2 курс талабалари учун


Download 137.5 Kb.
bet13/16
Sana20.12.2022
Hajmi137.5 Kb.
#1036263
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Амалий куникма

Юрак уриш сонини санаш.
1.Муолажани бажариш:
2.Қўлни тозалаш. Ювиш, қуритиш
3.Соатни тайёрлаш.
4.Беморни қулай ҳолда жойлаштириш.
5.Қўлга беморнинг билак соҳасини олиш.
6.2,3, 4 бармоқлар билан билак артериясини топиш ва уни секин қисиш.
7.1 дақиқа давомида пульсни санаш.
8.Пульсни санаб касаллик тарихига ёзиш.
9.Қўлни тозалаш.
15. Артериал қон босимини ўлчаш.
Артериал босим –бу артерия ичидаги қоннинг босимидир.
Керакли анжомлари: термометр, фонендоскоп,хулосани қайд этиш ашёлари.
Беморнинг холати: ётган ёки ўтирган холатда,осойишта.
Муолажани бажариш:
1.Кўлларингизни ювинг.
2.Беморнинг елкасини яланғочланг.Манжетни тирсак букламидан 2-3 см юқорига ўраб махкамланг.
3.Билак букламидан(тирсак бўғими ички юзасида)елка артерияси пульсациясини топинг ва шу соха устига фонендоскоп қўйинг.
4.Тонометр хаво балончасининги муруватини беркитинг ва боғич ичига хаво
дамланг,артерия уриши эшитила бошлаб,сўнг йўқолгандан кейин боғич ичидаги босимни яна қўшимча 20-30 мм сим уст га кўтаринг. Баллонча мурватини секинлик билан очиб,хавони чиқара бошланг. Монометр кўрсаткичи пасайиши секинлиги(1 сонияда 2 мм сим уст)ва бир текислигига эътибор қаратинг. Тонлар эшитила бошлаши ва тонлар йўқолиши вақтидаги аниқланган манометр кўрсаткичларини эслаб қолинг.
5.АБ ни 3 марта,1-2 дақиқали оралиқда ўлчанади.Энг паст кўрсаткич тўғриси деб олинади.
6.АБ иккала қўлда ўлчанади.
16. Нафас ва юрак тўхтаганда шошилинч биринчи ёрдам ( сунъий нафас бериш,юракни билвосита уқалаш) бериш.
Сунъий нафас олишни ўтказиш.
Болани қаттиқ жойга орқаси билан ётқизиш.
Кўкрак қафасини сиқувчи кийимларни ечиш
Бемор бошини максимал орқага қилиб ётқизиш, керак бўлганда тилни боғлаш керак.
Электр тортувчи, қўл ёки салфетка ёрдамида юқори нафас йўлларини тозалаш.
Оғизга дока ёки дастрўмолча қўйиш.
Бир қўлни пешонага, биттасини бўйинга қўйиш керак.
« Оғиздан оғизга» усулида сунъий нафас олишда чуқур нафас олиб, оғизни бола оғзига жипслаштириб нафас чиқарилади, бунда бурунни 1,2 бармоқлар билан қисиш керак.
« оғиздан бурўнга» сунъий нафас олдиришда ҳавони бурун йўлларига пуфланади.
Чақалоқларга бир дақиқада 40 марта пуфланади, катта ёшли болаларга эса 20 марта пуфланади.

Download 137.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling