2-илова “Заковат” интеллектуал клубининг “Заковат” ўйини бўйича


XII.  Мавсумий ўйинларни ташкил этишда ёлланган эксперт ва


Download 265.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/8
Sana16.06.2023
Hajmi265.34 Kb.
#1505687
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
“Zakovat” intellektual klubining “Zakovat” o‘yini bo‘yicha Professional

XII. 
Мавсумий ўйинларни ташкил этишда ёлланган эксперт ва 
ишчиларга иш ҳақи тўлаш тартиби 
12.1. Бошловчилик, ҳисоб ва апеляция комиссияси аъзолиги
секундантлик, фотомухбирлик, акустика тизими таъминоти ва бошқа 
хизматларга жалб этилган шахсларга ҳақ тўланиши мумкин. 
12.2. Мусобақалар учун савол тузувчи муаллиф ва муҳаррирлар 
томонидан тақдим этилган саволлар пакетига ҳақ тўлаш тартиби “Заковат” 
интеллектуал клуби ННТ томонидан белгиланади.
12.3. Ёлланма ишчиларга кўрсатилган хизмат турларига қараб иш ҳақи 
белгиланган тартибда тўлаб берилади. 
XIII. 
Мавсум ғолиби ва йил чемпионини аниқлаш тартиби 
13.1. Профессионал ва биринчи лига орасида мавсум ғолиби деб ўз 
лигасида бир мавсумда энг кўп рейтинг балл тўплаган жамоа тан олинади. 
Агар икки ёки ундан ортиқ жамоанинг рейтинг баллари тенг келиб қолса, унда 
мавсум давомидаги турларда юқори ўринларни кўпроқ эгаллаган жамоа 
устунликка эга бўлади. Агар бунда ҳам тенглик кузатилса, ғолиб аниқлангунга 
қадар жамоалар ўртасида қўшимча саволлар билан “Отишма” ўтказилади.
XIV. 
Ғолибларни тақдирлаш 
14.1. Ҳар бир мавсум сўнгида Профессионал лигада ғолиб бўлган 
жамоалар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофотлари билан 
тақдирланади: 
1-ўрин — 30 миллион сўм; 
2-ўрин — 25 миллион сўм; 
3-ўрин — 20 миллион сўм; 
4-ўрин — 15 миллион сўм; 
5-ўрин — 10 миллион сўм; 
14.2. Ҳар бир мавсум сўнгида Биринчи лигада ғолиб бўлган жамоалар 
қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади: 
1-ўрин — 9 миллион сўм; 
2-ўрин — 8 миллион сўм; 
3-ўрин — 7 миллион сўм; 
4-ўрин — 6 миллион сўм; 
5-ўрин — 5 миллион сўм; 
14.3. Профессионал ва биринчи лиганинг мавсум совриндорларига 
диплом, барча иштирокчи жамоаларга эса сертификат топширилади. 



14.4. Мукофотлар Ўзбекистон республикаси қонунчилигида кўзда 
тутилган тартибда топширилади. 
XV. 
Мусобақаларни ташкил этиш молиявий манбалари 
Мусобақаларни ташкил қилиш ва уни юритиш билан боғлиқ бўлган 
харажатлар ўрнатилган тартибда Клубга давлат бюджетидан ажратилган 
маблағлар ва Клубнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга 
оширилади. 
XVI. 
Якуний қоидалар 
Мусобақалар билан боғлиқ низомда кўзда тутилмаган бошқа масалалар 
бўйича ҳолатлар юзага келган тақдирда, Клуб томонидан ҳал қилинади. 

Download 265.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling