- Ҳужайралар суспензияси культураси
- Ҳужайралар суспензиясини олиш учун, каллус автоматик равишда аралаштириладиган суюқ озиқа муҳитга ўтказилади. Пектиназа ферменти ёрдамида эксплант тўқималаридан (барг, поя, илдиз ва бошқалар) суспензияли культурасини олиш мумкин. Бунда дастлаб эксплант юзасида каллус тўқимаси пайдо бўлади, сўнг ундан ҳужайралар ва ҳужайра агрегатлари ажралади ва натижада ҳужайралар суспензияси ҳосил бўлади.
- 100 мл ҳужайра суспензияси олиш учун 2-3 г янги каллус тўқимаси керак бўлади. Ҳужайралар суспензиясини тайёрлаш учун асосий зарур шароит–бу доимий равишда муҳитни чайқатиб, аралаштирилиб туришидир. Агар ҳужайра суспензияси ҳаракатсиз ҳолатда турса ҳужайра суспензиясини бўлиниши натижасида каллус ҳосил бўлади.
Ҳужайралар суспензиясининг бўлиниши ауксинлар ва цитокининлар, яъни каллус ҳужайралари ўсиши ва индукцияси учун зарур бўлган гормонлар ёрдамида амалга оширилади. Суспензия культуралари каллус ҳужайраларига ҳос бўлган барча хусусиятларни ўзида намоён қилади. - Ҳужайралар суспензиясининг бўлиниши ауксинлар ва цитокининлар, яъни каллус ҳужайралари ўсиши ва индукцияси учун зарур бўлган гормонлар ёрдамида амалга оширилади. Суспензия культуралари каллус ҳужайраларига ҳос бўлган барча хусусиятларни ўзида намоён қилади.
- Биотехнологияда ҳужайралар суспензиясидан қимматли дори-препаратлари учун иккиламчи метаболитлар олишда, ҳужайралар биомассасини ўстиришда ва ҳужайралар селекциясида фойдаланилади. Шу билан биргаликда ҳужайралар суспензияси ажратилган протопластлар олиш учун бошланғич материал сифатида ҳам қўлланилади.
Якка ҳужайралар культураси - Якка ҳужайралар культураси
- Генетик ва физиологик изланишлар учун, шунингдек ҳужайралар селекциясида амалий фойдаланиш учун якка ҳужайраларни культурлаш муҳим аҳамият касб этади. Якка ҳужайраларнинг клонларини олиш, каллус ҳужайраларининг генетик бир хил эмаслиги сабабларини аниқлашда ёрдам беради, чунки бу холатда кузатиш ишлари гетероген эксплантлардан эмас, балки якка ҳужайралардан олинган тўқималар устида олиб борилади.
- Ажратилган протопластлар культурасидан ажратилган якка дурагай ҳужайра, ўзининг бўлиниши натижасида дурагай ҳужайралардан иборат клон ҳосил қилади. Бу эса тадқиқотчиларнинг ажратилган протопластлар культурасидан дурагай (гибрид) ҳужайраларни аниқлаб, ажратиш ишларини енгиллаштиради. Бундан ташқари якка протопластларда соматик гибридизация жараёнини кузатиш осон кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: |