2-мавзу. Бизнесни тадқИҚ этишни ташкил қилиш


-расм. Талаб ва таклиф мувозанати графиги.26


Download 0.76 Mb.
bet19/28
Sana23.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1390783
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Bog'liq
2-мавзу .бтэу

2.1.-расм. Талаб ва таклиф мувозанати графиги.26
Албатта, бу ерда кўп муаммолар туғилади. Масалан, моделни қанчалик даражада соддалаштириш мумкин. Ўта соддалашган модел қўйилган талабларга жавоб бермаслиги мумкин ва унинг ёрдамида қилинган ҳисоб-китоблар нотўғри чиқиши мумкин. Ўта мураккаб модел, масалани ечиш жараёнида кўп қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун моделга фақат объектни энг асосий характерли, муҳим омилларини киритиш зарур.

  1. Модел тузилиши билан кузатувчига тажрибалар қилиш учун кенг майдон туғилади. Моделнинг параметрларини бир неча марта ўзгартириб, объектни фаолиятини энг оптимал ҳолатини аниқлаб, ундан кейин ҳаётда қўллаш мумкин. Реал объектлар устида тажриба қилиш кўплаб хатоларга ва катта харажатларга олиб келиши мумкин.

  2. Модел, ношакл тизимни, математик формулалар ёрдамида шакллантиришга имконият беради ва ЭҲМлар ёрдамида тизимни бошқаришга ёрдам беради.

  3. Моделлаштириш ўрганиш ва билиш жараёнини кенгайтиради. Модел ҳосил қилиш учун объект ҳар томонлама ўрганилади, таҳлил қилинади. Модел тузилганидан сўнг, унинг ёрдамида объект тўғрисида янги маълумотлар олиш мумкин. Шундай қилиб, объект тўғрисидаги билиш жараёни тўхтовсиз жараёнга айланади.

    1. Модел турлари. Иқтисодий-математик масалаларнинг
      таснифи


Моделлаштириш усули исталган табиатли объектларни текшириш учун қўлланилиши мумкин бўлганидек, ўз навбатида исталган объект моделлаштириш воситаси бўла олади. Иқтисодий жараёнлар ва кўрсаткичларни моделлаштиришда турли хил усуллардан фойдаланилади.
Ушбу усуллар ёрдамида тузиладиган барча моделларни 2 турга бўлиш мумкин: Моддий моделлар ва идеал моделлар.
Моддий моделлар реал объектларни табиий ва сунъий материаллар ёрдамида акс эттиради: бўр билан доскада, картон билан макет тузиш, қалам билан формула ёзиш, металлдан авиамодел ясаш.
Идеал моделлар одамни фикрлаш жараёни билан чамбарчас боғлангандир. Бундай моделлар билан операциялар мияда амалга оширилади. Мисол қилиб, ҳайвонларнинг ҳаракатини келтириш мумкин.
Моддий моделлар ўз ўрнида физик ва белгили моделлардан иборат.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling