2 курс талабалари учун


Кулок томчиларини томизиш


Download 137.5 Kb.
bet11/16
Sana20.12.2022
Hajmi137.5 Kb.
#1036263
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Амалий куникма

Кулок томчиларини томизиш.
Дори эритмасини қулоққа эштиш аъзоларига махаллий таъсир ўтказиш мақсадида қуйилади.
Керакли анжомлар: дори воситали флакон, резина қўлқоплар, стерил томизгичлар, стерил дока соқачалар, стерил лотоклар, антисептик эритма, иссиқ сувли идиш, ишлатилган материаллар учун идишлар ва лоток.
Муолажага тайёргарлик:
Дори воситасининг номи ўқилади (номи, дозаси, яроқлилик муддати) ва касаллик тарихидаги тегишли ёзув билан солиштирилиб кўрилади.
Дори воситали флаконни иссиқ сувли идишга солиб, тана хароратигача (37-38 0С) иситиб олинади. Иситилган дори воситасининг хароратини текшириш учун бир томчисини кафтнинг орқасига томизилади. Қайноқ эритма ноғора парда ва эштиш йўлини куйдириб қўйиши мумкин.
Қўлларини совунлаб ювилади, қўлқоп кийилади.
Муолажани бажариш:
Беморни стулга бошини бироз ортга ташлаб, соғлом томонга бурган ҳолда ўтказилади.
Чап қўл билан қулоқ супрасини юмшоғининг бироз юқорисидан ушлаб орқага ва юқорига тортилади (ташқи эшитув йўлини тўғрилаш учун).
Қулоқни текширилади.
Эхтиёж бўлса қулоқ супраларини пахта пиликлари билан тозалаб ташланади (қулоқда ажралма бўлса).
Томизгичга муолажа учун керакли миқдорда дори воситаси олинади.
Ўнг қўл билан томизгични ушлаб, 2-3 томчи эритмани қулоққа томизилади.
Дори воситасининг ташқи эшитув йўлида яхши тақсимланиши учун қулоқ дўмбоғини бир неча марта енгил босиб қўйилади.
Ташқи эшитув йўлига пахта пилик қўйилади.
Шу холатда бемор 10-15 дақиқа туради.
Пиликни олиб, утилизация учун махсус идишга ташланади.
Ишлатилган материалларни утилизация қилинади, тиббий асбоблар ва ашёларга САНҚ ва М қоидаларига асосан ишлов берилади. Қўлқоплар ечилади. Қўлқоплар ечилади ва қўлларни совунлаб ювиб бир мартали сочиққа артилади.
12. Суткали диурезни йигиш.
1.Қўлни тозалаш. Ювиш, қуритиш
2.Тайёрлаш: лабараторияга йўлланма, резинали қулқоплар, пахта, докали тампон, беморга керак бўлган буюмлар, учи ингичка флакон.
3.Қулқопни кийиш.
4.Беморни таҳорат килдириш.
5.Беморга қуруқ тувак бериш.
6.Боладан сийишини сўраш.
7.Тайёрланган флаконга 100-150 мл сийдик солиш.
8.Йўлланмани флаконга ёпиштириш.
9.Қулқопни ечиш ва дез. эритма билан тозалаш
10.Флакондаги сийдикни лабороторияга юбориш.
11. Анализ натижаларини шу куни ёки эртасига олиш керак.
12.Анализ натижаларини касаллик тарихига ёпиштириш

Download 137.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling