2-мавзу. Бизнесни тадқИҚ этишни ташкил қилиш


Download 0.76 Mb.
bet12/28
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1390783
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28
Bog'liq
2-мавзу .бтэу

Олдиндан айтиб бериш - бу келгусидаги муаммони ҳал қилишнинг мумкин бўлган ёки исталган истиқболда ҳолатини баён қилишдир. Бошқача қилиб айтганда, олдиндан айтиб бериш - келгусида бўладиган маълум жараёнларнинг ҳолати ҳақидаги ишончли фикрни билдиради.
Олдиндан кўра билиш - тизимни ривожлантиришнинг қонуниятларига асосланган, ҳақиқатни, олдиндан акс эттиришдир. Бу нарса тизимнинг келгусидаги ҳолати ҳақида маълум хулоса чиқариш имконини беради.
Истиқболлаш (башорат) - бу эҳтимол йўналишлар, объектлар ва ҳодисаларнинг ривожланиши натижалари. Прогнозлаш - бу объектни ривожлантириш истиқболини белгилаб берадиган махсус илмий тадқиқотлардир.
Режалаштириш - бу аниқ белгиланган мақсад, уни амалга оширишнинг йўллари ва тадбирлари, белгиланган хом ашёлар билан ажралиб туради.
Режа - якка ягона, ижроси мажбур бўлган директив ҳужжатдир.
Шундай қилиб режалаштириш, прогнозлаш, олдиндан айтиб бериш, олдиндан кўра билиш - келажакни баҳолашнинг ишончлилик даражасига қараб бири биридан фарқ қилади.





1.4.-расм. Ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларининг чизмаси24
Аввало иқтисодий тизимни ривожланишини мақсади аниқланади. Қуйидаги мақсадга келажакда бўлиши мумкин ҳолатлари ўрганилиб прогноз қилинади. Энг самарали танланган ривожланиш вариантлари, комплекс дастурларни тузилишига информацион база сифатида қўлланиб, прогноз қилинган ҳолатга тизим эришиш учун, қандай тадбирлар амалга оширилиши кераклигини дастур кўринишида тўзиб олинади.
Истиқболлаш жараёни объектни таҳлилидан бошланади. Бу таҳлил объектни танлаш, прогнозлаш мақсадида, объектга таъсир этувчи омилларни ўрганиш, унинг таркиби, бошқариш усулларни ўрганишдан иборат. Иқтисодий тизим жуда катта ва мураккаб бўлгани учун уни ўрганишда тизимли таҳлил усули қўлланади.
Бу усулни асосий тамойиллари қуйидагича:

  1. Мураккаб тизим жуда кўп элементлардан иборат. Бу элементлар бир-бири билан боғланган бўлиб, мураккаб структурани ташкил этади.

  2. Мураккаб тизим яхлитлик хусусиятига эга. Бундай тизимлар ҳар доим мақсадга интилган бўлади, самарали ҳолатга эришишга ҳаракат қилади.

  3. Тизим кириш ва чиқиш йўллари орқали ташқи муҳит билан боғланган.



Xt

Фараз қилайлик тизим ҳолатини аниқлайдиган 3 вектор маълум бўлсин.


Xt = (X1, X2,...,Xm)t St = (S1, S2,..., Sk)t
Yt = (Y1, Y2,...,Yn)t
Тизимничиқишҳолатикиришпараметрлариватизимниичкиҳолатибиланқуйидаги чабоғланган:
Yt = f (Xt, St)
Бу ёндошув эконометрик моделлаштиришда қўлланилади.

  1. Ҳар бир мураккаб тизимни элементларга бўлиш мумкин. Масалан: иқтисодиёт элементлари бу тармоқлар, корхоналар элементлари - бўлимлар ва ҳ.к. Тизимни элементлари иерархия тамойилларига бўйсунади.




Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling