2. Маруза. Ўлчам, унинг мохияти ва вазифаси
Download 22.05 Kb.
|
2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.4. Ўлчашларнинг сифат мезонлари
- Тўғрилик
- Қайтарувчанлик
- Ўлчаш хатолиги
1.3.Ўлчаш функциялари
Ўлчашнинг амалий фаолиятида уни учта асосий функцияси мавжуд. Ишлаб чиқазишдаги махсулотнинг хисобини юритишдаги ўлчашлар. Технологик жараёнларни назорат ва созлашдаги ўлчашлар Илмий ишланмалардаги физик миқдорларниқийматларини, моддаларнинг таркибий ва хусусиятларини улчашлар. 1.4. Ўлчашларнинг сифат мезонлари Ҳар бир нарсанинг сифати бўлгани каби ўлчашларнинг ҳам сифати ва унинг мезонлари мавжуд. Бу мезонлар ўлчашлардаги асосий тавсифларни ифодалайди. Бу мезонлар қаторига қуйидагилар киритилган. Аниқлик – бу мезон ўлчаш натижаларини физик миқдорнинг чинакам қийматига яқинлигини ифодалайди. Миқдор жиҳатдан аниқлик нисбий хатолик модулига тескари тарзда баҳоланади. Масалан, агар ўлчаш хатолиги 10-3 бўлса, унинг аниқлиги 103 бўлади ёки бошқача айтганда, қанчалик аниқлик юқори даражада бўлса, шунчалик, ўлчаш натижасидаги мунтазам ва тасодифий хатоликлар улуши кам бўлади. Ишончлилик – ўлчаш натижаларига ишонч даражасини белгиловчи мезон ҳисобланади. Ўлчаш натижаларига нисбатан ишончлиликни эҳтимоллар назарияси ва математик статистика қонунлари асосида аниқланади. Бу эса конкрет ҳолат учун хатолиги берилган чегараларда талаб этилган ишончлиликдаги натижаларни олишини таминловчи ўлчаш усули ва воситаларини танлаш имконини беради. Тўғрилик – ўлчаш натижаларидаги мунтазам хатоликларнинг нолга яқинлигини билдирувчи сифат мезони. Мос келувчанлик - бир хил шароитлардаги ўлчашларнинг натижаларини бир-бирига яқинлигини билдирувчи сифат мезони. Одатда, ўлчашларнинг мос келувчанлиги тасодифий хатоликларнинг таьсирини ифодалайди. Қайтарувчанлик – ушбу мезон ҳар хил шароитларда (турли вақтда, ҳар хил жойларда, турли усулларда ва воситаларда ) бажарилган ўлчашларнинг натижаларини бир-бирига яқинлигини билдиради. Ўлчаш хатолиги – ўлчаш натижасини чинакам (ҳақиқий) қийматдан четлашувини (оғишувини) ифодаловчи ўлчашнинг сифат мезони. Назарий саволлар. Ўлчаш ва ўлчаш обьекти. Физик миқдорларнинг ўлчамлари ва бирликлари. Хосилавий вакаррали бирликлар. Ўлчаш функциялари. Ўлчашнинг қандай сифат мезонлари мавжуд. Download 22.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling