2. Маруза. Ўлчам, унинг мохияти ва вазифаси


Download 22.05 Kb.
bet3/5
Sana14.05.2023
Hajmi22.05 Kb.
#1458509
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-mavzu

Асосий миқдорлар деб кўрилаётган тизмга кирадиган ва шарт бўйича тизмнинг бошқа физик миқдорларига нисбатан мустақил қабул қилиб олинадиган катталикга айтилади. Масалан, масофа(узунлик), вақт, температура, ёруғлик кучи кабидир.
Хосилавий миқдор деб тизмга кирадиган ва тизмнинг физик миқдорлари орқали ифодаланалиган катталикга айтилади. Масалан ,тезлик, тезланиш, електор қаршилиги, қувват ва бошқалар.
Физик миқдорнинг ўлчамлиги ҳар бир хосса кўп ёки кам даражада ифодаланиши, яьни миқдор тавсифига эга бўлиши мумкин экан, демак бу хоссани олчаш ҳам мумкин. Бу ҳақида буюк италиялик олим Галилео Гвлилей “Ўлчаш мумкин бўлганини ўлчанг, мумкин бўлмаганига эса имконият яратинг” деган эди.
Физик миқдорларнинг сифат тавсифларини расмий тарзда ифодалашда ўлчамликдан фойдаланамиз.
Фиўик миқдорларнинг ўлчамлиги деб, шу физик миқдорларнинг тизимдоги асосий физик миқдоларлар билан боғлиқлигини кўрсатадиган ва пропорционаллик коэффициенти 1 га тенг бўлган ифодага айтилади.
Физик миқдорларнинг ўлчамлигини dimension-ўлчам, ўлчамлик маьносини билдирадигин (ингл.) сўзга асосланган ҳолда dim символи билан белгиланади.
Одатда, асосий физик миқдорларнинг ўлчамлиги мос ҳолдаги бош ҳарфлар билан белгиланади, масалан,
dim l=L; dim m=M; dim t=T.
Ҳар бир ўлчамликнинг даража кўрсатгичи мубат ёки манфий, бутун ёки каср сонга ёхуд нолга тенг бўлиши мумкин. Агар барча даража кўрсатгичлари нолга тенг бўлса, у холда бундай физик миқдорни ўлчамсиз катталик дейилади. Бу физик миқдор бир номдаги физик миқдорларнинг нисбати билан аниқланадиган нисбий (масалан, диэлектрик ўтказувчанлик), логарифимик (масалан, қуввати ва кучланишининг логарифимик нисбати) бўлиши мумкин.
Ўлчамликларнинг назарияси одатда ҳосил қилиган ифода (формула)ларни тездан текшириш учун жуда қўл келади. Баьзан эса бу теширув номаьлум бўлган физик миқдорларни топиш имконини беради.
Физик миқдорларнинг бирликлари муайян обьектни тавсифловчи физик миқдор шу обьект учун хос бўлган миқдор тавсифига эга экан, бу каби обьеклар ўзаро биргаликда кўрилаётганда фақат мана шу миқдор тавсифларига кўра тафовутланади. Бунинг учун эса солиштирилаётганда бирлиги дейилади. Айнан мана шундай тавсифлаш асосларига физик миқдорнинг бирлиги деб ном берилган.
Кўрилаётган физикавий обьектнинг иҳтиёрий бир хоссасининг миқдор тавсифи бўлиб унинг ўлчами хизмат қилади. Лекин “узунлик ўлчами”, “масса ўлчами”, “сифат кўрсатгичининг ўлчами” дегандан кўра “узунлиги”, “массаси”, “сифат кўрсатгичи” каби ибораларни ишлатиш ҳам лестик жиҳатдан, ҳам техникавий жиҳатдан ўринли бўлади. Ўлчам билан қиймат тушунчаларини бир-бирига адаштириш керак эмас. Масалан, 100g, 105 mg, 10-4t – бир ўлчамли 3 хил кўринишида ифодаланиши бўлиб, одатда “масса ўлчамининг қиймати” демасдан, “массаси (...)kg” деб гапирамиз. Демак физик миқдорнинг қиймати деганда унинг ўлчамини муайян сонли бирликларда ифодаланишини тушинишимиз лозим.

Download 22.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling