2-мавзу. Давлат қарзининг назарий асослари. Асосий саволлар Давлат қарзи тўғрисида


Download 395.28 Kb.
bet2/15
Sana08.02.2023
Hajmi395.28 Kb.
#1177991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2-мавзу

1. Давлат қарзи тўғрисида
“Давлат қарзларини бошқариш” фани ялпи ички маҳсулот ва миллий даромадни тақсимланиши жараёнида марказлаштирилган пул фондларини шаклантириш ва фойдаланиш тизимини бошқариш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизимини ўрганади.
Давлат молиявий ресурслари фондини шакллантирилиши ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва янгилаш билан боғлиқ кенг кўлами ислоҳотларда давлатнинг бош ислоҳотчилик фаолияти учун муҳим иқтисодий аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам давлат молиявий ресурслар фондини шакллантириш ва уларни сарфлаш тизими ҳамда уни бошқаришнинг элементларини назарий ва амалий жиҳатларини ўрганиш давлат молияси тизимида мутахассисларни тайёрлашда долзарб аҳамият касб этади.
“Давлат қарзларини бошқариш” фани давлат молиявий ресурслар фондини шакллантириш ва уни тақсимлаш тизимини ўрганиш билан бирга, иқтисодий-математик моделлар орқали амалиётда вужудга келадиган иқтисодий муаммоларни таҳлил қилишда ва уларнинг эчимини топишда муҳим аҳамият касб этади.
“Давлат қарзларини бошқариш” фани бакалавриат босқичида ўрганилган “Молия”, “Халқаро иқтисодий муносабатлар”, “Иқтисодиёт назарияси”, “Миллий иқтисодиёт”, “Халқаро молия муносабатлари”, “Чет мамлакатлар молияси”, магистратуранинг “Халқаро молия”, “Давлат молиясини бошқариш”, “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими” каби фанлардан олинган назарий асосларга таянади.Шу билан бирга, “Давлат қарзларини бошқариш” фани магистратурадаги қатор махсус фанлар, жумладан, “Халқаро молия институтлари”, “Хорижий мамлакатлар бюджет тизими”, “Бюджет-солиқ сиёсати яхлитлиги” каби фанларни ўзлаштириш учун назарий-услубий асос бўлиб хизмат қилади.
Қисқа муддатли қарзлар, узоқ муддатли қарзлар, Ҳалкаро валюта фонди олдидаги қарздорлик каби турларга ажратилган.
Узоқ муддатли қарз дастлабки ёки узайтирилган муддати 1 йилдан ортиқ вақтда қайтариладиган ташқи қарзлардир. Бу норезидентларга тегишли хорижий валютада ёки хизматлар билан қопланадиган мажбуриятдир. Узоқ муддатли қарзлар 3 турдаги мажбуриятларни шакллантиради:
Давлат қарзи, давлат сектори, жумладан хукумат ва хукумат органлари, шунингдек, мухтор давлат ташкилотлари, корхоналар ҳамда бошқа тузилмаларнинг ташқи қарз мажбуриятлари;
Давлат томонидан кафолатланмаган қарз мамлакатдаги бирор давлат ташкилоти томонидан хусусияй секторнинг ташқи қарз мажбуриятлари тўловининг кафолатланиши;
Кафолатланмаган хусусий қарз хусусий секторнинг давлат ташкилоти томонидан кафолатланмаган ташқи қарз мажбуриятлари.
Давлат қарзининг даражаси, яни қарз юки қарз ва унинг фоиз суммаси йиғиндисини давлат бюджети суммасига нисбати билан ўлчанади, яни тўлов мажбурияти бюджетнинг қанча қисмига тенг эканлиги билан белгиланади. Давлат қарзининг ҳаддан ташқари ортиб кетиши иқтисодиётни издан чиқаради, халқ турмуш даражасини пасайтиради (чунки қарзни тўлаш учун зарур пул бюджетда солиқларни ошириш орқали тўпланади), мамлакатдаги иқтисодий фаолликни сусайтиради. Ташқи қарзнинг кўпайиб кетиши миллий мустақилликка таҳдид солади, ундан қутулиши учун миллий иқтисодиётни юксалтиришга кетадиган инвестицияларни қисқартириш ва ҳатто миллий бойликнинг бир қисмини хорижга сотишга ҳам тўғри келади. Вақтида тўланмаган ташқи қарзга қўшимча фоиз тўланади, ундириладиган фоиз қарзга қўшилиб, унинг миқдори янада ошади.

Download 395.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling