсум давомида жамоа таркибида аризада кўрсатилган кишилардан
4 тадан кам иштирокчи қолган тақдирда жамоа ўз мақомини (меросийлик)
йўқотади ва янги жамоа сифатида қайта рўйхатдан ўтиши шарт. Бундай ҳолат
профессионал лигада кузатилган тақдирда рўйхатдан ўтган янги жамоа ўз
фаолиятини биринчи лигада, навбатдаги турдан бошлайди.
3.8. Мавсум турларидан бирида қатнашаётган жамоа тўплаган
баллар
умумий рейтинг балларига қўшилиши учун ушбу турда жамоа таркибида
камида 3 киши иштирок этиши лозим.
3.9. Мусобақаларда кетма-кет 4 та турни узрли сабабларсиз ўтказиб
юборган жамоа мавсум ўйинларидан четлатилади. ТГ
жамоанинг
қатнашмаганлиги сабаби узрли ёки узрсиз эканлигини ҳал қилади.
3.10. Жамоа исталган пайти мусобақаларда иштирокини тўхтатиши
мумкин. Бунда жамоа сардори ТГга бу ҳақда хабар беради.
3.11. Жамоа аъзолари томонидан ушбу низом билан тартибга солинган
қоидалар қўпол равишда бузилган тақдирда жамоа мусобақалардан ТГ
томонидан четлатилиши мумкин.
3.12. Мусобақаларда иштирок этишни тўхтатган ёки четлатилган
жамоанинг мавсумдаги
натижаси нолга тенглаштирилади, қолган
жамоаларнинг кўрсатган натижалари қайта ҳисоблаб чиқилмайди.
3.13. Истисно тариқасида “Заковат” ўйини бўйича Клуб томонидан
ўтказилиб келинувчи ўйинларнинг 2022 йил баҳорги
мавсумида энг яхши
натижа кўрсатган 20 та жамоа 2022 йил ёзги мавсумининг Профессионал лига
жамоаларини ташкил этади. Бунда ушбу жамоалар ТГга ўз таркибини мазкур
низомнинг 3.2-бандида кўрсатилган тартибда тақдим қилишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: