2 мавзу Меҳнат ресурсларини таснифлаш


Корхона ишлаб чикариш фаолиятининг жорий ва истикболдаги стратегияси кадрлар сиёсати билан чамбарчас боғлик бўлиб, у куйидагиларни ўз ичига олади


Download 344.56 Kb.
bet2/9
Sana18.03.2023
Hajmi344.56 Kb.
#1283147
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
презентация 2сиртки - копия

Корхона ишлаб чикариш фаолиятининг жорий ва истикболдаги стратегияси кадрлар сиёсати билан чамбарчас боғлик бўлиб, у куйидагиларни ўз ичига олади:

  • Корхона ишлаб чикариш фаолиятининг жорий ва истикболдаги стратегияси кадрлар сиёсати билан чамбарчас боғлик бўлиб, у куйидагиларни ўз ичига олади:
  • " иш кучини ёллаш, жойлаштириш ва режалаштириш;
  • " ходимларни ўкитиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • " кадрларни хизмат лавозимлари бўйича юкори поғонага кўтариш;
  • " ёллаш шартлари, мехнат ва унга хак тўлаш шароитлари;
  • " мехнат жамоасида кулай рухий мухитни яратиш.

Корхонанинг кадрлар сиёсати амалиётда факат ички вазифа ва муаммоларни хал килишдан ташкари, бандлик сохасида давлат сиёсатига таянади ва куйидагиларни кўзда тутади:

  • Корхонанинг кадрлар сиёсати амалиётда факат ички вазифа ва муаммоларни хал килишдан ташкари, бандлик сохасида давлат сиёсатига таянади ва куйидагиларни кўзда тутади:
  • "фукароларнинг мехнат хукуки ва касб танлаш эркинликларини амалга оширишда бир хил имкониятларга эга бўлишини таъминлаш;
  • "фукароларнинг мехнат ва тадбиркорлик ташаббусларини кўллаб-кувватлаш, уларнинг ишлаб чикариш кобилиятларини ривойлантиришга бандлик сохасидаги фаолиятни иктисодий ва ижтимоий фаолиятининг бошка йўналишлари билан уйғунлаштириш оркали кўмаклашиш;
  • "мехнат фаолияти даврида ва нафакага чиккандан сўнг хам ходимларнинг ижтимоий мухофазасини таъминлаш;
  • "ахоли бандлиги муаммоларини ечишда, кўшма корхоналар тузиш ва ишлаб чикариш билан боғлик лойихаларни амалга ошириш йўли билан халкаро хамкорлик юритиш ва бошкалар.
  • Иқтисодий фаол аҳоли (иш кучи) – бу аҳолининг товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун ўз ишчи кучини таклиф этишни таъминлайдиган қисми. Иқтисодий фаол аҳоли сони иш билан бандларни ва ишга жойлашишга муҳтож шахсларни ўз ичига олади.
  • Иш билан бандлар: а) пул билан тўланадиган ёки натура ҳолидаги ҳақ эвазига ёлланиб, шунингдек, ўз фаолияти эвазига қанча муддати ҳақ ёки даромад олишдан қатъий назар, фойда ёки оилавий даромад олиш учун ёлланмасдан ҳафтасига камида 2 соат мобайнида иш бажарганлар; б) касаллиги ёки жароҳатланганлиги туфайли, беморларга қараб туриш учун; йиллик меҳнат таътили ёки дам олиш кунларида; ўз иш жойидан ташқарида таълим олганлиги учун; маъмурият ташаббуси билан таъминоти сақлаб қолинган ёки сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлган ва бошқа шунга ўхшаш сабаблар билан вақтинча ишда бўлмаганлар; в) оилавий корхонада ҳақ олмасдан иш бажарган шахслар.
  • Иш билан банд бўлмаган, ишга жойлашишга муҳтож аҳоли – амалдаги қонунларга мувофиқ ишсизлар сифатида расман рўйхатдан ўтган (меҳнат органлари бандликка кўмаклашиш марказлари ташкил этадиган, ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иш билан банд бўлган даври ҳам қўшганда), шунингдек, меҳнатга қобилиятли ёшда бўлиб, вақтинча иш билан банд бўлмаган, ҳақ тўланадиган иши ёки даромд келтирадиган машғулоти бўлмаган,ё меҳнат органлари ёрдамида, ёки мустақил равишда фаол иш излаётгн ва ўзларига иш таклиф этилиши биланоқ унга киришишга тайёр бўлган шахслардир.

Download 344.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling