2 курс талабалари учун
Бемор болага кабулхонада ишлов бериш, кийимини ва чойшабини алмаштириш
Download 137.5 Kb.
|
Амалий куникма
Бемор болага кабулхонада ишлов бериш, кийимини ва чойшабини алмаштириш.
Кабул булимида санитария куригидан беморни утказишдан олдин куйдагиларни кузда тутилади: Гигиеник ваннаси, душ еки беморни ахволи огир булса илик сув билан баданини артиш. Кейин беморга шифохона кийимини кийинтириб, кейин вазнини тортиб, буйини улчаб аникланади. Жуда огир беморларни санитария куригидан утказмасдан реанимация булимига олиб борилади. Оек кул тирнокларини олиш. Битни текшириш. Агар бошда бит булса унда туман СЭС га хабар берилади. Бемор касалхонадан тузалиб чиққандан кейин унинг кийим кечаклари ювиш учун кирхонага топширилади, тўшак ва ёстиқлар қуритилади, лозим бўлса махсус камерада сан.эпид.станцияда лезинфекция қилинади. Ҳар 7 – 10 кунда беморлар чўмилтирилиб устки ва ички кийимлар, чойшаблар, ёстиқларни жилди алмаштирилади. Агар беморни ахволи жуда оғир бўлса кийим – кечак уни ётган жойида алмаштирилади, чойшабни алмаштириш учун беморни каравот четига охиста суриб бўш томонида чойшабни бинтга ўхшатиб бемор танасигача ўраб,ўрнига янгисини солиб, текислаб секин – аста уни устига беморни айлантириб ётқизилади ва кир чой шабни олиб ташлаб тозасини силиқлаб ҳар томонга тортиб қўйилади, эски чойшабни фақат узунасига эмас, энига ҳам йиғиш мумкин. Бунда чойшаб оёқ қисмидан белга қараб ва бош томондан белга қараб ўриб, кейин беморни белидан бир оз кўтариб эски чойшаб олинади ва ўрнига шундай ўралган тоза чойшабни қўйиб, кейин икки томонга олдин оёғини кўтариб, сўнг юқори қисмидан танасини кўтариб ёзилади. Қачонки бемор тоза чойшабга ётгандан кейин уни тортиб силлиқ қилиб, икки томонига тўшак тагларига қистириб қўйилади. Огир беморни кўйлагини алмаштириш . Оғир касалларни кўйлагини ечиш учун, табобат хамшираси, беморни орқасига қўлини юбориб кўйлагини кўтариб олдин бир қўлидан кейин иккинчи қўлидан ечиб олади. Агар бир қўли касал бўлса, унда олдин соғ қўлидан, сўнг хаста қўлидан кейин бошидан ечиб олинади. Кўйлакни кийгизишда олдин бемор касал қўлига сўнг соғлом қўлига ундан кейин бошидан кийгизиб орқасидан тортиб белига, сўнг думбасига, сўнг сонларига тушириб текисланади ва букилган жойларни тўғрилаб қўйилади. Download 137.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling