Ўзгармайдиган харажатлар - доимий харажатлардир. Буларга рента тўловлари, қарз фоизи, реклама, ижара хақи, олдиндан тўланиши кўзда тутилган маошлар киради. - Ўзгармайдиган харажатлар - доимий харажатлардир. Буларга рента тўловлари, қарз фоизи, реклама, ижара хақи, олдиндан тўланиши кўзда тутилган маошлар киради.
- Ўзгарувчан харажатлар деб, ишлаб чиқариш хажмига нисбатан тўғри пропорционал бўлган харажатларга айтилади.
- Моддий харажатлар ўз ичига куйидагиларни олади:
- " хомашё ва материал харажатлари;
- " ёқилғи ва энергия;
- " сотиб олинувчи бутловчи қисмлар ва ярим тайёр махсулотлар;
- " кадоклаш ва ўров материаллари;
- " эхтиёт қисмлар;
- " бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ишлаб чиқариш хизматлари;
- " табиий хомашёдан фойдаланиш билан боғлиқ солик, йиғим ва бошқа тўловлар;
- " ишлаб чиқаришда бекор туриб колиш ва сифатсизлик туфайли юзага келадиган йўкотишлар;
- " табиий йўкотишлар билан боғлиқ бўлган ёки айбдор шахслар мавжуд бўлмаган холда юзага келадиган йўкотишлар.
- Махсулотнинг (ишнинг, хизматнинг) ишлаб чиқариш таннархига уни бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар киритилади. Уларга куйидагилар тегишли:
- - бевосита моддий харажатлар;
- - бевосита меҳнат харажатлари;
- - ишлаб чиқариш хусусиятига эга билвосита устама харажатлар.
Махсулот таннархи бир турдаги махсулотни бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатларини шу махсулот миқдорига бўлиш орқали топилади:
MT = MX+IX+ST+A+BIX / M
Бу ерда:
MT – махсулот таннархи, сўм;
MX - ишлаб чиқаришнинг моддий харажатлари, сўм;
IX - ишлаб чиқариш хусусиятидаги меҳнатга хақ тўлаш харажатлари, сўм;
ST - ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғурта тўловлари, сўм;
A - асосий воситалар амортизацияси, сўм;
BIX - бошқа ишлаб чиқариш харажатлари, сўм;
M - махсулот миқдори, центнер, дона, кг, тонна ва хақозо
Do'stlaringiz bilan baham: |