2-мавзу Ер қазиш ва йўл қурилиш машиналари узатмалари ва бошқариш тизимлари
Download 1.23 Mb.
|
2-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ейилишга чидамлилик.
Титрашга чидамлилик деталларнинг титраш мавжуд бўлган шароитларда ишлай олиш лаеқати билан характерланади. Титраш деталларни чарчатувчи кучланишлар ҳосил қилиб, уларни ишдан чиқаради. Деталларнинг титрашга чидамлилигини таъминлаш учун резонанс ҳодисасини келтириб чиқарувчи омилларни йўқотиш керак. Бундан ташқари, титраш ҳодисасини камайтириш учун титроқ сўндиргичлардан, яъни махсус эгилувчан элементлардан фойдаланилади. Иссиқбардошлик. Бир-бирига ишқаланувчи деталлари бор машиналарда температуранинг маълум даражадан ортиб кетиши кўпгина деталларнинг ишига емон таъсир этади. Шунинг учун бундай машиналарни лойиҳалашда уларда ҳосил бўладиган иссиқликнинг меъеридан ортиб кетмаслигига эришмоқ зарур.
Ейилишга чидамлилик. Ишлаш вақтида ишқаланувчи деталларнинг ишлаш даври ейилиш натижасида деталнинг ўлчамлари ўзгаради, бу эса ўз навбатида деталнинг нотекис ишлашига сабаб бўлади. Деталнинг тез еки секин ейилиши унинг ишлаш шароитига, мойланиш даражасига, контакт кучланишнинг қийматига ва бошқа омилларга боғлиқ. Шу сабабли ейилишга чидамлиликни таъминловчи аниқ бир ҳисоблаш усулини тавсия этиш қийин. Лекин амалда қўлланиладиган бир қанча усул бор. Шулардан бири солиштирма босим р ва шартли коэффициенти pv ни ҳисоблаб, уларни жоиз катталиклар билан солиштириш усулидир: бу ерда - ишқаланиш тезлиги. Деталь юзаларини мойлаш, улар ўртасидаги босимни камайтириш, уларнинг илашиб ишлайдиган юзаларига абразив заррачалар тушишидан сақлаш ва агрессив муҳитда ишлатмаслик йўллари билан ишқаланиш процессининг олди олинади ва уни камайтирилади. Ишончлилик деталлар, узеллар, машиналар сифатининг энг муҳим характеристикаси бўлиб, у деталь, йиғиш бирлиги еки машинанинг белгиланган вақт ичида еки талаб қилинган иш ҳажмини бажариш жараенида ўзининг иш кўрсаткичларини белгиланган чегараларда сақлагани ҳолда топшириқдаги вазифаларни бажариш хоссасидан иборат. Деталларни ҳатто уларнинг ўлчамлари бир хил бўлган ҳолларда ҳам мутлақ бир хил қилиб тайёрлаб бўлмайди. Деталларни ўзаро алмаштириш ва уларни йиғиш пайтида қўшимча турли тўғрилаш ишларини бажармаслик учун уларнинг номинал ўлчамларига нисбатан маълум миқдорда четга чиққан ҳолда тайерланиши мумкинлиги олдиндан белгилаб қўйилади. Деталларнинг энг катта ва энг кичик ўлчамлари ўртасидаги айирма допуск (жоиз ўлчам) детал деб аталади. Деталь бирикмаларига қўйиладиган талабларга қараб, аниқлик классини характерловчи допускларнинг турли қийматлари белгиланади. Ҳаммаси бўлиб 10 та аниқлик класси белгиланган. Деталларнинг ишлаш шароитига қараб, улар бир-бирига турли даражадаги қўзғалувчанлик билан бирикиши керак. Деталлар зазор ҳосил қилиб бириктирилса, тешик ва вал ўлчамлари ўртасидаги айирма уларнинг ўзаро ҳаракатланишига имкон беради. Деталлар суриб ўтқазиладиган бўлса, вал диаметри тешик диаметридан катта бўлади ва вал тешикка куч билан ўтқазилади. Деталларнинг бирикиш характери ўтқазиш тури билан аниқланади. Ўтқазишлар пресслаб ўтқазиладиган, ўтувчан ва қўзғалувчан турларга бўлинади. Пресслаб ўтқазишда деталларни суриб бириктириш кўзда тутилади. Ўтувчан ўтқазишларда деталлар суриб ҳамда зазор билан бириктирилиши мумкин. Қўзғалувчан ўтқазишларда эса деталлар ўртасида зазор бўлиши шарт. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling