2. Маруза. Ўлчам, унинг мохияти ва вазифаси
Download 22.05 Kb.
|
2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўлчаш
- 1.2 .Физик миқдорлар ва уланинг бирликлари Физик миқдор
Х=n[x],
бу ерда Х- ўлчанадиган физик миқдор; n- ўлчанаётган физик миқдорнинг қабул қилинган ўлчов бирлигидаги сон қиймати; [x] – ўлчаш бирлиги. Ўлчаш жараёнини автоматлаштириш муносабати билан ўлчаш натижалари ўзгармасдан тўғридан-тўғри электрон ҳисоблаш машиналарига ёки автоматик бошқариш тизмларига берилиши мумкин. Шунинг учун, кейинги пайтларда, айниқса, кибернетика соҳасидаги мутахассислардаўлчаш ҳақидаги тушунча қуйидагича таьрифланади. Ўлчаш – бу изланаётган физик миқдор ҳақида информация қабул қилиш ва ўзгартириш жараёнидир. Бундан кўзда тутилган мақсад шу ўлчанаётган катталикнинг ишлатиш, ўзгартириш, узатиш ёки қайта ишлашлар учун қулай формадаги ифодасини ишлаб чиқишдир. Ўлчаш фан ва техниканинг қайси соҳасида ишлатилишига қараб у аниқ номи билан юритилади: электрик, механик, иссиқлик, акустик ва х.к. 1.2 .Физик миқдорлар ва уланинг бирликлари Физик миқдор – сифат томонидан кўпгина физикавий обьектларга (физикавий тизмларга, уларнинг ҳолатларига ва уларда ўтаётган жараёнларга) нисбатан умумий бўлиб, миқдор томонидан ҳар бир обьект учун хусусий бўлган хоссадир. Таьрифда келтирилган хусусийлик бирор обьектнинг хоссаси иккинчисиникига нисбатан маьлум даражада каттароқ ёки кичикроқ бўлишини ифодалайди. Биз ўрганаётган метрология фани айнан мана шу физик миқдорлар, уларнинг бирликлари, ўлчаш техникасининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. “Физик миқдор” атамасидан хоссанинг фақат миқдорий томонини ифодалаш учун фойдаланиш тўғри эмас (масалан, “масса физик миқдори”, “босим физик миқдори” деб ёзиш) , чунки шу хоссаларнинг ўзи физик миқдор бўлади. Бунда “физик миқдор ўлчами” деган атамани ишлатиш тўғри ҳисобланади. Масалан, маьлум жисмнинг узунлиги, массаси, электр қаршилиги ва ҳоказолар. Ҳар бир физикавий обьект бир қанча обьектив хоссалар билан тавсифланиши мумкин. Илм-фан тараққиёти ва ривожланиши билан бу хоссаларни билишга талаб ортиб бормоқда. Ҳозирга келиб замонавий ўлчаш воситалари ёрдамида 70 дан ортиқ катталикни ўлчаш имконияти мавжуд. Бу кўрсатгич 2050 йилларга бориб 200 дан ортиб кетиши башорат қилинмоқда. Кўпинча физик миқдорнинг ўрнига параметр, сифат кўрсатгичи, тавсиф (характеристика) деган атамаларни ҳам қўлланишига дуч келамиз. Лекин бу атамаларнинг барчаси моҳиятан физик миқдорни ифодалайди. Муайян гуруҳлардаги физик миқдорларнинг орасида ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлиб, уни физикавий боғланиш тенгламалари орқали ифодалаш мумкин. Масалан, вақт бирлигидаги ўтилган масофа бўйича тезликни аниқлашимиз мумкин. Мана шу боғланишлар асосида физик миқдорларни икки гуруҳга бўлиб кўрилади: асосий миқдорлар ва ҳосилавий миқдорлар. Download 22.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling