2-мавзу. Давлат қарзининг назарий асослари. Асосий саволлар Давлат қарзи тўғрисида
Давлат жамғармалари = Солиқлар – Давлат хариди – Трансфертлар
Download 395.28 Kb.
|
2-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Товарлар экспорт – Товарлар импорти = Соф чет эл инвестициялари (1.5)
- Давлат жамғармалари + Хусусий жамғармалар = (1.7) = Ички инвестициялар.
Давлат жамғармалари = Солиқлар – Давлат хариди – Трансфертлар.
Ташқи савдо баланси капитал ҳаракати счетидаги қолдиққа тескари ишора билан тенг бўлиши лозим. Бу қолдиқ соф чет эл инвестициялари тарзида ҳам маълум (резидентларнинг чет эллардаги инвестициялари чегирилган хорижий инвестициялар). Товарлар экспорт – Товарлар импорти = Соф чет эл инвестициялари (1.5) (1.5)ни юқоридаги икки айният ўрнига қўйиб, қуйидаги айниятга эга бўламиз: Хусусий жамғармалар + Давлат жамғармалари = (1.6) = Ички инвестициялар + Соф чет эл инвестициялари Чап қисмда (1.6) миллий даромад хусусий ва давлат жамғармаларининг йиғиндиси тарзида ифода этилган. Агар солиқлар харидлар ва трансфертлар суммаси (йиғиндиси)дан ортиқ бўлса, давлат жамғармалари мусбат (+) белгига (профитсит), унинг акси бўлган ҳолларда манфий (-) белгига (дефицит) эга бўлади. Ўнг қисмда (1.6) миллий жамғарма ички ва соф хорижий инвестициялар ўртасида қай тарзда тақсимланиши кўрсатилган. (1.6) Қарз (ссуда) фонд бозорининг икки томонини акс эттиради. Харажатлар ўзгармас шароитларда сотишдан олинадиган солиқларни бекор қилиш дефицитни юзага келтиради (манфий давлат жамғармалари). (1.6)дан шу нарса маълум бўладики, хусусий инвестициялар ўсиши, ички ёки хорижий инвестициялар камайиши (пасайиши) мумкин. Стандарт парадигма (намуна, мисол)да давлат жамғармаларининг қисқариши хусусий жамғармаларнинг ўсиши билан қопланмайди ва шу сабабли ички инвестицияларнинг қисқариши билан кечади: Давлат жамғармалари + Хусусий жамғармалар = (1.7) = Ички инвестициялар. Ички инвестициялардан кейин бир мунча вақт ўтгач мамлакатда капитал заҳираси, сўнгра у билан боғлиқ ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ва миллий даромад қисқаради. Капитал заҳираси камайиши билан капиталнинг меъёрий (чегаравий) маҳсулоти кўтарилади ва бу кўтарилиш капиталнинг ҳар бир бирлигига ҳисобланадиган фоиз даражаси ва даромадни юқорига “суриб” юборади. Айни бир пайтда меҳнат унумдорлиги пасаяди, шунга боғлиқ ҳолда ўртача иш ҳақи ва ходимларнинг жами даромади камаяди. Очиқ иқтисодиётда (1.6 даги соф чет эл инвестициялари билан) бу дефицит ҳодисасига соф чет эл инвестициялари қисқарган ҳолларда резидентлар капиталига даромадларнинг пасайиб кетиши қўшилади. Ё резидентлар чет элларда мол-мулкидан айрилади ё бўлмаса норезидентлар мамлакатда ўз мол-мулкини кўпайтиради. Бундан ташқари, (1.5)дан маълум бўладики, бюджет дефицити туфайли соф чет эл инвестицияларининг қисқариши ташқи савдо баланси дефицитининг ўсишига олиб келиши лозим. Ташқи савдо балансида дефицитнинг ўсиши миллий валютани мамлакат маҳсулотлари рақобатбардошлигига путур этказадиган ревалвация қилиш билан жуда аҳил, ёнма-ён туради. Қуйида фискал сиқиб чиқаришнинг чизма ифодаси берилган (1.2-расм). И1-З И0 И1 2-расм. Фискал сиқиб чиқариш Умумий талаб (Д+З)ни олиш учун хусусий секторнинг пулга бўлган талабига дефицитни, яъни қарзга олинган маблағлар (З)ни қўшамиз. Умумий талаб ўсгани учун фоиз даражаси П0 дан П1 гача кўтарилади. Умумий жамғарма (С) С0 дан С1 га қадар кўпайиб боради, аммо дефицит Д ва Д+З ўртасидаги айирма бўлгани сабабли хусусий инвестициялар И0 дан И1-З гача камаяди. Қарз юки шу маънода келажак авлодга ўтадики, бугун, ҳозир хусусий инвестицияларнинг қисқариши келажакда ишлаб чиқариш потенциали ва миллий даромаднинг камайиши сабаб бўлади. Шундай қилиб, қисқа муддатлар жиҳатидан дефицит миллий даромад ўсишига ёрдам беради, узоқ муддатларда фискал сиқиб чиқаришни юзага келтириб, унга тўсқинлик қилади. А.Смит нуқтаи назарига кўра фискал сиқиб чиқариш капиталнинг эмирилишини, парчаланишини англатади. Сиқиб чиқариш масаласи урушгача бўлган ишлаб чиқариш цикли ҳақидаги неоклассик назарияларда, масалан Фридрих Хаек ва Ралф Хоутри асарларида учрайди. Кейнс сиқиб чиқариш ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Агар, масалан, ҳукумат қўшимча тарзда 100000 кишини жамоат ишларига жалб қилади ва мультипликатор... 4 га тенг, бу умумий бандлик 400000 кишига кўпайганлигини билдиради... бу сиёсатни молиялаштириш усули, бандлик ўсиши учун зарур бўлган айланма капиталнинг кўпайиши ва унинг натижасида нархларнинг кўтарилиши фоиз даражаси ўсишини келтириб чиқариши ва бу билан бошқа соҳалардаги инвестицияларга тўсиқ бўлиши мумкин”16. Урушдан кейинги даврда кўпгина иқтисодчилар бюджетнинг барқарорлаштириш функцияси ҳақидаги мунозараларда сиқиб чиқаришни унутмаслик лозимлигини таъкидлаганлар. Download 395.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling