2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”
Иш кучи ёки мехнат бозори
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
biznes asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интеллектуал товарлар бозори
- Қурол-аслаҳа бозори
- эркин бозор
- Монопол бозор
Иш кучи ёки мехнат бозори-иш кучи олди-сотди қилинадиган
бозордир. Иш кучи махсус товар бўлганидан унинг бозори уз хусусиятига эга. Агар оддий товар сотилганда унинг эгаси узгарса, иш кучи сотилганда унинг эгаси узгармайди, чунки уни инсон жисмидан ажратиб бўлмайди. Мехнат бозори мехнат биржалари, ишчи ёлловчи воситачи фирмалардан ва нихоят, кишиларни бевосита ишга жалб этувчи Бизнес фаолиятиларнинг ўзидан иборат. Шарққа хос бўлган тартибсиз мехнат бозори - бу мардикор бозоридир. Молия бозори хам бозорнинг махсус тури. Молия бозори деганда молия ресурсига айланган пул маблаглари ва уларга тенглаштирилган қимматбахо қоғозлар бозорини тушуниш керак. Молия бозори таркибан кредит бозори, қимматли қоғозлар бозори ва валюта бозоридан иборат. Валюта аукциони, кредит пуллари аукциони, банклар, молия компаниялари, фонд биржалари ва бошқаларнинг фаолияти молия бозорининг яккол куринишларидир. Интеллектуал товарлар бозори-бу ақлий меҳнат маҳсули бўлган товарлар ва хизматлар бозоридир. Бу бозорда илмий ишланмалар, ғоялар, техникавий лойиҳалар ва чизмалар, ахборот, санъат, адабиёт ва илмга тегишли асарлар, ижрочилик хизмати ва турли томоша хизматлари сотилади. Бу бозорнинг мухим унсури патент ва лицензия бозори ва ҳозирги кунда шоу-бизнес ва кино бозорларидир. Қурол-аслаҳа бозори-бозорни алохида турини ташкил этади, бу ердаги товарлар истеъмол буюмлари ҳам эмас, ресурслар ҳам эмас. Бу ерда хавфсизликни таъминловчи қурол-яроғлар сотилади. Бу бозор салонлар ва кўргазмалар шаклида амал қилади. Майда қуроллар магазинлар орқали сотилади. Бозорлар эркин бозор ва монопол бозорга бўлинади. Эркин бозор деганда харидорлар хам, сотувчилар хам кўп бўлиб, улардан ҳеч бири монополия мавқейига эга булмай, бир-бирини тездан топа оладилар, рақобат тўла-тукис ҳукмрон бўлган, нархлар эркин савдолашув асосида шаклланган бозор тушунилади. Эркин бозорга мисол қилиб, Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари бозорини кўрсатиш мумкин. Бу бозорда миллионлаб кишилар харидор, сотувчилар эса давлат хужалиги, жамоа хужалиги, фермер хужалиги, томорка хужалигидан иборат. Бу ерда кимга нимани 23 сотиш, кимдан нимани олиш, қандай нархда савдо қилиш юқоридан туриб белгиланмайди, буни бозорнинг узи хал қилади. Монопол бозор деб озчилик харидорлар ва сотувчилар хукмрон бўлган, монопол нарх урнатилган, рақобат чекланган ёки рақобат умуман бўлмайдиган бозорга айтилади. Монопол бозорнинг узи 3 хил куринишда бўлади: Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling