2-маъруза. Мавзу: Қурилиш иссиқлик физикаси


Download 350.05 Kb.
bet5/5
Sana20.06.2023
Hajmi350.05 Kb.
#1631549
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-маъруза Қурилиш иссиқлик физикаси-1

Материал номи

Зичлиги кг/м3

Намли-ги ,%

Иссиқлик ўтказувчаклик коэффициенти , Вт/м.оС

Ғишт чиқиндиларидан иборат енгил бетон

1100

15,3

0,65

-"-

1100

12,4

0,57

-"-

1100

8,08

0,52

-"-

1100

6,8

0,46

-"-

1100

4,2

0,39

-"-

1100

3,7

0,38

-"-

1100

0

0,34


Демак, материалларнинг намлиги ошиши билан унинг иссиқлик ўтка-зувчанлик коэффициенти ҳам кескин кўтарилади (3.4-расм). 3.4-расмдан шуни хулоса қилиш мумкинки, қурилиш материалларининг бошланғич намлигида иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти кескин кўтарилиб, кейинчалик унинг ўсиши тўғри чизиққа яқинлашиб боради. Иссиқлик ўтказувчанлик коэффи-циентининг бошланғич намлик даврида кескин кўтарилишига сабаб, биринчи

3.4 – расм. Ғишт девор иссиқлик ўткааувчанлик коэффициентининг ғишт намлигига боғлиқлиги
навбатта, кичик ғоввак капиллярларнинг нам билан тўлишидир. Чунки сув-нинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти =0,58 Вт/м.оС бўлиб, бу кўр-саткич ўртача ўлчамли ғоввак капиллярлардаги ҳавонинг иссиқлик ўтказув-чанлик коэффициентидан 20 баробар каттадир. Материал жисмининг ўртача ҳарорати кўтарилиши билан иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ҳам оша-ди. Баъзи қурилиш материаллари иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти-нинг материал ҳароратига боғлиқлиги қуйидаги 3.5-жадвалда келтирилган.
3.5-жадвал

Материал


Зичлиги кг/м3


Турлн ҳароратларда иссиқлик ўтка-зувчанлик коэффициенти , Вт/м.оС



50о

100°

150°

Асбест

576

0,15

0,17

0,19

0,203

Трепелдан иборат ғишт

200

0,074

0,082

0,09

0,098

Пўкак майдаси

160

0,036

0,047

0,055

-

Қурилиш амалиётида температурали сиртларни иссиқлик изоляцияси қилишда иссиқлик ўтказувчанликнинг тем-пературага боғлиқлигини ҳисобга олиш керак. нинг температура 100 °С гача бўлган шароитда аниқланган қиймати маълум бўлса, қуйидаги формула ёрда-мида 0 °С учун унинг қийматини ҳисоблаш мумкин:
(3.8)
бу ерда - температура t°C бўлгандаги материалнинг иссиқлик ўтка­зувчанлик коэффициенти;
t - аниқпанган температура;
- коэффициент, тақрибан 0,0025 га тенг.
Материал иссиқлик ўтка­зувчанлик коэффициенти , материал ўтаётган иссиқлик оқимининг йўналишига ҳам боғглиқ (3.6-жадвал).
3.6-жадвал

Ёғоч

Зичлиги кг/м3

Иссиқлик оқимининг йўналиши

Иссиқлик оқимига параллел бўлганда нинг кўпайиши, %

Тола йўналишига перпенди­куляр

Тола йунали-
шига параллел

Қарагай (сосна)

500

0,09

0,18

100

Эман (дуб)

700

0,10

0,23

130

Шундай қилиб материалнинг иссиқлик ўткааувчанлик коэффициенти унинг физик ва кимёвий тузилишига, зичлигига, температурасига, намлигига ва иссиқлик оқимининг йўналишига боғлиқ. Намлик ошганда ортади. Маълумки материалнинг намлик даражаси атроф муҳитнинг намлик ҳолати билан узвий боғлиқ. Шунинг учун ҳисобларда нинг қиймати хонанинг намлик режими ва қурилиш бўладиган ҳудуднинг нам ёки қуруқлигига боғлиқ ҳолда қабул қилинади.


Иссиқлик сиғими – материалларнинг температура кўтарилганда иссиқ-ликни ютишини билдиради. Унинг кўрсаткичи – материалнинг солиштирма иссиқлик сиғими С дир. У 1 кг материал массасининг температурасини 1 га кўтариш учун зарур бўладиган иссиқлик миқдорини билдиради. Қурилиш материалларининг солиштирма иссиқлик сиғими С=0,84 дан С=2,3 гача ўзгаради. Сувнинг солиштирма иссиқлик сиғими энг катта С=4,187 ташкил қилади.
Намлик кўтарилганда материалнинг солиштирма иссиқлик сиғими ҳам ошади. Бу қонуниятни қуйидагича ифодалаш мумкин:
(3.9)
бу ерда С - намлиги га тенг материалнинг солиштирма иссиқлик сиғими;
- қуруқ ҳолдаги шу материалнинг солиштирма иссиқлик сиғими;
- материалнинг намлиги, %.
Ташқи тўсиқ конструкцияга даврий ўзгарувчан иссиқлик оқими ва тем-пература таъсир қиладиган ҳолларда конструкция қатламининг ёки унинг сиртининг иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти муҳим аҳамиятга эга бўлади. Иссиқлик таъсир қилаётган сиртнинг иссиқлик ўзлаштириш коэффи-циенти иссиқлик оқими ўзгаришларининг даври Z га ва конструкция қат-ламларининг теплотехник хоссаларига боғлиқ бўлади.
Унинг физик моҳиятини қуйидаги нисбат орқали ифодалаш мумкин:
(3.10)
бу ерда - иссиқлик оқими Q ўзгаришларининг амплитудаси, ;
- конструкция ёки қатлам сирти температураси ўзгаришлари-нинг амплитудаси, .
Агар конструкция битта материалдан бажарилган ва қалинлиги катта бўлса, сиртининг иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти фақат материалнинг теплотехник хоссаларига боғлиқ бўлади ва материалнинг иссиқлик ўзлаш-тириш коэффициенти деб аталади ва S ҳарфи билан белгиланади. Унинг қиймати материалнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти , солиштир-ма иссиқлик сиғими ва зичлиги ҳамда иссиқлик оқимининг ўзгариш амплитудаси Z билан қуйидагича боғланган:
. (3.11)
бу ерда Z=24 соат бўлганда формула кўринишга,
Z=12 соат бўлганда формула кўринишга келади.
ҚМҚ 2.01.04-97** да Z=24 соат бўлган ҳол учун, материалнинг намли-ги W ни ҳисобга олган ҳолда иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти S ни аниқлаш учун қуйидаги формула тавсия қилинади:
(3.12)
Қурилиш материаллари атроф муҳитга нур кўринишида энергия иссиқ-лик бериш хусусиятига эга бўладилар. Бунда иссиқлик тарқалишининг интен-сивлиги тарқатадиган сирт абсолют температурасининг тўртинчи даражасига пропорционал бўлади. Иссиқлик тарқатиш коэффициенти С материалнинг температураси 100 бўлган 1 сиртидан 1 соат мобайнида бўшлиққа тар-қаладиган иссиқлик миқдорини билдиради ва бирликда ўлчанади. Иссиқлик тарқатиш коэффициенти С модданинг кимёвий таркибига, шунинг-дек сиртга бериладиган ишловнинг характерига боғлиқ (3.7-жадвал).
3.7-жадвал

Материал

Сиртнинг ҳолати

Материалнинг иссиқлик тарқа-тиш коэффициенти

Асбестоцемент

Ғадир-будир

5,51

Бетон

Ғадир-будир

3,59

Гипс

Ғадир-будир

5,19

Ёғоч (қорақарағай - ель)

Рандаланган

4,43

Ёғоч (эман - дуб)

Рандаланган

5,15

Оддий ғишт

Ғадир-будир

5,35

Мармар

Сайқалланган

5,36

Гранит

Сайқалланган

2,43

Оҳактош

Силлиқланган

2,27

Пўлат

Қора хира

3,94

Пўлат

Рухланган

1,31

Алюминий

Сайқалланмаган

0,23

Алюминий

Оксидланган

0,63

Шиша

Силлиқ

5,39


Асосий тушунчалар ва атамалар:
Теплофизик сифат, энг совуқ ўртача ҳарорат, қурилиш теплофизикаси, хо-нани иситишга сарф қилинадигзн энергия, иссиқлик ўтказувчанлик, иссиқ-ликка эҳтиёжи, иссиқлик йўқолиши
Download 350.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling