2-мавзу. Давлат қарзининг назарий асослари. Асосий саволлар Давлат қарзи тўғрисида


Давлат жамғармалари+Хусусий жамғармалар= (1.10) Ички инвестициялар


Download 395.28 Kb.
bet12/15
Sana08.02.2023
Hajmi395.28 Kb.
#1177991
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
2-мавзу

Давлат жамғармалари+Хусусий жамғармалар= (1.10) Ички инвестициялар.
Рикардоча эквивалентликни жуда осон унумлаштириш мумкин. Дефицит иқтисодиётдаги умумий, жамланма талабга таъсир қилмайди, чунки солиқ тўловчилар дефицитни молиялаштириш лозимлигини биладилар ва келажакда солиқларнинг ўсишини олдиндан билиб ҳозир солиқлар камайишидан келган тежам ҳисобига ўз жамғармаларини кўпайтирадилар. Хусусий секторнинг бундай хатти-ҳаракати давлатнинг ўз харажатларини кўпайтириш ёки солиқларни камайтириш орқали иқтисодиётни рағбатлантиришга уринишларини йўққа чиқаради. Давлатнинг қарз олиши ва қарзни узишига сабаблар йўқ. Қарз муаммо эмас.
Ёки Барро биз юқорида эслатиб ўтган мақоласида ёзганидек, давлат қимматли қоғозлари ўз эгалари учун активлардир, солиқ тўловчилар учун – мажбурият. Солиқларнинг пасайишини давлат қимматли қоғозлари эмиссияси орқали молиялаштириш бундай пасайишга алоқадор бўлганлар учун гўё совға. Бундай совға давлат қимматли қоғозлари эгаларини бойроқ қилади, солиқ тўловчиларни эса худди шунча миқдорга камбағаллаштиради, соф ҳолда янги бойлик пайдо бўлмайди. Уй хўжаликлари давлат қимматли қоғозлари чиқарилганидан кейин бу қоғозлар чиқарилмаган даврга қараганда бойроқ бўлиб қолмагани сабабли улар солиқларни пасайтиришга жавобан истеъмолни ўзгартирмайдилар. Агар истеъмол ўзгармаса, инвестициялар ҳам ўзгармайди, инвестициялар ўзгармас экан, унда миллий даромад ҳам ўзгармайди. “Ўзгармас харажатлар ҳолатида солиқ ва қарз воситасида молиялаштиришнинг қиёсий ҳажмларини ўзгартирадиган фискад операциялари жами талабга, фоиз ставкаларига ва капитал қўйилмаларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди”17, деб ёзади Барро.
Шуни таъкидлаш лозимки, рикардоча эквивалентлик бюджет сиёсатини бефойда нарса тарзида четга улоқтирмайди. Агар давлат солиқларни бугун камайтирса, уй хужаликлари бу пасайиш харажатлар пасайишига тенгма-тенг бўлишини кутадилар, унда уй хўжаликлари даромади ва истеъмоли ўсиб боради, уларнинг жамғармалари эса қисқаради. Бу ҳолда дефицит билан молиялаштирилган солиқларни пасайтириш миллий жамғармаларнинг пасайишига олиб келади. Эслатиб ўтамиз: солиқларнинг пасайиши эмас, балки бюджет харажатларининг кутиладиган пасайиши истеъмолни рағбатлантиради. Бюджет харажатларининг кутиладиган қисқариши уй хўжаликларининг доимий даромадини, шу билан бирга истеъмолини ҳам ўзгартиради, чунки бу истеъмол пасайтирилган бўлажак солиқларни, ҳатто жорий солиқлар доимий бўлганда ҳам, назарда тутади.
Рикардоча эквивалентликнинг биринчи танқидчиси Рикардонинг ўзи бўлган. Унинг эътирофича, агар солиқлар пасайишидан олинган тежамнинг жами жамғарилмас экан, истеъмол ўсиб боради, инвестициялар қисқаради ва оқибатда қарзлар солиқларга эквивалент бўлмай қолади. Шундай қилиб, бюджетнинг ўзгармас харажатларида ва истеъмол ўсганда инвестициялар қисқариши лозим. Бунинг сабаби шундаки, солиқлар пасайишидан тежам қисман навбатдаги қарз улушини сотиб олишга харжланади.
Рикардо ўзининг илк қарашларида харажатларни молиялаштиришнинг турли манбаларини эквивалент тарзида баҳолаган, аммо улғайган Рикардо қарзни майда масала деб ҳисобламаган ва рикардоча эквивалентликнинг амалий аҳамиятига шубҳа билан қараган. Улғайган Рикардо урушларни қўшимча мол-мулк солиғи (қарзлар билан эмас, чунки қарзлар ҳарбий харажатларни ошириб юборади деб ҳисоблаган) орқали молиялаштириш тарафдори бўлган ва “рикардоча эквивалентлик” билан орани очиқ қилган.
Бюкенен “янги ортодокция”ни рад этишда рикардоча эквивалентликка мурожаат қилган. Классик қарз назариясида рикардоча эквивалентлик бармоқдаги зирапча сингари оғриқли нуқта эди. Бюкенен Рикардонинг қатъий фараз-тахминларидан бири айниқса заифлигини пайқади. Рикардо қарашларида қарз пайдо бўлган пайтдаёқ ҳозирги авлод зиммасига тушади, чунки қарз пайдо бўлганидан кейин фуқаролар ўзларининг келажакдаги қарз мажбуриятлари жорий қийматини аҳиллик билан биргаликда тўлай бошлайдилар. Бу қарзга олинган маблағларга тенг бўлган солиқларни аҳилликда ҳозир тўлаш билан баравар. Иккала ҳолда ҳам активларнинг соф қиймати бирданига айнан тенг суммада камаяди.
Бюкенен рикардоча эквивалентлик фискал назария бўйича итальян адабиётида кенг муҳокама қилинганини кўрсатиб ўтади. Итальянлар шундай хулосага келганлар: фуқаролар биринчи навбатда активлари бўлмаган фуқаролар, келажакдаги солиқларни тўла дисконтламайдилар. Бюкенен итальянлар хулосаларини ҳисобга олиб, ёзади: “Ҳозир яшаб турган авлод вакиллари давлат қарзи юкини... ўзининг ва ўз авлодларининг солиқ тўловчилар сифатидаги ролини олдиндан тўғри пайқаш ва ўз капиталининг жорий қийматини келажак солиқ тўловларини ҳисобдан чиқариш йўли билан камайтиришга қодирлиги даражасида зиммасига оладилар. Агар индивидларнинг умр чегараси чекланганлигини ва келажак авлодларнинг ҳозиргилардан назарий жиҳатдан йироқлигини ҳисобга олганда, солиқ юкининг келажак авлодга қандайдир бир ўтиши муқаррар”18.
Бюкенен рикардоча эквивалентликни янги классик иқтисодчи сифатида танқид қилди ва “қандайдир бир ўтишни” эътироф этиб, бу эквивалентлик “ҳаётини” сақлаб қолди. Янги кейнсчиларнинг рикардоча эквивалентликни рад этишга ва дефицит фискал сиқиб чиқаришга сабаб бўлади деб жамоатчиликни ишонтиришга уринишлари бундай “юмшоқ” танқиднинг тамомила тескарисидир.
Ҳар иккала томон ҳам рикардоча эквивалентлик жуда қатъий эҳтимолларга асосланганлигини таъкидлайдилар. Боқий оила, чегараси йўқ вақт уфқи, авлодлараро альтруизм, истеъмолчиларнинг хабардорлиги, оқиллиги, олдиндан кўра билиши, истеъмолнинг доимий даромадга боғлиқлиги, ликвидлик бўйича чекловларнинг йўқлиги, мукаммал кредит бозори – буларнинг барчаси воқелик, ҳаёт билан яхши қовушмайди.
Авлодлараро трансфертлар авлодларни иқтисодий жиҳатдан ўзаро боғлайди, аммо трансфертларнинг бюджет дефицитига вақт бўйича мувофиқ келиши тасодифий, чунки мерос қолдирувчиларнинг ўлиш вақти номаълум. Аждодлар ўз мол-мулкини авлодлар ҳаётида қўшимча солиқ мажбуриятлари пайдо бўлиши эҳтимолини ўйлаб эмас, балки бирон-бир хатти-ҳаракатлар тарзини уларнинг бўйнига зўрлаб илиш мақсадларида меросга қолдириши мумкин. Келажакдаги харажатлар, трансфертлар ёки фоиз ставкаларига нисбатан қатъий ишонч бўлмаганда кишилар авлодларга қандай мол-мулкни қолдиришлари мумкинлигини билмайдилар. Бундай фикрлардан кейин авлодлараро альтруизм тўғрисидаги ғоялар жуда ғалати, ғайриодатий кўринади. Яна, кредит бозори ҳали мукаммалликдан узоқ; унинг ҳамма қатнашчилари ҳам бир хил ставкалар бўйича қарз ола билмайди. Давлат учун ставкалар паст, уй хўжаликлари учун юқори. Мол-мулкининг сифати юқори бўлмагани сабабли (гаров учун) уй хўжаликларига кредит янада қимматлашади ёки кредитга умуман йўл беркилади. Уларнинг истеъмолини доимий даромад тўғрисидаги гипотезалар билан тавсифлаш анча қийин, чунки истеъмол айниқса жорий нақд даромаддаги ўзгаришларга жуда сезгир.
Барронинг ўзи Рикардонинг хулосаларига қарши бешта асосий назарий эътирозларни илгари суради. “Биринчидан, кишилар мангу яшамайдилар ва шу сабабли ўзларининг ўлимидан кейинги солиқлар тўғрисида ташвиш чекмайдилар. Иккинчидан, хусусий капитал бозори “номукаммал” ва шу сабабли хусусий шахс учун дисконтлашнинг реал ставкаси ҳукуматникига қараганда юқори. Учинчидан, келажакдаги солиқлар ва даромадларни олдиндан айтиб, башорат қилиб бўлмайди. Тўртинчидан, солиқлар биргина ягона суммада тўланмайди, чунки улар одатда даромадларга, харажатларга, бойликка ва бошқаларга боғлиқ. Бешинчидан, Рикардо чиқарган хулосалар тўлиқ бандликни назарда тутади”19.
Бу эътирозларнинг контсептуал аҳамиятини рад этмаган ҳолда рикардоча эквивалентлик тарафдорлари уларни кузатишларга асосланган иккинчи даражали масалалар деб қарайди. Рикардочилар фикрига кўра, рикардоча эквивалентлик қарзнинг реал оқибатларига тўғри ёндашувнинг биринчи ва энг яхши намунаси бўлиб қолади.
6.Қарз ва солиққа тортишнинг ўлик юки
Давлат қарз олганда олинган суммани солиқлар билан қоплашга бепарволик билан қарайди, аммо кейин қарзга хизмат кўрсатиш учун солиқларни оширади. Қарзлар – бу аслида кечиктирилган солиқлардир. Солиқ ёки қарздан бирини танлаш – бу аслида солиқларни ундириш вақтини танлаш ҳисобланади. Ҳатто дефолтни ҳам номинал қарз эгаларига солинган солиқ деб ҳисобламоқ керак (агар қарз инфляция даражасида индексацияланган бўлса уни солиқ деб бўлмайди).
Солиқлар инвестициялар, ишлаб чиқариш, меҳнат ва истеъмолга рағбатларни бузади. Натижада фаолиятнинг кўпгина турлари жамият хоҳлаганидек даражада ривож топмайди. Бундан ташқари солиқларни тўлашдан бўйин товлаш юқори ставкаларда паст ставкаларга қараганда кўпроқ учрайди, демак ресурслар ҳам кўпроқ йўқотилади. Ставкалар кўтарилиши билан солиқларнинг йиғилувчанлиги пасаяди. Буларнинг барчаси солиққа тортишнинг бузувчилик (издан чиқарувчи) самараси (ҳодисаси) деб номланади. 98% солиқлар бузувчилик хоссасига эга. Бузувчилик оқибатлари ортиқча солиқ юкига айланади. “Солиқлар юзага келтирадиган иқтисодий самарадорликнинг пасайиши солиққа тортишнинг ўлик юки ёки ортиқча солиқ юки сифатида маълум, – деб ёзади Алан Ауэрбах ва Жеймс Ханс, – солиққа тортишдан даромадлар ўсиши билан солиқ тўловчи ва жамият иқтисодий қарорларни издан чиқарадиган, бузадиган қўшимча зарар (талафот)лар кўради... Давлатга даромад олиш ва адолатли солиқ юкини бир маромда сақлаб туриш зарурати юзага келтирадиган чекловлар шароитида солиқдан келадиган зарарни минимумга келтирадиган солиқ тизими оптимал ҳисобланади”. Қарзга хизмат кўрсатиш учун талаб этиладиган солиқлар иқтисодиётга юк бўлиб тушади. Қарз ички бўлган ҳолларда “ўзимизга ўзимиз қарз беришимиз лозим”, бу солиқлар шунчаки ички трансфертлар ҳисобланади. Аммо уларнинг ҳам, бошқа солиқлар каби, ортиқча юки бор. Қарз қанчалик катта бўлса, солиққа тортишнинг ўлик юки шу қадар оғирроқ бўлади. Бу юк вақти келиб шу қадар оғир бўлиши мумкинки, кишиларда хўжалик фаолиятига рағбатлар бўлмаганидан иқтисодиёт тўхтаб қолиши мумкин. Худди шунга ўхшаш нарса масалан, Эвропада юз берган. Эвропада урушгача ва уруш йилларидаги қарзлар иккинчи жаҳон урушидан кейин тезда давлат молиясининг суверен дефолти ва ҳолдан кетишига олиб келди.
Шундай қилиб, қарз юки тўғрисидаги мунозарани қуйидаги хулосалар билан якунлашимиз мумкин:
- қарз солиққа тортишнинг ўлик юки кўринишида иқтисодиёт зиммасида туради;
- давлат қарзи хусусий қарздан яширин ортиқча солиқ юкининг бўлиши билан фарқ қилади;
- иқтисодиётга кўрсатадиган таъсирига кўра ички қарз ва ташқи қарз бир хил. Ҳар иккала қарз турида ортиқча солиқ юки бор ва шу сабабли улар миллий бойликни қисқартиради – ички қарз камроқ (“ўзимиздан ўзимиз қарзмиз”), ташқи қарз кўпроқ (“биз чет элликларга тўлашимиз лозим”).

Download 395.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling