5
6.2.2. Турда бошловчилик қилиш вазифаси
навбатчи жамоа аъзоси
бўлмаган инсонга топширилиши мумкин. Бунда ушбу бошловчи “Заковат”
ўйини Кодексида белгиланган талабларга мос бўлиши лозим.
6.3. Мусобақаларда иштирок этаётган жамоа таркиби ўйин
пайтида
6 кишидан ошмаслиги зарур. Жамоа таркибини заҳира ўйинчилар
билан
алмаштиришга фақатгина турлар орасидаги
танаффус пайтида рухсат
берилади.
6.4. Ҳар бир мавсум тури ўз ичига
36 та саволни қамраб олган
3 та турдан
иборат. Турдаги ҳар 12 саволдан кейин кўпи билан 10 дақиқа
танаффус
берилади.
6.5. Мазкур Низомда кўрсатиб ўтилмаган бошқа ҳолатлар “Заковат”
интеллектуал ўйини Кодекси билан тартибга солинади.
VII.
Турнирнинг дастлабки натижаларини чиқариш
7.1. Жамоа турдаги ҳар бир тўғри жавоб учун 1 (бир) баллни қўлга
киритади.
7.2. Жамоалар томонидан берилган жавоб вариантларини ҳисоблаш
навбатчи жамоа ёки алоҳида шахслар зиммасига юклатилади.
7.3. Навбатчи жамоа ёки алоҳида шахслар
берилган жавоб вариантини
аниқ жавобга тўғри ёки нотўғри эканлигини мустақил баҳолаб, жамоага балл
бериш масаласини ҳал қилади, тур натижалари ҳисобини олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: