2-маъруза. Мавзу: Қурилиш иссиқлик физикаси


Download 350.05 Kb.
bet1/5
Sana20.06.2023
Hajmi350.05 Kb.
#1631549
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-маъруза Қурилиш иссиқлик физикаси-1


2-маъруза.
Мавзу: Қурилиш иссиқлик физикаси.
Режа:
1. Иссиқлик, иссиқлик катталиги ва бирликлари. Иссиқлик оқими.
2. Иссиқлик ўтказувчанлик, иссиқлик сиғими, иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти.
3. Ташқи тўсиқ конструкциялар материалларининг иссиқлик техник хусусиятлари.

Бирор-бир муҳитнинг алоҳида олинган нуқталарида ҳаpopaт ҳар хил бўлса, шу нуқталар орасида иссиқлик ҳаракатини кузатиш мумкин. Иссиқлик ҳарорати юқори бўлган нуқтадан ҳарорати паст бўлган нуқтага қараб ҳаракат қилади. Бу ходисани амалиётда биноларнинг ташқи тўсиқ конструкциялари-да кузатиш мумкин. Қиш фаслида иссиқлик бино хоналарининг ички ҳаво-сидан ташқи тўсиқ конструкциялар орқали ташқи ҳавога ўтади. Бинода эса сарф бўлган иссиқдик миқдори ҳар хил иситгич ускуналар opқали тўлдири-лади. Ёз фаслида эса бу ходисанинг аксини кузатиш мумкин. Хоналарда ҳа-вонинг зарурий паст ҳарорати махсус совитгич машиналар ёрдамида, айрим биноларда шамоллатгич ускуналар ва кондиционерлар ёрдамида таъминла-нади. Бу ҳолда иссиклик ҳаракати ташқаридан ичкарига йўналган бўлади.


Иссиқлик ҳаракати уч турда: модданинг иссиқлик ўтказувчанлиги, иссиқлик нурланиши ва конвекция (ҳаво ёки суюқлик ҳаракати) туфайли амалга ошиши мумкин.
Иссиқликнинг иссиқлик ўтказувчанлик орқали ўзатилиши барча қат-тиқ, суюқ ва газсимон муҳитларда бўлиши мумкин. Соф ҳолдаги иссиқлик ўтказувчанлик яхлит қаттиқ жисмларда кузатилади.
Қаттиқ жисмларда ва суюқликларда энергия эластик тўлқинлар ёрдами-да, газларда атом ёки молекулалар диффузияси, металлда эса электронлар диффузияси ёрдамида ўзатилади. Кўпчилик қурилиш материаллари ғовакли жисмлар бўлиб, улардаги капилляр ғовакларда ҳамма турдаги иссиқлик уза-тилишини кузатиш мумкин. Аммо иссиклик-физик ҳисобларда иссиқликнинг материалда тарқалиши фақат иссиқлик ўтказувчанлик ҳисобига амалга оша-ди, деб қабул қилинади.
Конвекция фақат суюқ ва газсимон муҳитда кузатилади. Конвекция-нинг ўзи икки хил бўлади: табиий, яъни кўрилаётган муҳитдаги зарралар ҳа-роратлар фарқи таъсирида ҳаракатга келади, ҳамда суньий, яъни ташқи куч таъсирида, масалан, венгиляторлар ёрдамида муҳитдаги зарралар ҳаракатга келади.
Иссиқлик нурланиши газли муҳитда ёки бўшлиқда кузатилади. Иссиқ-лик энергияси нурлари электромагнит тўлқинлар кўринишида бир-бирини нурлантирадиган сиртларда кузатилади.
Иссиклик энергияси жисм сиртида нур энергиясига айланиб узатилади ва бу энергия иккинчи жисм сиртига сингиб, нур энергиясидан иссиқлик энер-гиясига айланади.
Ташки тўсиқ конструкциялардан иссиқлик узатилиши асосан иссиқлик ўтказувчанлик туфайли содир бўлади.

Қурилиш материаллари турли хил физик, механик ва иссиқлик-физик хусусиятларга эга. Бу хусусиятларни билиш бинолар ташқи тўсиқ конструк-цияларининг иссиқлик-физик ва намлик ҳолати мухандислик ҳисобини бажа-рищда катта ахамиятга эга. Иссиқлик-физик ҳисобларнинг аниқ бажарилиши учун ташқи тўсиқ конструкцияларни ташкил этган қурилиш материаллари-нинг иссиқлик-физик хусусиятлари тўғри қабул қилиниши зарур.


Қурилиш материалларининг ҳисоблашларда қабул қилинган қиймат-лари уларнинг ҳақиқий қийматларига мос бўлмаса ҳар қандай аниқ формула ҳам ҳақиқатга яқин натижа бермайди. Теплофизик кўрсаткичлар жуда кўп омилларга боғлиқ ҳолда ўзгарувчан бўладилар. Шунинг учун уларни тўғри танлаш анча мушкул масала.
Қурилиш материалларининг кўпчилиги ғовакли жисмлардан иборат-дир. Ғоваклик деб жисм таркибидаги ҳаво бўшлиғи (% ҳисобида) ҳажмининг жисм ҳажми нисбатига айтилади, яъни ғоваклик - материалдаги ғоваклар микдо-рининг материалнинг умумий ҳажмига нисбатини билдиради:
(3.1)
бу ерда - материалдаги ғоваклар миқдори (ҳажми);
- материалнинг ҳажми.
Зичлик ( )- қурилиш материалининг зичлиги деб 1 м3 ҳажмга эга материалнинг килограмм ҳисобидаги оғирлигига айтилади, яъни қурилиш ма-териал қурилишда қандай ҳолатда ишлатилса, ўша ҳолатдаги материал ҳажм бирлигининг кг даги массасини билдиради.

Download 350.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling