2-мавзу Ер қазиш ва йўл қурилиш машиналари узатмалари ва бошқариш тизимлари
Download 1.23 Mb.
|
2-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машина деталлари курсида
- 3-Расм. Тасмали узатманинг тузилиши. а-ясси тасмли; б-понасимон тасмали; в-доиравий тасмали. Тишли узатмалар.
Пайванд бирикмалар қурилиш машиналарида энг кўп тарқалган бирикмалар бўлиб, бунда деталларнинг бирикиш жойлари пайвандлаш йўли билан ҳосил қилинади. Деталларни пайвандлаб бириктириш пайванд чоклар ердамида бажарилади. Пайванд чоклар электр ердамида пайвандлашда электродларни ва газ алангаси ердамида пайвандлашда чивиқларни суюқлантириш йўли билан ҳосил қилинади. Электр ейи ердамида пайвандлаш кўп тарқалган. Ёй ердамида пайвандлашдан ташқари элект-шлак воситасида пайвандлаш ва пайвандлаш ва контакт пайвандлашлардан ҳам фойдаланилади.
Электр ёйи, электр-шлак ва контактлаб пайвандлаш натижасида учма-уч, устма-уст, лентасимон ва нуқтали чоклар ҳосил бўлади. Конструктив ижро қилиш нуқтаи-назаридан пайванд чоклар учма-уч, устма-уст, таврсимон турларга бўлинади. Узатмалар Энергия манбаи билан машинанинг иш бажарувчи қисми оралигида жойлашиб, уларни ўзаро богловчи ҳамда ҳаракатни талаб қилинганидек бошқаришга имкон берувчи механизмлар узатмалар дет аталади. Машинасозликда механик, электр, пневматик ва гидравлик узатмалардан фойдаланилади. Машина деталлари курсида, асосан, механик узатмалар ўрганилади. Улар икки турга бўлинади: 1) ишқаланиш ҳисобига ишлайдиган узатмалар (фрикцион ва тасмали узатмалар); 2) ишлашиш ҳисобига ишлайдиган узатмалар (тишли, червякли ва занжирли узатмалар). Ишқаланиш ҳисобига ишловчи узатмаларнинг асосий деталлари (гилдирак шкив ва шу кабилар) силлиқ сиртга, илашиш ҳисобига ишлайдиган узатмаларнинг асосий деталлари (тишли гилдирак, червяк ва шу кабилар) эса катта буровчи моментнинг узатилишини таъминлайдиган тишларга эга. Узатмаларда энергия манбаидан энергияни бевосита қабул қилиб олувчи вал етакловчи вал деб, бу валдан энергияни қабул қилиб, иш бажарувчи қисмга узатувчи вал етакланувчи вал деб аталади. 3-Расм. Тасмали узатманинг тузилиши. а-ясси тасмли; б-понасимон тасмали; в-доиравий тасмали. Тишли узатмалар. Бундан узатмалар умумий ҳолда бир-бири билан илашиб ишлайдиган иккита тишли ғилдиракдан иборат бўлади. Етакловчи гилдирак, одатда, кичик бўлиб, шестерня дейилади, етакланувчиси эса катта бўлиб, ғилдирак дейилади. Тишли гилдиракларнинг ўзаро жойлашувига кўра тишли узатмалар ташқи ва ички илашишли, рейкали илашмали бўлади. Рейкали узатмада шестернянинг айланма ҳаракати илгарилама-қайтма ҳаракатга ва аксинча ўзгартирилади. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling