2 курс талабалари учун


Болаларга энтерал (оғиздан,зонд,тўғри ичакдан)дори бериш техникаси


Download 137.5 Kb.
bet8/16
Sana20.12.2022
Hajmi137.5 Kb.
#1036263
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Амалий куникма

8.Болаларга энтерал (оғиздан,зонд,тўғри ичакдан)дори бериш техникаси.
Оғиз орқали дори бериш.
Дориларни кукун шаклида бериш.
1.Кукунни олиш.
2.Кукунни беморни тилига сепиш ёки сувли қошиқчага солиш керак.
3.Бемордан қошиқдаги суюқликни ичишни сўраш.
4.Сув билан ичириш.
Дориларни таблетка ёки капсула шаклида бериш.
1.Беморнинг тилига таблетка ёки капсулани қўйиш.
2.Дорини сув билан ичириш.
3.Бола таблетка ёки капсулани ютганлигини текшириш
Дориларни эритма шаклида бериш.
1.Дорили флаконни очиш
2.Томизгичга кераклича микдорда дори тортиш.
3.Сувли мензуркага дорини томизиш.
4.Тайёр эритмани беморга бериш.
Дорини дамлама шаклида бериш.
1.Мензуркага керакли микдорда эритмадан (1 чой қошиқ – 5мл, 1 ош қошиқ 15 мл) қўйиш.
2.Мензуркага яна шунча сув қўйиш.
3.Боладан ичишини сўраш.


Тўғри ичакдан дори бериш техникаси.
Беморни чап ён бош оёқларини буккан холда ётади.
-Қўлқоп кийинг.
-Муолажадан 30-40 дақиқа олдин ичани бўшатиш учун тозалов хуқнасини ўтказинг.
-Катетерга стерил вазелин суртинг.Беморнинг кўймичларини кериб,айланма харакатлар билан катетерни тўғри ичакка 10-15 см чуқурликка киритинг.
-Дори моддаси тортилган балончани катетерга улаб, унча катта бўлмаган босим остида дорини ичак ичига жўнатинг.
-20 дақиқа давомида бемор ёнбошлаб дори моддоси сўрилгунча ётиши керак.
-Хуқнадан сўнг ишлатилган ашёлпрни иссиқ сувда совун билан яхшилаб ювилади ва 3% хлоромин билан зарарсизлантиради.
Зонд орқали дори бериш техникаси.
Керакли анжомлар:
1.Стерил ингичка резина зонд.
2.Вазелин .
3.Воронка ёки жане шприци.
4.Суюқ овқат(ширин чой ,тухум,қайнатма шўрва) 600ғ800 мл хажмда.
5.Сув (30-50тмл)ва ичириш учун найча.
6.Фонендоскоп,лейкопластер,зонд учун тиқин шприц.
Муолажани бажариш:
1.Овқатлантиришдан 1-1.5 соат олдин ғилофдаги зонд музлаткичга солиб қўйилади.
2.Қўл ювилади.
3.Беморга муолажа тушунтирилади.
4.Зонд киритилган масофа аниқланади.(бўй узунлигидан 100 ни айримиз)
5.Зонд учига вазелин суртилади.
6.Беморга ярим ўтирган холатини эгаллашига ёрдам бериб,кўкрагига сочиқ қўйилади.
7.Зонд пастки бурун тешиги орқали 15-18 см га киритилади.
8.Сув ичириб бемордан зондни ютиш сўралади.
9.Шприцга хаво тортилади ва уни зондга бирлаштиради.
10.Фонендоскоп бошчасини меъда сохасига қўйиб зонд орқали меъдага хаво юборилади ва керакли дори моддалар жўнатилади.

Download 137.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling