2-маъруза. Мавзу: Қурилиш иссиқлик физикаси
-расм. Энг совуқ қиш фаслида ташқи ҳаво ҳароратини ўзгариши
Download 350.05 Kb.
|
2-маъруза Қурилиш иссиқлик физикаси-1
3.1-расм. Энг совуқ қиш фаслида ташқи ҳаво ҳароратини ўзгариши:
-минимал температура; , , - энг совуқ сутканинг, уч сутканинг ва беш сутканинг ўртача температураси; - ўртача ойлик температура. Қабул қилинадиган температурага қуйидагилар киради: ўртача энг совуқ сутканинг температураси; ўртача энг совуқ беш сутканинг температура-си; ўртача энг совуқ уч сутканинг температураси. Умуман ташқи ҳавонинг ҳисобий қишки температураси, ҚМҚ 2.01.01-94 бўйича бадастурлиги 0,92 бўлган энг совуқ беш сутканинг ўртача температурасига тенг. Бу кўрсат-гичларни бирини қабул қилиш учун ташқи тўсиқ конструкциянинг иссиқлик инерциясини ҳисоблаш керак. Ер сатҳидаги ҳавонинг температураси қуёшнинг ер сатҳига нисбатан ҳо-латига боғлиқ. Агар қуёш нурлари ер сатҳига перпендикуляр равишда тушса, ер сатҳидаги ҳаво температураси баланд бўлади. Шунинг учун ҳам бинолар ташқи тўсиқ конструкцияларини талаб қилинадиган теплофизик таркиби уларни юқори температурали ташқи ҳаво ва қуёш нурланишидан ёз даврида қизиб кетишини ҳисоблаб топилади. Ташқи тўсиқ конструкцияларни ташқи сиртининг ҳисобий температурасини қуйидаги формула ёрдамида аниқ-лаш мумкин: (3.6) бу ерда - ташқи ҳавонинг соядаги температураси, оС; - тўсиқ конструкция ташқи сирти материалининг қуёш ра-диациясини ютиш коэффициенти; - тўсиқ конструкция ташқи сиртига тушадиган қуёш радиа-циясининг йиғилган қийматлари, Вт/м2; - тўсиқ конструкция ташқи сиртининг иссиқлик бериш коэффициенти, Лойиҳалаш ишларини бажаришда қурилиш теплофизикаси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ташқи тўсиқ конструкциялардан иссиқлик ва ҳаво ўтиши, конст-рукцияларнинг иссиқлик устуворлиги ва намлик ҳолатини ўрганади. Қурилиш теплофизикасидан олинган билимлар ташқи тўсиқ конструкциялар учун оқилона қурилиш материалларини танлаб олишда катта роль ўйнайди. Ай-ниқса, самарали ташқи тўсиқ конструкцияларни ишлаб чиқаришда, саноат чиқиндиларидан фойдаланиб, янги қурилиш материалларини яратишда ва ен-гил бетонларнинг қурилишда кенг қўлланилишида жуда муҳимдир. Би-но ташқи тўсиқ конструкцияларининг теплофизик хусусиятларига қуйида-гилар боғлиқдир: 1) қиш фаслида биноларни иситишга сарф бўладиган иссиқ-лик миқдори; 2) музлаткичларда ёз фаслида сарф бўладиган "совуқ" миқдори; 3) бино хоналарида ҳаво ҳароратининг доимийлиги; 4) ёз фаслида бинонинг қу-ёш радиациясига ва юқори ҳарорат таъсирига устуворлиги; 5) ташқи тўсиқ кон-струкциялар сиртларида ва ички қатламларида конденсат намлик пайдо бў-лиш хавфининг олдини олиш чоралари; 6) ташқи тўсиқ конструкцияларнинг намлик ҳолати ва унинг теплофизик хусусиятларига таъсири. Атрофимиздаги табиий ҳаво муҳити жуда ўзгарувчан ва бу ўзгаришлар кишининг физиологик ҳолатига жуда катта таъсир кўрсатади. Хоналарда яратиладиган сунъий муҳит киши организмининг ҳавонинг температу-расига, нисбий намлигига, тозалик даражасига қўядиган талабларига мос бўлиши керак. Табиий муҳит ва киши яратган сунъий муҳит чегараларида жойаш-ган ва уларни ажратиб турувчи қурилиш конструкциялари тўсиқ конструк-циялар деб аталади. Том ва қаватлараро ёпмалар горизонтал тўсиқ конст-рукциялар, деворлар ва дерезалар вертикал тўсиқ конструкциялардир. Тўсиқ конструкцияларни улардаги материаллар қатламлари сонига қа-раб бир қатламли ва кўп қатламли конструкцияларга бўлиш мумкин. Агар конструкция ёки унинг алоҳида қатламлари шу қатлам чегарасида бир турдаги материалдан иборат бўлса, уни бир жинсли конструкция деб ата-лади. Агар конструкция ёки унинг алоҳида бирор қатлами турли хил мате-риаллардан ташкил топган бўлса, уни бир жинсли бўлмаган конструкция деб аталади (3.2-расм). Download 350.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling