4.Фискал сиқиб чиқариш
Қарз олиш оқибатларига қарашлардаги стандарт нуқтаи назарлар вақт муддатига боғлиқ. Фараз қилайлик, давлат сотувдан 5 фоизли солиқни бекор қилишдан камомад пул миқдорига тенг қарз олди. Бу қадам жорий кутиладиган даромаднинг 5 фоиз ўсишига олиб келади, балки, эҳтимол, кишиларнинг фаровонлигини умрбод ўстириши мумкин. Ўсган даромаддан кейин шахсий истеъмол ҳам ва унинг кетидан жами талаб ҳам ортади, чунки:
Жами талаб = Шахсий истеъмол + Давлат харажатлари + (1.1) + Хусусий ички инвестициялар + (Товарлар экспорт – Товарлар импорти).
Стандарт таҳлил шуни кўрсатадики, муддат қисқа бўлганда ёки қисқа муддатлар жиҳатидан иқтисодиёт – кейнсианча. Жами талабнинг ўсиши миллий даромад ўсишига олиб келади, чунки “ёпишқоқ” нархлар ва ходимлар ҳамда иш берувчиларнинг реал ҳаётдаги ўзгаришларни тез ва аниқ пайқай билмаслиги натижасида жами талабнинг ўсиши ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланишга таъсир кўрсатади15.
Шунингдек, тадқиқотлар узоқ муддат назарда тутилганда иқтисодиёт – классикча эканлигини кўрсатади. Амалиёт фоиз ставкаларига эга бўлган кредит бозорига кўчирилади. Ёпишқоқ нархларга ва қисқа муддатлардаги жами талабга эътибор қаратадиган реал воқеликни ноаниқ фаҳмлаш узоқ муддатлар учун у қадар муҳим эмас.
Узоқ муддатлар жиҳатидан қарз иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатишини яхшироқ англаш учун миллий ҳисобварақлар (счетлар) тизимидан фойдаланамиз. Хусусий сектор харажатлари бўйича миллий даромадни қисмларга ажратамиз:
Миллий даромад = Хусусий истеъмол + Хусусий жамғариш + (1.2) + (Солиқлар – Трансфертлар)
Энди миллий даромадни маҳсулот ишлаб чиқариш (ЯИМ)га маҳсулот чиқаришнинг 4 компоненти бўйича тенглаштирамиз:
Миллий даромад = Хусусий истеъмол + Ички инвестициялар + (1.3) + Давлат харидлари + (Товарлар экспорти – Товарлар экспорти)
(1.2) ва (1.3)ни бирлаштириб, қуйидаги айниятни оламиз:
Давлат жамғармалари + Хусусий жамғармалар = (1.4) = Ички инвестициялар + (Товарлар экспорти – Товарлар импорти),
бу ерда,
Do'stlaringiz bilan baham: |