2-мавзу. Электрон тижорат ҳуқуқи субъектлари
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар
Download 30.98 Kb.
|
2-мавзу Маъруза матни (1) (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Акциядорлик жамияти
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни қуйидаги асосий мезонларга қараб таснифлаш мумкин: • қўшган улушига қараб (маъсулияти чекланган жамият, қўшимча маъсулиятли жамият, акциядорлик жамияти); • тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишига қараб (тўлиқ ва коммандит иштирокчилик); • ўз меҳнати билан шахсан иштирок этишига кўра (ишлаб чиқариш кооперативи, деҳқон хўжалиги); • бошқарувда иштирок этишига кўра (хусусий корхона, фермер хўжаликлари). Акциядорлик жамияти – устав фонди (устав капитали) акциядорларнинг акциядорлик жамиятига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган тижорат ташкилоти. (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун 2014-йил 6-май ЎРҚ–370-сон) Акциядорлик жамиятининг асосий устунлиги унинг йирик ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги роли ва шу асосдаги фаолиятининг барқарорлигидадир. Масалан, тўлиқ ширкатдан тўлиқ шерикни чиқиб кетиши ширкатни тугатилишига, масъулияти чекланган жамиятдан эса унинг иштирокчисини чиқиб кетиши устав капиталининг сезиларли даражада камайишига сабаб бўлади. Акциядор эса жамиятдан чиқиб кетаётганда жамиятдан ҳеч қандай мол-мулк талаб қилмайди, балки ўзига тегишли бўлган акцияни бошқа шахсга сотиб юбориб, ўз улушини олади. Акциядорлик жамиятида иштирокчиларни жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлигининг ўзига хос кўриниши мавжуд. Агар жамият зарар кўрса, акциядор фақатгина акция сотиб олиш учун сарфлаган маблағини йўқотади, холос. Иштирокчининг чекланган жавобгарлиги ҳамда акцияларни сотиб юбориш орқали акциядорлик жамиятидан эркин равишда исталган вақтда чиқиб кетиши акциядорлик жамиятига капитални жалб этишни осонлаштиради. Акциядорнинг мулки акциядорлик жамиятининг мулкидан бутунлай ажратилган. Шунинг учун акциядорнинг кредиторлари ва унинг мажбуриятлари бўйича талабни жамият мулкига қарата олмайди, бироқ акциядорнинг акциясига қаратишлари мумкин. Акциядорнинг жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлигини чекланганлиги масъулияти чекланган жамият каби уларнинг кредиторлари манфаатлари ҳимоясини асосий кафолати бўлган устав фондининг аҳамиятини оширади. Акциядорлик жамиятида акциядорларни жамиятнинг кундалик бошқарув фаолиятида иштирок этиши талаб этилмайди. Акциядорлик жамиятида хўжалик ширкатидан фарқли равишда мулк билан бошқарув бир-биридан ажратилган. Акция эгаси жамиятнинг кундалик бошқарувида иштирок этиши учун вақти бўлмаслиги ёки етарли даражада малакага эга бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам жамият махсус билим ҳамда малакага эга бўлган шахслар томонидан бошқарилади. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Жамият устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича тўрт юз минг АҚШ долларига тенг суммадан камни ташкил этмаслиги керак. Акциядорлик жамиятининг бошқарув органлари “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига асосан акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, ва ижроия органи ҳисобланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати жамиятнинг уставида белгиланадиган ижроия органи бўлмиш директор ёки жамият бошқаруви томонидан амалга оширилади. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 82-моддасига кўра миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин. Download 30.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling