2 мавзу Меҳнат ресурсларини таснифлаш


Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун унга таъсир қиладиган омилларни ҳам билиш зарурдир. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бир қанча омиллар таъсир қилади


Download 344.56 Kb.
bet3/9
Sana18.03.2023
Hajmi344.56 Kb.
#1283147
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
презентация 2сиртки - копия

Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун унга таъсир қиладиган омилларни ҳам билиш зарурдир. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бир қанча омиллар таъсир қилади:

  • 1. Илмий-техник тараққиётни тезлаштириш ва унинг натижаларини тезлик билан ишлаб чиқаришда қўллаш.
  • 2. Ишлаб чиқаришни рационал жойлаштириш, ихтисослаштириш ва кооперациялаш.
  • 3. Иқтисодиётнинг таркибий қисмларини ва унинг ташкилий бўғинларини ўзгартириш.
  • 4. Ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг фаоллигини ошириш.
  • 5. Мавжуд табиий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш, янги, арзон, сифатли хомашё ва энергия турларини, экинларнинг янги ҳосилдор навларини, чорва молларининг маҳсулдор зотларини топиб ишлаб чиқаришга жорий қилиш.
  • 6. Кишиларнинг билим савиясини, малакасини ошириш, етук ишчи ва мутахассислар тайёрлаш.

Саноат корхоналарида иш ҳақини ташкил қилиш

  • Иш хақининг номинал ва реал турлари мавжуд:
  • Номинал иш хақи - ходимнинг маълум бир вақт мобайнида бажарган меҳнати учун хисобланган ва тўланган иш хақидир.
  • Реал иш хақи - номинал иш хақига сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдори: реал иш хақи - номинал иш хақининг "истеъмол қобилияти"дир.
  • Мехнатга хак тўлашнинг ишбай ва вактбай усуллари мавжуд.
  • Мехнатга ишбай хак тўлаш ишлаб чикарилган махсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) учун тўланадиган хакни англатади.
  • Мехнатга вактбай хак тўлаш тариф тизимида кўзда тутилувчи ишлаб берилган вакт - календар вакт эмас, балки меъёрий вакт учун тўланадиган хакни англатади. Вактбай - мукофотли хак тўлашда ишчи ишлаб берган вактига хак олишдан ташкари, ушбу иш хакига маълум бир фоиз хисобида мукофот хам олади.

Корхоналарда иш хақи сохасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни ташкил этишда куйидаги тамойилларни инобатга олиш зарур:

  • адолатлилик, яъни бир хил меҳнат учун бир хил хақ тўлаш;
  • " бажарилаётган ишнинг мураккаблиги ва меҳнат малакаси даражасини хисобга олиш;
  • " меҳнатнинг зарарли шароитлари ва оғир жисмоний меҳнатни хисобга олиш;
  • " сифатли, сидкидилдан меҳнат қилишни рағбатлантириш, йўл кўйилган йўкотишлар ёки ўз мажбуриятларига масъулиятсиз ёндашишни моддий жазолаш;
  • " меҳнат унумдорлиги суръатини ўртача иш хақининг ўсиш суръатларига нисбатан тезрок ўстириш;
  • " иш хақи миқдорини инфляция суръатларига мос равишда мувофиклаштириш;
  • " меҳнатга хақ тўлашнинг корхона эхтиёжларига тўлиқ жавоб берувчи илғор шакл ва тизимларини кўллаш.

Ишбай хак тўлаш шаклида ишчининг иш хаки куйидаги формула бўйича топилади:
бу ерда:
Ix – ишчининг ишбай иш вакти;
Hm - махсулот бирлигининг ишбай нархи, сўм;
ns - баярилган жараён ва тайёрланган детал ва буюмлар сони;
t-иш турларининг сони.
Вакт тўлашда ишчининг иш хаки куйидагича аникланади:
бу ерда:
V – ишчининг ишлаб берган вакти

Download 344.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling