2-мавзу. Электрон тижорат ҳуқуқи субъектлари
Download 30.98 Kb.
|
2-мавзу Маъруза матни (1) (1)
2-мавзу. Электрон тижорат ҳуқуқи субъектлари Режа:
1. Электрон тижорат субъекти тушунчаси, белгилари ва таснифи 2. Тадбиркорлик субъекти сифати жисмоний шахслар (ЯТТ) 3. Тадбиркорлик субъекти сифати юридик шахслар ва уларнинг таснифи 4. Кичик тадбиркорлик субъектлари 5. Ахборот воситачиси Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буён давлатимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг янги ички маҳсулот ишлаб чиқаришда нафақат ҳал қилувчи мавқе эгаллаши, балки унинг аҳоли фаровонлиги ва даромадларини орттиришда, ишсизлик муаммосини ечишда ҳам муҳим омилга айлантиришга эришиш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Электрон тижорат нинг субектлари – бу тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ваколатли бўлган шахслардир. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” 2012 йил 2-майдаги янги таҳрирдаги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субектлари (тадбиркорлик субектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир. Электрон тижорат й муносабатларда субъект ҳар доим таваккал қилиб, ўз жавобгарлигини зиммасига олиб, фойда олишни мақсад қилган ҳолда фаолият юритади. Электрон тижорат муайян шахслар ўртасида, яъни ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари томонидан амалга оширилади. Электрон тижорат субъектлари доирасини жисмоний ва юридик шахслар ташкил этиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасида электрон тижоратни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек тегишли товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) харидорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар электрон тижорат иштирокчилари ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган. Аммо модданинг мазкур таърифи электрон тижорат иштирокчилари таркибини очиб бермайди. Бизнинг назаримизда, ушбу модда нормасини қуйидаги таҳрирда баён этиш мақсадга мувофиқ бўлади: “Электрон алоқа воситаси ёрдамида тижорат битимини тузувчи шахслар, яъни адресат, ташаббусчи, харидор, сотувчи ва ахборот воситачилари электрон тижорат иштирокчиларидир”. Электрон тижоратда товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи ёки уларнинг харидори бўлган юридик ёки жисмоний шахс электрон тижорат иштирокчисидир. Электрон тижоратда товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланади. Электрон тижоратда иштирок этиш, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, унинг иштирокчисига нисбатан ахборот тизимларидан фойдаланмасдан амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан қўшимча талаблар ёки чекловлар белгиланиши учун асос бўла олмайди. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни электрон тижорат субъекти (сотувчи)нинг ўзига хос белгилари ҳисобланади: • давлат рўйхатидан ўтганлиги; • муайян фаолият турлари билан шуғулланишлари учун, албатта, рухсатнома (лицензия)га эга бўлишлиги; • ўз мол-мулкига эга бўлишлиги; • электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларга риоя этишлиги; • тадбиркорлик ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлиши; • ўз мол-мулки доирасида мустақил жавобгарлиги; • ўзларининг бузилган ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятига эга эканлиги ҳисобланади. Download 30.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling