2-маъруза. Мавзу: Қурилиш иссиқлик физикаси


Download 350.05 Kb.
bet2/5
Sana20.06.2023
Hajmi350.05 Kb.
#1631549
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-маъруза Қурилиш иссиқлик физикаси-1

Солиштирма оғирлик ( ) - материалнинг солиштирма оғирли-ги деб 1 м3 ҳажм эга ғоваклиги йўқ бўлган жисмнинг килограмм ҳисобидаги оғирлигига айтилади, яъни материал ҳажм бирлигининг умуман ғоваклар бўл-маган ҳолдаги кг даги массасини билдиради.
Материалнинг зичлиги ғовакликка, тўкма материаллар учун эса зич-лаштириш даражасига боғлиқ бўлади. Глина ва қум аралашмасидан пиширилган ғиштнинг солиштирма огғирлиги g = 2600 кг/м3 ни ташкил қилса, зичлиги эса зич ғишт учун ни, юқори ғовакли ғишт учун ни ташкил қилади. Қурилиш материаллари учун зичлик 2800 кг/м3 дан (гранит учун) 10-15 кг/м3 гача ўзгаради.
Солиштирма оғирлик анорганик материаллар учун 2400 дан 2800 кг/м3 гача, органик матери­аллар учун 1450 дан 1560 кг/м3 гача ўзгаради.
Қурилиш материал учун солиштирма оғирлик ва зичлик нинг қий-матлари маълум бўлса, бу материал учун ғовакликнинг қийматини қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин:
(3.2)
Намлик - қурилиш материалларида намлик кимёвий боғланмаган сув-дан ҳосил бўлади. Намлик материалнинг иссиқлик ўтказувчанлигига ва ис-сиқлик сиғимига катта таъсир қилади. У ташқи тўсиқ конструкцияларнинг эксплуатацион хусусиятларини баҳолашда катта аҳамиятга эга. Материал-нинг намлиги икки хил, биринчиси нисбий намлик, иккинчиси ҳажмий нам-лик дейилади. Материалнинг намлиги оғирлик нисбатида ёки ҳажмий нис-батда аниқланиши мумкин.
Оғирлик бўйича материалнинг намлиги ундаги намлик (сув) массаси-нинг қуруқ материалнинг массасига нисбати кўринишида % да аниқланади:
(3.3)
бу ерда - материал намунасининг қуритилмасдан олдинги массаси;
- ўша материалнинг қуритилгандан кейинги массаси.

Ҳажм бўйича материалнинг намлиги ундаги намлик (сув) ҳажми-нинг материалнинг ҳажмига нисбати кўринишида % да аниқланади:


(3.4)
бу ерда VB - материалдаги намликнинг ҳажми;
VM - материал намунасининг ҳажми.
Агар материалнинг зичлиги ва унинг оғирлик бўйича намлиги маъ-лум бўлса, ҳажм бўйича намлик ни қуйидаги формула ёрдамида аниқлаши-миз мумкин:
(3.5)
бу ерда - материалнинг қуруқ ҳолатдаги зичлиги, кг/м3.

Қурилиш материаллари конструкцияда ҳеч қачон абсолют қуруқ ҳолат-да бўлмайди, сув буғларининг сўрилиши (сорбция) ва конструкцияда содир бўладиган конденсация ходисалари натижасида материалларда у ёки бу миқ-дорда намлик бўлади. Tўғpи лойиҳаланган ва нормал иқлим ва микро-иқлим шароитида эксплуатация қилинадиган конструкциялар материалларида ҳосил бўладиган намлик нормал намлик деб аталади. Айрим материалларнинг нор-мал намлиги 3.1-жадвалда келтирилган.


Хоналарда мўътадил иқлимни ташкил қилиш тўсиқ конструкцияларни теплофизик сифатига боғлиқ. Бу сифат иссиқликни узатишга, ҳавони ўтишига ва намланиш таъсирига керакли қаршиликлар ҳисобига амалга оширилади.
Тўсиқ конструкцияларни теплофизик ҳисоблаш учун иқлимий параметр-лар иқлимни асосий хусисиятларини ва конструкцияни таркибини ҳисобга ол-ган ҳолда аниқланади. Теплофизик ҳисоблаш учун ташқи ҳавонинг маълум кунларда энг совуқ ўртача ҳарорати қабул қилинади (3.1-расм). Ушбу расмдан кўриниб турибдики, жуда совуқ минимал ҳаво ҳарорати қисқа вақтда бир неча соатдагина кузатилади. Бундай қисқа давомли совуқ температура таъ-сирида иссиқлик сиғими жуда кичик конструкцияларгина тўлиқ совуши мум-кин холос. Ўртача энг совуқ суткалик температура ўртача минимал темпера-турага яқин бўлса, ўртача энг совуқ беш суткалик температура эса ўртача ми-нимал температурадан анча юқори.

3.1-жадвал



Материал

Зичлик, кг/м3

Материалнинг намлиги, % да

Оғирлик бўйича

Ҳажм бўйича

Пишган ғишт

1800

1,0

1,8

Силикат ғишт

1800

2,0

3,6

Оғир бетон

2400

1,74

4,2

Керамзитобетон

1200

5

6

Пенобетон

600

8

4,8

Қарағай (сосна)

500

15

7,5

Эман (дуб)

700

10

7

Минвата

200

2

0,4

Керамзит

600

2

1,2

Пенополистирол

100

2

0,2

Пенополистирол

20

2

0,04





Download 350.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling