2-мавзу Ер қазиш ва йўл қурилиш машиналари узатмалари ва бошқариш тизимлари


Download 1.23 Mb.
bet4/6
Sana15.03.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1268719
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу

Труба резьбалар дюймли резьба профилига эга, аммо резьба учлари тик эмас. Улар газ ва водопровод арматураларида қўлланилади.
Трапециадал резьбалар винтли узатмаларда қўлланилади.
Ассимметрик трапециадал профилли тирак резьбалар бир томонлама ўқ бўйлаб йўналган кучлар таъсирида ишловчи винтларда қўлланилади.
Думалоқ профилли резьбалар катта динамик кучлар таъсирида ишлайдиган винтлар ва гидроарматура йиғиш бирликлари учун мўлжалланган.
Конуссимон резьбалар трубопроводларнинг зичловчи бирикмалари учун қўлланилади.
Резьбали элементларнинг элементлари углеродли ва юқори легирланган пўлатлардан тайерланади. Муҳим йиғиш бирликлари учун резьбали бирикмаларнинг деталларига қўшимча термик ишлов бериб мустаҳкамланадию булардан ташқари элементлари еғоч ва пластикадан тайерланган резьбали бирикмалар ҳам бўлади.
Резьбали бирикмаларнинг деталлари уларнинг юкланиш шароитига кўра қуйидагича ҳисобланади.
Шпонкали бирикмалар буровчи моментни валдан втулкага ва аксинча узатиш учун қўлланилади. Бу турдаги бирикма деталларнинг ўзаро аниқ жойлашувини таъминлай олмайди ва катта қийматга эга бўлган буровчи моментларни узата олмайди, бироқ уларнинг арзон тушуви ва тайерланиш технологияси осонлиги уларнинг кенг тарқалишига сабаб бўлди.
Шпонкалар тузилиши бўйича понасимон, призматик ва сегментли бўлади.
Шпонкали бирикмалар зўриқтирилган ва зўриқтирилмаган бўлиши мумкин. Зўриқтирилган бирикмаларда понасимон бирикмалар, зўриқтирилмаган бирикмаларда эса призматик шпонкалар ишлатилади.
Парчин михли бирикмалар металл конструкцияларда мустаҳкам чоклар, турли идишларда герметик чоклар ва буғ қозонларида мустаҳкам жипс чоклар ҳосил қилиш ҳамда пайванд чоклардан фойдаланиш мумкин бўлмайдиган бирикмаларда қўлланилади.
Парчин михли бирикманинг асосиий элементи парчин мих ҳисобланади, у икки учида каллаклари бўлган цилиндрсимон стержендан иборат.
Парчинлаш пайтида парчин михнинг каллаксиз учига куч таъсир эттирилади, натижада каллак ҳосил бўлиб, стержень деталлардаги тешикларни тўлдириб, парчинланади. Парчин михга куч таъсир эттириш қўлда ва машиналар ердамида бажарилиши мумкин.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling