2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Ишлаб чиқариш билан истеъмолни боғлаш функцияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

1. Ишлаб чиқариш билан истеъмолни боғлаш функцияси. 
Иқтисодий фаолият ишлаб чиқаришдан бошлаб, истеъмол билан 
тугалланади. Мухими-ишлаб чиқариш ихтисослашади, кишилар ўзига 
керакли барча товарларни ўзи ишлаб чиқармайди. Масалан, самолёт 
заводи учиш аппаратини чиқаради, аммо ўз ишчилари учун озиқ-овқат, 
кийим-кечак, турар жой яратмайди. Завод самолётини бозорда сотиб, 
пулини ишчиларга маош қилиб беради, улар истеъмол бозоридан 
тирикчилик товарларини сотиб оладилар. Демак, бозор орқали истеъмол 
қондирилади ва ишлаб чиқариш билан боғланади. 
2. Қийматни товар шаклидан пул шаклига айлантириш 
функцияси. Товар ишлаб чиқариш учун мехнат сарфланади, шу мехнат 
қийматни шакллантиради. Қиймат иш кучи ва моддий ресурслар сарфидан 
иборат бўлади. Товар бозорга чиқишга қадар мехнат моддий шаклда 
(масалан, овқат, кийим, станок) бўлади, бозорда сотилгач, ундаги мехнат 
маълум миқдордаги пулга айланади, яъни товар ўзининг пул 
эквивалентини топади ва қиймат пул шаклига киради. 
3. Ишлаб чиқаришни янгилашга шарт-шароит ҳозирлаш 
функцияси. Бизнес фаолиятилар бозордан ўзларига керакли ресурслар 
топадилар, станоклар, хом-ашё, ёқилги, хар хил материаллар харид 
этадилар. Улар мехнат (иш кучи) бозоридан ишчиларни ёллаб 


21 
ишлатадилар, бозордан керакли ахборот ва хар хил ишлаб чиқариш учун 
зарур хизматларни хам топадилар. Бу ресурсларнинг истеъмоли эса ишлаб 
чиқаришнинг янгидан бошланишини билдиради. 
4. Иқтисодиётни тартиблаш функцияси. Бу вазифани бозор 
механизми бажаради. “Нимани, қанча ишлаб чиқариш керак?”-деган 
саволга бозор жавоб беради. Товарларни бозорда чаққон ўтиши ёки 
ўтмаслиги, товарларнинг қимматлашуви ёки арзонлашуви уларни 
қанчалик керакли ёки керак эмаслигини кўрсатади. Бозор барометр 
сингари иқтисодиётдаги “об-ҳаво” дан дарак беради. Товар ўтмаса, демак 
у керак эмас, уни ишлаб чиқариш тухтатилади. Товар чаққон сотилса ва 
яхши фойда олинса, уни ишлаб чиқариш ўсади. Товар мулжалланган 
нархдан арзонроқ нархда, лекин яхши сотилса, бу товарга кетган сарф-
харажатларни камайтириш зарурлигини англатади. Бозор механизми
бамисоли қўл сингари иқтисодиётни у ёки бу томонга бўриб туради. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling