Аналитик кўрсаткичлар тизимини ишлаш
Бизнес фаолиятини таҳлилнинг
барча объекти бизнес режа, ҳисоб, ҳисобот ва бошқа маълумотлар манбаларинг кўрсаткичлари тизимида ўзининг аксини топади.
Маълумки, ҳар бир иқтисодий ҳодиса ёки жараён кўпинча битта, ажралган алоҳида кўрсаткич
билан эмас, балки бир нечта ўзаро боғлаган кўрсаткичлар тизими билан аниқланади. Шу муносабат билан иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни акс эттириш учун кўрсаткичлар тизимини танлаш ва асослаш иқтисодий таҳлилнинг муҳим услубий масаласи ҳисобланади.
Бизнес фаолиятини таҳлил қилишда қўлланадиган жуда кўп миқдордаги, турли кўрсаткичларни гуруҳлаш ва тизимлаштириш мухим аҳамият касб этади. Кўрсаткичларни бир қатор белгилар бўйича туркумлаш мумкин (2.8-чизма):
Ўзининг мазмуни бўйича улар миқдорий ва сифат кўрсаткичларига бўлинади;
Қўлланадиган соҳасига қараб улар умумий ва махсус кўрсаткичларга бўлинади;
Синтез даражаси бўйича кўрсаткичлар умумлаштирувчи, хусусий ва ёрдамчи кўрсаткичларга бўлинади;
Олиш усули бўйича кўрсаткичлар мутлоқ ва нисбий кўрсаткичларга бўлинади;
Сабаб-оқибат муносабатларини ўрганишда кўрсаткичлар омилли ва натижавий кўрсаткичларга бўлинади;
Шаклланиш усулига қараб норматив, режа, ҳисобот ва аналитик кўрсаткичларга бўлинади.