2 курс талабалари учун


Download 137.5 Kb.
bet12/16
Sana20.12.2022
Hajmi137.5 Kb.
#1036263
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Амалий куникма

13. Термометрия ўтказиш.
Ҳарорати асосан қўлтиқдан,камроқ ҳолларда чов бурмасидан ўлчанади.Озғин беморларда ҳароратни тўғри ичак ёки оғиз бўшлиғидан мумкин.Ҳарорат ўлчанадиган жойларда яллиғланиш жараёни( терининг қизариши, бир оз шишиши) бўлмаслиги керак, чунки бундай жойда харорат баланд бўлади.Хароратни ўлчашдан олдин қултиқ сохаси ёки чов бурмаси қуруқ қилиб артилади, чунки нам бўлса, кўрсаткич паст чиқади. Дезинфекция қилинган қуруқ терометр силкитилиб, симоб устунчаси шкаладан пастга тушиб кетганлигига ишонч ҳосил қилингач, термометрни симоб резервуари терига тегиб турадиган қилиб,пастки учи билан қўлтиқ соҳасига қўйилади. Бемор қўлини кўкрагига яқинлаштириб термометрни қўлтиғида қисиб туради.Беҳуш ётганлар, нотинч беморлар ва ёш болаларнинг
қўлини ҳамшира ушлаб туради.Ўлчаш вақтида бемор қимирламай ўтириши ёки ётиши керак.
Чақалоқларда харорат чов бурмасидан ёки тўғри ичакдан ўлчанади.Термометрни чов бурмасига қўйиб,оёқ чаноқ сон бўғимидан
букилади.Термометр резервуарига вазелин суртилади ва орқа чиқарув йўлига 2 3 см киритилади. Ўлчаш вақтида думбаларни қисиб туриш лозим.Термометрни чиқариб олгандан сўнг уни тозалаб ювилади ва дезинфекция қилинади.
Оғиз бўшлиғидан ўлчаш учун термометр резервуарини тилнинг пастки юзаси билан оғиз бўшлиғи тубининг орасига қўйилади.Бемор оғзини юмиб термометрни тутиб туради. Қўлтиқ ва чов соҳасидан ҳароратни ўлчаш вақти 10 дақиқа, бўшлиғлардан ўлчаш муддати 5 дақиқа.касалхонада харорат ҳамма беморларда эрталаб соат 7дан 9 гача, кечкурун соат 17 дан 19 гача ўлчанади. Баъзан кунига 3 4 марта ёки ҳар 2 соатда ўлчаш талаб этилади, чунки ҳарорат кўтариладиган вақт ҳамма беморларда ҳам уни одатдаги ўлчаш вақтига мос келавермайди. Олинган маълумотлар касаллик тарихига ёзиб борилади.Бундан ташқари,ҳар бир беморга харорат варағи тутилиб,уни касаллик тарихига қўшиб қўйилади.Ҳар бир ўлчаш натижасини шу вараққа ёзиш, сўнгра касаллик тарихига қўчириб қўйиш керак.
14.Нафас олиш сони,юрак уриш сонини аниқлаш.
Нафас олиш тезлигини санаш.
1. Қўлни тозалаш. Ювиш, қуритиш
2.Соатни тайёрлаш.
3. Беморни қулай ҳолда жойлаштириш.
4.Қўлни беморнинг кўкрак қафасига қўйиш.
5.1 дақиқа давомида нафас олишни санаш
6.Берилганларни касаллик тарихига ёзиш
7.Қўлни тозалаш.

Download 137.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling