2-мавзу. Давлат қарзининг назарий асослари. Асосий саволлар Давлат қарзи тўғрисида
Қўшимча мулоҳазалар (Постскриптум)
Download 395.28 Kb.
|
2-мавзу
8. Қўшимча мулоҳазалар (Постскриптум)
“Илк” классиклар – Хюм, Смит ва Рикардо қарзни “ёмон нарса” деб ҳисоблаганлар, чунки у давлат қудратини кучайтиради ва капитални парчалайди, бузади. “Сўнгги” классиклар Адамс, Бастебл, Леруа-Боле ва Бюкенен эса, агар қарз маблағлар инвестицияларга сарфланса, жамиятга фойда келтириши мумкин деб қараганлар. Неоклассик Барро иқтисодиёт учун давлатнинг ўз харажатларини қайси йўл билан молиялаштириш муҳим эмаслигини кўрсатиб, “сўнгги” классиклар билан алоқани узди, аммо “илк” классиклар “ҳузурига” қайтмади. Барро талқинида рикардоча эквивалентликдан кейин илмий адабиётларда қарз тўғрисида бирон бир эътиборга лойиқ қарашлар пайдо бўлмади. Малтус, Пигу, Кейнс, Лернер, Домар, Масгрейв ва бошқа бир қанча номдор олимлар муқобил, барқарорлаштирувчи дефицит назариясининг тимсоли ҳисобланадилар. Дефицит иқтисодий барқарорлаштириш жиҳатидан фойдали, қарз эса, узоқ муддат назарда тутилганда, давлат молиясига хавф солмайди. Шу сабабли урушдан кейинги биринчи ўн йилликда дефицит ва қарз масаласини ўйлаб ўтирмасдан бюджет сиёсати бўйича назариябозлик яхши обрў келтирадиган машғулот бўлиб қолди. Классиклар ва кейнсчиларни бирлаштирган нарса – бу фискал сиқиб чиқарш хусусидаги хавотирлар эди. 1970-йилларда барқарорлаштириш назарияси бошига классик назария куни тушди ва академик тадқиқотлар назаридан четда қолди. Стагфляция қиёфасидаги “шафқатсиз реаллик” унга қақшатғич зарба берди. Турғунлик ҳолатидаги бизнес, ишсизликнинг юқори даражаси ва авжига чиққан инфляция бирга қўшилган вазиятда бюджет сиёсати қандай бўлиши лозимлигини кейнсчилар билмас эдилар. Барқарорлаштириш назариясига академик (илмий) қизиқишларнинг пасайишига яна бир сабаб – янги классик иқтисодиётнинг равнақ топиши бўлди. Кейнсчиликни танқид қилган рикардоча эквивалентлик майдонда ёлғиз эмас эди. У билан бирга айни бир вақтда монетаризм билан мустаҳкам боғланган ва янги классик иқтисодиёт философияси деб аталган рационал кутишлар назарияси пайдо бўлди. Бу назария иқтисодиётга давлатнинг кутиладиган аралашувини самарасиз ва, ҳатто, зарарли деб эълон қилди, чунки мукаммал бозорда ходимлар ва иш берувчилар ўз прогнозларида мунтазам янглишмайдилар25. Фақат барқарорлаштириш назариясигина эмас, балки кейнсчиликнинг жами ғоявий асоси ҳужумга учради. Ҳужум шу қадар муваффақиятли бўлдики, 1990-йилларга келиб, бюджет сиёсатининг назарий негизлари бўлиши мумкинлиги масаласи ўз долзарблигини йўқотди. Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу классик моделга ва унинг бюджет мувозанатига қайтиш (ҳатто бурилиш ҳам) эмас эди. Бу “ҳаммасини бозор ҳал қилади” шиори остида иқтисодиёт фанида юз берган навбатдаги революция эди. 2000-йилларда иқтисодчиларнинг бюджет сиёсатига қарашларини жуда нари борса бетартиб (хаотик) деб аташ мумкин. Мейнстрим “академиклари” доирасида мувозанатловчи бюджет сиёсати назарий ва амалий сабабларга кўра ёмон ном қозонди ва обрўсизланди. Бир вақтлар машҳур бўлган кейнсча қарашлар ўрнини бюджет сиёсатини ишлаб чиқиш учун яроқсиз бўлган формал моделлар эгаллади.
Download 395.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling