2-мавзу. Электрон тижорат ҳуқуқи субъектлари
Download 30.98 Kb.
|
2-мавзу Маъруза матни (1) (1)
Хўжалик ширкатининг хўжалик жамиятларидан фарқи шундаки, ширкат шахсларнинг бирлашувини ҳамда уларни ширкат фаолиятида фаол иштирокини талаб қилса, хўжалик жамиятларида маблагъ (капитал) бирлаштирилади ва унда иштирокчиларнинг жамият фаолиятида шахсан иштироки талаб қилинмайди.
Хўжалик ширкатида устав капитали унинг иш фаолиятини бошлаш учун зарур бўлса, хўжалик жамиятида устав капитали унинг кредиторлари олдидаги жавобгарлигининг кафолатидир. Хўжалик ширкатининг устав капитали унинг таъсис ҳужжатлари рўйхатга олиш учун берилган вақтда энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаслиги зарур. Қонун хўжалик ширкатининг устав фондини унинг асосий активлари билан бевосита боғлаб қўйган. Агар ширкатнинг зарар кўриши натижасида унинг асосий активлари қиймати устав капитали миқдоридан камайиб кеца, ширкат томонидан олинган даромад унинг аъзолари ўртасида тақсимланмайди. Асосий активларнинг қиймати устав капитали миқдоридан ошгандагина даромадлар унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланиши мумкин. Ширкат кредиторлари манфаатларининг асосий кафолати унинг иштирокчиларининг ўзларига тегишли бўлган бутун мол-мулклари билан бўлган жавобгарлигидир. Хўжалик ширкати тўлиқ ширкат бўлиш учун, унинг иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб беришлари лозим. Тўлиқ ширкатнинг ҳолати иштирокчиларнинг сони унча кўп бўлмаган тижорат ташкилотларига кўпроқ мос келади. Тўлиқ ширкатда унинг иштирокчиларининг сони чекланмаган, бироқ уни таъсис этиш учун камида икки иштирокчи бўлиши шарт. Агарда қандайдир сабаблар туфайли тўлиқ ширкат фақатгина ягона иштирокчидан иборат бўлиб қолса, мазкур ҳолат юз берган вақтдан бошлаб олти ой муддат ичида мазкур тўлиқ ширкатга янги тўлиқ шериклар қабул қилиниб, у сақлаб қолиниши ёки унга ҳисса қўшувчи аъзо топилиб, у коммандит ширкатга айлантирилиши ёхуд тугатилиши лозим. Мазкур ҳолатда тўлиқ ширкат ягона иштирокчи билан хўжалик жамиятига айлантирилиши мумкин. Тўлиқ ширкатни таъсис этиш хўжалик жамиятини таъсис этишдан кўра бирмунча осонроқдир, аммо тўлиқ ширкатнинг ўзига хос “камчилиги” мавжуд. Бу ширкат иштирокчиларини ширкат мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бўлган бутун мол-мулклари билан солидар тарзда, субсидиар тарзда жавобгар бўлишидир. Демак, тўлиқ ширкатнинг қарзини қоплаш учун мол-мулки етарли бўлмаса, ундирув ширкат иштирокчиларининг мулкига қаратилиши мумкин. Хўжалик жамиятларида эса иштирокчилар унинг мажбуриятлари бўйича фақатгина устав капиталига қўшган ҳиссалари қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Тўлиқ ширкат иштирокчилари жавобгарлигининг солидар хусусияти шундан иборатки, бунда ширкатнинг кредитори мулкий талабни ширкат иштирокчиларининг барчасига ёки бўлмаса уларнинг исталган бирига қўйиши мумкин. Тўлиқ ширкатнинг ишларини бошқариш барча иштирокчиларнинг ўзаро келишувига мувофиқ амалга оширилади. Ширкатнинг таъсис шартномасида бошқа қоида назарда тутилган бўлмаса, ширкат фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ҳар бир иштирокчи битта овозга эга бўлади, яъни иштирокчилар устав капиталига қанча ҳисса қўшганлигидан қатиъй назар улар бошқарувда тенгдирлар. Ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол-мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан богълиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган бир ёки бир неча иштирокчилар (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат ҳисобланади. Коммандит ширкатни ҳам тўлиқ ширкат каби иштирокчиларнинг сони унча кўп бўлмаган тижорат ташкилотларига ўхшатиш мумкин. Бунда иштирокчиларнинг энг кам миқдори икки шахс (битта тўлиқ шерик, битта коммандитчи)дан иборат, энг кўп миқдори эса қонун билан чекланмаган. Коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар тўлиқ ширкатдагидек ширкатнинг номидан хўжалик фаолиятини амалга оширишади. Коммандитчилар ширкат фаолиятини бошқаришга ҳамда унинг номидан фаолият кўрсатишга ҳақли эмаслар. Ширкат номидан ваколатнома берилган ҳоллар эса бундан мустасно, шунинг учун ҳам коммандитчилар ширкат фаолиятида пассив иштирок этади. Бироқ коммандитчи тўлиқ ширкатга нисбатан муайян устунликларга эга, яъни биринчидан, унинг ширкат мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги қўшган ҳиссаси билан чекланган бўлса; иккинчидан, ширкат тугатилаётганда кредиторларнинг талаби қондирилгач, коммандитчиларнинг ҳам талаби қондирилади. Коммандит ширкат коммандитчиларнинг барчаси ундан чиқиб кетганда ёки тўлиқ ширкатни тугатиш учун асос бўлган ҳолатлар вужудга келганда тугатилиши мумкин. Коммандит ширкатда коммандитчилар қолмаганда, у тўлиқ ширкатга айлантирилиши мумкин. Download 30.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling