9.Даволовчи ванналарни утказиш.
Бажариш тартиби:
1.Беморни қулай холатга ўткизилиб .
2. Ваннани тайёрлашдан олдин уни яхшилаб ювиб дезинфекциялаш керак.
3. Болани 37 С температурали ваннага ётқизилади.
4. Сув температурасини 39-40Сгача кўтарилади.
5. Ваннанинг қабул қилиш вақти 2-5 дақиқа.
6. Бола танасини ваннадан сўнг қуруқ қилиб артиб адёлга ураб, иссиқ чой ичирилади.
10. Оғиз бўшлиғи,кўзлар ва сочлар парвариши.
Оғиз бўшлиғини парвариши.
1.Қўлни тозалаш. Ювиш, қуритиш
2.Тайёрлаш: антисептик эритма 0,2 %ли натрий гидроқарбонат эритмаси ёки фурацилин эритмаси 1:5000 , калий перманганат 1: 100000 , латоқ, кискич, Кохер зажими, дока, салфетка, шпатель, 3% ли хлорамин эритмаси, оғиз очувчи, тилни ушловчи.
3.Беморнинг ёнида ўтириб, клёнка қўйиш ва лотокни бериш.
4.Резинали қулқоп кийиш.
5.Бемордан оғзини очишини сўраш, агар бола ўзи оча олмаса , оғиз очувчидан фойдаланиш.
6.Кискичда натрий гидроқарбонат билан ҳўлланган тампонни олиш.
7.Шпатель билан чаккаларни очиш
8.Тампон билан тишларни, милкларни, оғиз бўшлиғини, тилни тозалаш.
9.Агар лаблар қуруқ ёки ёрилган бўлса вазелин артиш керак.
10.Ишлатилган буюмларни дез. эритма билан тозалаш.
Кўзларни парваришлаш.
1. Қўлни тозалаш. Ювиш, қуритиш
2.Қўлқопларни кийилади.
3.Стерил лотокка 6-8 та дока тампонларни солинади.
4.Стерил стаканга қайнатилган сув ёки антисептик суюқликни қўйиб ,ичига бир неча тампонларни солинади.
5.Битта тампонни олиб,,енгил сиқиб ташланади.
6.Битта тампонни олиб,енгил сиқиб ташланади.
7.Тампон билан киприклар ва қовоқларни кўзларнинг ички бурчагидан ташқарисига йўналтириб артиб ташланади.
8.Қовоқларни қуруқ тампон билан артиб қуритилади.
9.Ишлатилган материаллар утилизация қилинади,тиббий асбоболар ва ашёларга СанҚваМ қоидаларга асосан ишлов берилади.
Сочлар парвариши
1.Тароқни 5-10% ли сирка кислотасида намлаб олинади .
2.Сочлар агар калта бўлса ,уларни илдизидан бошлаб таралади.
3.Узун сочларни учидан бошлаб таралади ва ўриб қўйилади.
4.Тароқни совунлаб ювилади.
5.Қўлқоплар ечилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |