2-маъруза. Мавзу: Қурилиш иссиқлик физикаси


-расм. Ташқи тўсиқ конструкцияларнинг конструктив схемала-ри


Download 350.05 Kb.
bet4/5
Sana20.06.2023
Hajmi350.05 Kb.
#1631549
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-маъруза Қурилиш иссиқлик физикаси-1

3.2-расм. Ташқи тўсиқ конструкцияларнинг конструктив схемала-ри: а - бир қатламли бир жинсли конструкция; б - бир жинсли қатламлардан иборат кўп қатламли конструкция; в -бир жинсли бўлмаган кўп қатламли конструкция
Тўсиқ конструкциялардаги теплофизик жараёнларни, қурилиш матери-алларининг теплофизик хоссаларини ўрганиш натижасида уларни лойиҳалаш услубларини ишлаб чиқилган. Тўсиқ конструкциялар учун теплофизика нуқтаи назаридан қўйиладиган талаблар катта аҳамиятга эга. Чунки яра-тиладиган муҳитнинг сангигиеник хусусиятлари, конструкцияларнинг ўзоққа чидамлилиги, хонани иситишга сарф қилинадигзн энергия микдори асосан тўсиқ констукцияларнинг теплофизик хусусиятларига боғлиқ.
Тўсиқ конструкцияда, у ажратиб турган ҳаво муҳитларининг температу-раси ҳар хил бўлган ва вақт ўтиши билан бу ҳолат ўзгармаган ҳолларда, иссиқ сиртдан совуқ сирт тамонга йўналган иссиқлик оқими пайдо бўлади (3.3-расм).

3.3 – расм. Иссиқлик оқими пайдо бўлганда температуранинг конструкция бўйича ўзгариш схемаси.
Фурье қонунига асосан бу иссиқлик оқимининг миқдорини қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин:
Вт/м2 (3.7)
бу ерда ва - мос равишда тўсиқ конструкция ички ва ташқи сиртларининг температураси, °С;
- тўсиқ конструкциянинг қаллнлиги, м;
- конструкция материалининг иссиқлик ўтказувчанлик коэф-фициенти, Вт/м.°С;
3.3-расмдаги (+) ва (-) белгилар мос равишда юқори температурали ички муҳитни ва паст ёки минус температурали ташқи муҳитни билдира-ди.
Температуралар фарқи =1°С ва конструкциянинг қалинлиги 1 м бўлганда (3.7) тенгламадан =Q эканлигини аниқлаш мумкин. Яъни, материалнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти - бу бир жинсли қалинлиги 1 м, юзаси 1 м2 бўлган тўсиқ конструкциядан қарама-қарши сирт-лардаги температуралар фарқи 1°С бўлган ҳолда ўтадиган иссиқлик миқ-дори шу материал учун иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ҳисобла-нади. Иссиқлик ўтказувчанлик деб қурилиш материалининг ўз жисмидан маълум миқдорда иссиқлик ўтказиш хусусиятига айтилади. Қурилиш мате-риалларининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти уларнинг кимёвий тар-киби, структурасининг тузилишига ва зичлигига боғлиқ ҳолда жуда кенг миқ-ёсда ўзгаради. Масалан, айрим полимер материаллар учун бўлса, гранит учун га тенг. Металлар учун бу кўрсаткич яна ҳам катта:
- пўлат учун - алюминий учун - мис учун
Қуйидаги 3.2-жадвалда керамзитбетон ва ғишт материаллар иссиқлик ўтка-зувчанлик коэффициентининг зичликка боғлиқлиги кўрсатилган. Жадвалдан кўриниб турибдики, материалларнинг зичлиги камайиши билан (яъни ғоваклик кўпайиши билан) иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ҳам камаяди.
Демак, материалнинг ғоваклиги қанча кичик бўлса, унинг зичлиги ҳам шунча катта бўлиб, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ҳам катта бў-лади. Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти материалнинг турларига ва таркибига ҳам боғлиқ. Масалан, зичлиги бир хил, яъни 1800 кг/м3 бўлган (3.3-жадвал).
3.2-жадвал

Материал номи




Зичлиги,



Иссиқлик ўтказувчан-лик коэффициенти, , Вт/(м.оС)

А

В

Оддий лойдан куйдириб пиширилган ғишт

1800

0,70

0,81

Оддий лойдан куйдириб пиширилган ғишт

1700

0,64

0,76

Оддий лойдан куйдириб пиширилган ғишт

1600

0,58

0,70

Сопол (керамик) ғишт

1600

0,58

0,70

Сопол (керамик) ғишт

1200

0,47

0,52

Керамзит-бетон

1300

0,49

0,59

Керамзит-бетон

740

0,23

0,29

Керамзит-перлитобетон

1100

0,36

0,43

Керамзит-перлитобетон

1000

0,350

0,41

Керамзит-перлитобетон

900

0,31

0,36

Керамзит-перлитобетон

710

0,23

0,28


3.3-жадвал

Материал номи

Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, , Вт/м.°С

Цемент-қумли қоришма

0,76

Fишт

0,70

Керамзитбетон

0,80

Асбестоцемент (шифер)

0,47

Линолеум

0,35


Демак, зичлиги бир хил, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ҳар хил. Теплофизик хусусиятлари яхши бўлган материаллар бу енгил мате-риаллардир.
Ташқи тўсиқ конструкциялардаги қурилиш материаллари ҳеч қачон қуруқ ҳолатда бўлмайди. Улар ишлатилиш жараёни ва ташқи муҳит таъсири-да маълум миқдорда намликка эга бўлади. Баъзи бир қурилиш материал-лари иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентининг намликка боғлиқлиги 3.4 –жадвалда келтирилган.
3.4-жадвал


Download 350.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling