2 курс талабалари учун
Download 137.5 Kb.
|
Амалий куникма
- Bu sahifa navigatsiya:
- 17. Бемор болаларга кислород бериш.
- 18. Тозаловчи хукна утказиш.
Юракни ёпиқ массаж қилиш.
Болани қаттиқ жойга ётқизилади. Ҳамшира ёки врач болани ён томонига туради. Бир қўлни кўкрак қафасини пастки учдан бир қисмига қўйилади, бошқа қўлнинг кафти билан эса кўкрак қафасини 3-4 см босилади (катта ёшли болаларда). Чақалоқларда икки қўлнинг бош бармоқлари билан ёки бир қўлнинг кўрсатиш ва ўрта бармоқлари билан 1-2 см босилади. Чақалоқларда 1 дақиқада кўкрак қафасига босиш 100-200 марта бўлади, катта ёшли болаларда эса 70 мартадан ошмаслиги керак. 17. Бемор болаларга кислород бериш. Ингаляция Керакли анжомлар: кислород ингаляция учун найча,санчиқсимон бурун Найчаси,ниқоб-қобча ,дозиметр,редуктор,Бобров аппарати. Муолажани бажариш. 1.Қўлларни ювинг. 2.Бурун йўлларига киритилиши лозим найчанинг узунлигини ўлчнг. 3.Нафас йўллари ўтказувчанлигини текширинг.(балғам ,шиллиқ йўқми) 4.Найчани пастки бурун йўли бўйлаб халқум орти сохасига киритинг. 5.Томоқни кўринг. Бунда найчанинг охири кўриниб туриши керак. 6.Найчани лейкопластр билан лунжга ёки бурун катаклари қанотига махкамланг. 7.Катетер силжишини билиб туриш учун белги қўйилади. 8.Найчанинг марказий учини кислород намлагича (Бобров аппарати)уланг. 9.Калитни очинг ва 2-3 л\дақ тезликда кислород келишини таъминланг. Агар кислород Бобров аппарати орқали намланиб ингаляция қилинаётган бўлса,аппаратни фиксация қилиш керак. 18. Тозаловчи хукна утказиш. Кўрсатмалар. Спастик қабзият ,ичакда нажас массалари тўпланиб қолиши. Керакли анжомлар: Ноксимон баллон, газ чиқариш найчаси,клеёнка,вазелин қўлқоб. Муолажани бажариш: -Қўлқоп кийинг . -Баллончага ёғ олинг. -газ чиқариш найчасига вазелин суртинг ва тўғри ичакка 10 см чуқурликка киритинг . -Баллончани найчага улаб ,ёғини секинлик билан ичкарига жўнатинг. -Баллончани эзилган холатда ушлаб туриб,уни найча билан бирга тортиб, чиқаринг. -Бемор ёғ қайтиб оқиб чиқиб кетмаслиги учун 20 дақиқа давомида хотиржам ётиши керак. Download 137.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling