2. Маруза. Ўлчам, унинг мохияти ва вазифаси


Download 22.05 Kb.
bet4/5
Sana14.05.2023
Hajmi22.05 Kb.
#1458509
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-mavzu

Физик миқдорнинг ўлчами Айрим олинган моддий обьект, тизим, ҳодиса ёки жараёнга тегишли бўлган катталикнинг миқдори бўлиб ҳисобланади.
Физик миқдорнинг қиймати – қабул қилинган бирликларнинг маьлум бир сони билан физик миқдорнинг миқдор тавсифини аниқлаш.
Қийматнинг сонлар билан ифодаланган таркибий қисмини физик миқдорнинг сонли қиймати дейилади. Сонли қиймат физик миқдорнинг ўлчами нолдан қанча бирликка фарқланади, ёки ўлчаш бирлиги сифатида олинган ўлчамдан қанча бирлик катта (кичик) эканлигини билдиради ёки бошқача айтганда Q физик миқдорнинг қиймати уни ўлчаш бирлигининг ўлчами [Q] ва сонли қиймати q билан ифодаланади деган маьнони англашимиз лозим:
Q=q[Q].
Энди яна физик миқдорнинг бирлигига қайтамиз. Икки хил металл қувур берилган бўлиб, бирининг диаметри 1m, иккинчисиники 0.5m. Уларнинг икковини диаметр бўйича солиштириш учун, муайян бир асос сифатида олинган қиймати билан солиштиришимиз лозим бўлади.
Физик миқдорнинг бирлиги - деб таьриф бўйича соний қиймати 1 га тенг қилиб олинган физик миқдор тушинилади.
Ушбу атама физик миқдорнинг қийматига кирадиган бирлик учун кўпайтирувчи сифатида ишлатилади. Муайян физик миқдорнинг бирликлари ўзаро ўлчамлари билан фарқланиши мумкин. Масалан, метр, фут ва дюйм узунликнинг бирликлари бўлиб, қуйидаги ҳар хил ўлчамларга эга -1 фут = 0,3048 m, 1дюйм = 25,4 mm га тенгдир.
Физик миқдорларнинг бирлиги ҳам, физик миқдорларнинг ўзига ўхшаш асосий ва ҳосилавий бирликларга бўлинади:
Физик миқдорларнинг асосий бирлиги деб бирликларнинг тизимидаги иҳтиёрий равишда танланган асосий катталикнинг бирлигига айтилади. (2.1-жадвал)
Бунга мисол қилиб, LMT – физик миқдорлар тизимига тўғри келган MKC бирликлар тизимида метр, килограмм, секунд каби асосий бирликларни олишимиз мумкин.
Ҳосилавий бирлик деб, берилган бирликлар тизимининг бирликларидан тузилган, таьрифловчи тенглама асосида келтириб чиқарилувчи ҳосилавий физик миқдорларнинг бирлигига айтилади
Ҳосилавий бирликга мисол қилиб 1m/s –халқаро бирликлар тизимидаги тезлик бирлигини; 1 H = 1kg *m/s

Катталик

Бирлик

Номи

Ўлчами

Номи

Белгиси

Таьрифи

Узунлик

L

метр

m

Метр бу ёруғлик 1/299792458 s вақт оралиғида вакуумда босиб ўтилган масофа

Масса

M

килограм

kg

Килограмм бу масса бирлиги бўлиб халқаро килограмм-прототипининг массасига тенг

Вақт

T

секунд

s

Секунд бу цезий – 133 атоми асосий ҳолатининг икки ўта нозик сатҳлари орасидаги бир-бирига ўтишига мувофиқ келадиган нурларнинг 9 192 631 770 давридир

Электр токи (электр токининг кучи)

I

ампер

A

Ампер бу вакуумда бир-биридан 1 m оралиқда жойлашган, чексиз узун, ўта кичик думалоқ кўндаланг кесимли икки параллел тўғри чизиқли ўтказгичлардан ўтганда ўтказгичнинг ҳар1m узунлигида 2*10-7 N га тенг ўзаро таьсиркучиниҳосил қила оладиган ўзгармас ток кучи

Термоди-
намик ҳарорат

θ

кельвин

K

Кельвин бу термодинамик ҳарорат бирлиги бўлиб, у сувнинг ўлчанма нуқтаси термодинамик ҳароратнинг 1/273,16 қисмига тенг

Модда миқдори

N

моль

mol

Моль бу массаси 0,012 kg бўлган углерод- 12 да қанча атом бўлса, уз таркибига шунча элементларни олган тизимнинг модда миқдоридир. Мольни тадбиқ этишда элементлари гуруҳланган бўлиши лозим ва улар атом, молекула, ион, электрон ва бошқа заррачалар гуруҳларидан иборат бўлиши мумкин

Ёруғлик кучи

J

кандела

cd

Кандела бу берилган йўналишда 540-10 Hz частотали монохрама-тик нурланишли тарқатувчи энергетик ёруғлик кучи 1/683 W/sr ни ташкил этувчи манбанинг ёруғлик кучидир




Download 22.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling