БИЛИМЛАР ДИФФУЗИЯСИ
1. Адабиётларда ташкилий билимларни шакллантириш жараёнининг турли элементлари ажратиб кўрсатилади. К.Д. Экк билимларни бошқаришнинг қуйидаги жараёнини ажратиб кўрсатади :
1. Билимларни ишлаб чиқиш: билимларни идентификатсиялаш, уларни эгаллаш, ривожлантириш ва қайта ишлаш.
2. Билимларни тақсимлаш: малакани ошириш, коммуникатсияларни бошқариш, билимларнинг бесамар кетишига қарши чоралар.
3. Билимлардан фойдаланиш: ўқув ва инноватсия муҳитини яратиш, ходимларни бошқариш, сифатни бошқариш, рекурсив таълим.
Юқоридаги элементларни ўқиб мисоллар билан ўз фикр мулоҳазаларингизни айтинг.
2. Д. Стоунхаус билимларни бошқаришнинг қуйидаги тузилмасини таклиф этади : Билимлар генератсияси (якка тартибда ва ташкилий ўқитиш); билимларни ифодалаш (тамойиллар, қоидалар ва расм-русумлар ишлаб чиқиш); билимларни сақлаб қолиш (билимларни тақсимлашга йўл қўядиган билим манбаларининг мақбул турини аниқлаб олиш); билимлар диффузияси (билимларни ташкилот доирасида ва ундан ташқарида чекланган вариантда тақсимлаш); билимларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш (ташкилий билимлар аниқ ва доимий қўлланишини таъминлаш).
Юқоридаги элементларни ўқиб мисоллар билан ўз фикр мулоҳазаларингизни айтинг.
3. Э.С. Слесарев жараённинг тўрт босқичдан иборат моделини кўриб чиқади : билимларни олиш ва интерналлаштириш, билимларни тарқатиш, билимлар эволюсияси, билимларни татбиқ этиш.
Юқоридаги босқичларни ўқиб мисоллар билан ўз фикр мулоҳазаларингизни айтинг.
Г.А. Архангелский билимларни бошқариш жараёнини таъминловчи ахборот технологияларига диққат қаратар экан, бу жараённинг доимий даврда бўлувчи иккита асосий элементини таклиф қилади : билимлар тўплаш ва улардан фойдаланиш; шаклий ифодаларни (онтологиялар) доимий такомиллаштириш. Иккинчи элемент шу муносабат билан ажратиб кўрсатилганки, тизимларни татбиқ этишдан олдин, одатда, онтологик таҳлил усули билан билимлар базасининг ахборот объектларини турларга ажратиш протседураси рўй беради.
Юқоридаги босқичларни ўқиб мисоллар билан ўз фикр мулоҳазаларингизни айтинг.
5. Биз маркетинг омилкорлигининг икки тури - стратегик ва тактик маркетинг омилкорлигини ажратиб кўрсатамиз
Юкоридаги расмдан фойдаланган холда уз компаниянгиз мисолида айтиб беринг
Do'stlaringiz bilan baham: |