2-мавзу. Электрон тижорат ҳуқуқи субъектлари


Электрон тижорат субектлари таснифи


Download 30.98 Kb.
bet2/9
Sana19.01.2023
Hajmi30.98 Kb.
#1102187
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу Маъруза матни (1) (1)

Электрон тижорат субектлари таснифи
Электрон тижорат субектлари (сотувчи)ни бир неча турларга ажратиш мумкин. Субектларни туркумлаш уларнинг мулкчилик шаклига (масалан, фуқароларнинг хусусий мулки, жамоа мулки ёки давлат мулкига асосланган), ваколатларига (яъни бевосита тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ёки бошқарувни амалга оширувчи субектлар каби), шахсларга (жисмоний шахслар ва юридик шахслар) ҳамда фаолият турига (тижоратчи ва нотижорат ташкилотлар) қараб белгиланади.


Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ жисмоний шахсларга тадбиркорлик мақомига эга бўлиш имконияти берилиб, улар ҳам Электрон тижоратнинг субектлари доирасига киритилган.
Якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир. [Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрир) 2012-йил 6-модда]
Қонунга биноан ҳар қандай фуқаро ҳам тадбиркор шахс ҳисобланмайди, балки фақат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан, ўтиб, тадбиркор мақомини олган фуқароларгина эътироф этилиши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимларни ёллашга ҳақли. [Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 31-июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқланган “Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низоми.]
Масалан, ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан уч нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир.
Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунда, никоҳ шартномасида ёхуд эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади.
Демак, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти субектларининг шакллари қонунда қуйидаги тарзда мустаҳкамланган:
• якка тартибдаги тадбиркор томонидан ходимларни ёллаш ҳуқуқи асосида, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга ошириладиган якка тартибдаги тадбиркорлик;
• эр-хотиннинг умумий мол-мулки негизида улар томонидан амалга ошириладиган оилавий тадбиркорлик;
• икки ёки ундан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан, биргаликда иш қилиш мажбуриятини олган оддий ширкат;
• юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжалигини юритиш.
Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш (давлат рўйхатидан ўтиши) учун шахс 18 ёшга тўлган бўлиши лозим.

Download 30.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling