2-мавзу. Давлат қарзининг назарий асослари. Асосий саволлар Давлат қарзи тўғрисида


Download 395.28 Kb.
bet9/15
Sana08.02.2023
Hajmi395.28 Kb.
#1177991
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
2-мавзу

5.Рикардоча эквивалентлик
Рикардо Адам Смитга муносабатда Малтус каби кескин “шартаки” диссидент бўлмаган. У иқтисодиётга таъсир кўрсатишда солиқ ва қарзларни эквивалент деб ҳисоблашни таклиф этган, холос. Орадан деярли икки аср ўтганидан кейин Рикардонинг номи (Адам Смит ва Малтус номларидан фарқли ўлароқ) давлат молиясига оид адабиётлар саҳифаларидан тушмай келаётир.
“Бир йиллик уруш харажатларини кўтариш учун 20 миллион қарз олинади, бу миллионлар миллатнинг унум берадиган капиталидан ажратилади, мусодара қилинади, – деб ёзади Рикардо ўзининг “Сиёсий иқтисод ва солиққа тортиш асослари” асарининг 17-бобида, – Ҳукумат шу 20 миллионни солиқ шаклида бир йўла олиши ҳам мумкин эди, ундан кейин йиллик солиқларни миллионгача кўтаришга ҳожат қолмас эди. Аммо, бу пул олиш ва беришнинг моҳиятини ўзгартирмайди. Фуқаро ҳар йили солиққа 100 фунт стерлинг тўлаб юриши ўрнига бир йўла 2000 фунт стерлинг тўлаб бутунлай қутилган бўлар эди”.
Давлат харидлари ўзгармас бўлганда бугун, ҳозир солиқларни камайтириш ҳамда дефицит келажакда уларни оширишни талаб этади. Шу сабабли солиқларни камайтиришга жавоб тарзида давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши солиқ юкини энгиллаштирмайди, фақат унинг ўсишини кейинги суради, холос. Келажакда қарзни фоизи билан бирга қайтариш зарурлиги сабабли солиқ юки кўпайиб боради. Агар истеъмолчилар жуда зийрак бўлганларида, – дейди Рикардо, – Келажакка боқиб, у эрда катталашган солиқ юкини кўрган бўлар эдилар. Уларнинг умумий солиқ юки (ҳозир камайтирилган, келажакда оширилган) ўзгармаслигини англаб, узоқни кўрадиган фуқаролар солиқларнинг пасайишига жавобан истеъмолни қисқартирмайдилар. Бунинг ўрнига улар ҳозир солиқлар камайишидан олинган тежамни келажакдаги солиқни тўлаш учун тўплайдилар, жамғарадилар. Натижада давлат жамғармаларининг қисқариши (бюджет дефицити) миқдоран хусусий жамғармаларнинг ўсиши билан мос тушади, пировардида миллий жамғарма миқдори ўзгармайди. Бошқа макроиқтисодий ўзгарувчанлар ҳам ўз ҳолида қолади.
Рикардоча эквивалентлик давлатнинг бюджет чекловлари ва доимий даромад тўғрисидаги гипотезага таянади. Бюджет чеклови деганда – бу ўзгармас харажатлар ҳолатида бугун солиқларнинг камайиши унинг келажакда ўсишидир. Бюджет чеклови – даромади чегараланган агент учун истеъмол вариантларини тавсифлайдиган бухгалтерия айнияти. Пул иқтисодиётида умргузаронлик қиладиган ҳар бир одам билади: бирон-бир зарур нарсани сотиб олиш учун аввал пул топиш, қўлда пул бўлиши керак. Бизнинг мисолимизда агент – давлат, чекланган даромад – солиқлар, пул топиш – қарз олиш демакдир. Бюджет чеклови – феъл-атвор, ҳаракат қонуни эмас. Агент қайси йўлни танлашни ҳал қилар экан, бюджет чекловини ҳисобга олиши мумкин, аммо бу унинг олдида турган муаммоларнинг фақат маълум унсури. Фараз қилайлик, давлатнинг бир сўм пули бор, у сотиб олишни хоҳлайдиган нарса икки сўм туради. Давлат харид қилишдан воз кечиши ёки бир сўм қарз топиб ўша нарсани сотиб олиши мумкин. Биринчи ҳолда бюджет чеклови қатъий (қаттиқ) деб номланади, чунки хариддан воз кечиш мувозанатланган бюджетни сақлаб қолади (ўзининг бир сўмига бир сўмдан қиммат бўлмаган нарсани сотиб олиш мумкин). Иккинчи ҳолда бюджет чеклови юмшоқ деб номланади, чунки кредитга харид қилиш бюджетни мувозанатдан чиқаради, дефицит давлат олдида турган муаммолар унсурига айланади (икки сўм турадиган нарсани сотиб олиш).
Доимий даромад тўғрисидаги гипотезага кўра уй хўжаликлари ўз истеъмолчилик қарорларини амалдаги эмас, балки доимий даромадларига кўра асослайдилар деб қаралади. Амалдаги даромад доимий даромадга қараганда кам бўлганда кишилар бу этишмовчиликни қарз олиш билан қоплайдилар. Амалдаги даромад доимий даромаддан юқори бўлган ҳолларда кишилар бу ортиқчаликни жамғарадилар, масалан, давлат қимматли қоғозларини сотиб оладилар. Қарзлар ва жамғармалар истеъмолни вақт бўйича равонлаштириш воситалари ҳисобланади. Оқил кишилар “борида чора-чора, йўғида банда бечора” принципи бўйича яшашни хоҳламайдилар.
Агар истеъмолчининг кредиторлар гаров тарзида қабул қилиши мумкин бўлган мол-мулки, масалан, давлат қимматли қоғозлари бўлса қарз олиш муаммо эмас. Агар ривожланган молия бозори мавжуд бўлса, жамғарма ҳам муаммо эмас. Бу муаммолар бўлмаганда истеъмолчининг, иқтисодчилар айтганидек, ликвидик бўйича чекловлари йўқ, у пул (жамғармоқ) ёки қимматли қоғозлар (истеъмолга ишлатмоқ)даги позициясини тез ва арзон ҳал қилиш мумкин.
Милтон Фридманнинг доимий даромад тўғрисидаги гипотезасига кўра, кишилар ўз истеъмолини ўзлари “меъёрий” деб ҳисоблайдиган даромад билан асослайдилар ва бу даромад доимий бўлишини хоҳлайдилар (қисман йилдан йилга сал кўпайиб боришини). “Меъёр”даги доимий даромад ҳақидаги орзу ўзгармас тирикчилик даражасини сақлаб қолишга интилишни акс эттиради. Шундай бўладики, амалдаги даромад жиддий ўзгариши мумкин. Масалан, агар охирги уч йилда амалдаги даромад 20000, 30000 ва 25000 сўмни ташкил этган бўлса, бу суммаларнинг ўртача миқдори, яъни 25000 сўм доимий даромад деб ҳисобланади. Доимий даромад тўғрисидаги гипотезага мувофиқ:

Download 395.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling