4-босқичда хўжалик фаолиятининг натижалари бизнес режа, ўтган йил,
илғор корхоналар кўрсаткичлари билан таққосланади;
5-босқичда омилли таҳлил ўтказилади ва натижавий кўрсаткичларга
омиллар таъсири ҳисобланади;
6-босқичда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда
фойдаланилмаетган ва истикболдаги имкониятлар аниқланади;
Бугунги кунда бизнес ва маркетингдаги ўзгаришлар қуйидагилардан иборат25
янги технологиялар;
7- босқичда турли омиллар таъсирини ва аниқланган ишлатилмаетиган
имкониятларни ҳисобга олиб хўжалик фаолиятини баҳолаш амалга оширилади ва улардан фойдаланиш бўйича аниқ тадбирлар белгиланади.
Аналитик тадқиқотларни бундай кетма-кетликда бажариш иқтисодий таҳлилнинг назарий ва амалий нуқтаи назаридан ҳам мақсадга муфофикдир.
Маркетинг фаолиятини иқтисодий таҳлилда қўлланадиган усулларни турлича туркумланади. Ҳозирги вақтда иқтисодий таҳлил усулларини қуйидаги кўринишда туркумлаш кўпчилик ҳолларда қўлланади (2.6.-расм).
Бизнесда иқтисодий таҳлил
усуллари
Ахборотларни ишлашнинг анъанавий усуллари
Детирминистик омилли таҳлил ўтказиш усуллари
Стохастик омилли таҳлил ўтказиш усуллари
Кўрсаткичларни
оптималлаштириш
усуллари
Бу усуллар орасида энг қадимий воситалари бу унинг анъанавий усуллари бўлиб, бу усуллар нафақат иқтисодий таҳлилда балки, бошқа фанларда ҳам маълумотларни ишлаш учун кенг қўлланади. Анъанавий усулларнинг энг асосийлари қўйидаги чизмада келтирилган (2.7.-расм).
-расм. Иқтисодий таҳлилнинг аоосий усулларини
туркумланиши
- расм. Маркетингда иқтисодий таҳлилнинг асосий анъанавий усулларининг туркумланиши
Юкорида келтирилганлардан кўриниб турибдики, маркетинг фаолиятини иқтисодий таҳлили жараёнида қўлланадиган усуллар хилма-хил ва рангбарангдир. Таҳлил жараёнида уларни тўғи келган-келмаганлигига қараб қўлайбериш албатта аналитик ҳисобларни кўпайиб кетишига айрим ҳолларда унинг натижаларини бузилишига олиб келади. Шунинг учун ҳам уларни танлашда ечилиши лозим бўлган иқтисодий масалани моҳиятига мос келадиган усулни танлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |